Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Уч кунга қамалиши керак бўлган жинояти учун одамни ўлдирмайдилар

Уч кунга қамалиши керак бўлган жинояти учун одамни ўлдирмайдилар
11 Mart 2017 - 10:00 'да юкланди ва 1745 марта ўқилди.

Эргаш Сулаймон

Кўпчилик ношуд мусулмонлардан исломда одам ўлдириш йўқ. Отангни ўлдирганга онангни бер, чап юзингга шапалоқ тортганга ўнг юзингни тут, деган панд-насиҳатларни эшитамиз.

Тангрини таниган кимса бировни ноҳақ ўлдирмайди. Ноҳақ қон тўкиш гуноҳи азим.

Айби бўлса-чи?

Айб ҳам ҳар хил бўлади. Кимнидир уч кунга қамалиши керак бўлган жинояти учун ўлдирмайдилар.

Айб кечирилмас бўлса-чи?

Ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳақ-ҳуқуқ ва адолат мезони бузулмаслиги учун ишни амалдаги қонунлар кўриши керак. Ҳар ким хаёлига келганини амалга ошираверса, маънавият қаерда қолади?

Жиноятчи билан қонуннинг тили бир бўладиган бўлса, бундай жамиятнинг ҳам, мазкур жамиятда яшаётганларнинг ҳам ҳолига вой!

Тузум ўзи бедод бўлса, ҳукумат бошидаги кимсаларнинг тили бошқа, дили бошқа бўлса…

Қонун ҳимоя қилмаса, фуқаро жиноятни жазосиз қолдирмаслиги керак. Жиноятчини ҳар қандай йўл билан эртами-кеч қўл урган қинғир иши учун зимдан лойиқ жазога тортиш жамиятнинг юксалишига туртки беради.

Жазосиз қолган аксар кимсалар бошлари деворга урулмагунча ёким ўлмагунча жиноятларини давом эттирадилар. Бундай ҳолатлар миллатни тубанликлар сари етаклайди. Инсонларни пасткашликлардан ҳазар этмайдиган, ҳаром амаллардан жирканмайдиган этиб қўяди.

Нафратланишдан мосуво миллат охир-оқибат бошқа бир халққа қарам бўлади. Феъл-атворидаги қусурлари учун чексиз азоб-уқубатларга дучор этилади.

Ўзлигини, ғайрат-шижоатини йўқотганларга Аллоҳнинг раҳм-шафқати бўлмайди!

Исломда чумолига ҳам озор етказиш мумкин эмас, дейилади.
Тўғри айтишган. Чумоли зиён-заҳмат етказмаса, унга нима учун озор бериш керак. У ҳам Аллоҳ яратган бир жонзот. Табиатда унинг ҳам ўз ўрни бор, ўрнини билмаса, қирилиб кетади.

Аммо устингга, мамлакатингга душман бостириб келса, мусулмонман, эзгулик истайман деб қўл қовуштириб ўтирмайсан-ку. Хотинингга, қизингга, оилангга биров кўз олайтирса, мусулмонман дея жон-жигарларингни фосиққа тутмайсан-ку. Биров итарса, чангингни қоқиб кетвормайсан-ку.

Авваллам бор исломни ўзлаштирган, диний илмларни мукаммал эгаллаган юртларга бировларнинг бостириб келишларига юраклари бетламайди. Иймони мустаҳкам миллат билан ҳар ким ҳам ўйлашиб гаплашади. Душман ҳарчанд кучли бўлганда ҳам, эътиқоди ҳаёт-момот даражасига кўтарилган кимса билан низога бориб, шарманда бўлишдан қўрқади. Мўминнинг моли жонига кўз олайтириш – ўз-ўзига ўлим ҳукмини ўқиш билан баробар.

Ноҳақликларга тоқат этган мусулмон мусулмон эмас.

Номуси-ори йўқ мусулмон фосиқ. Фосиқдан ит яхши. Динингга, миллатингга хуруж қилган ёвни қийма-қийма қилиб ташламасанг, сен қанақанги мусулмонсан? Оилангга кўз олайтирган кимсанинг кўзларини ўйиб олмасанг, қанақа эркаксан? Бу кабиларга қаршилик кўрсатмаган кимса Қуръони каримни етти ёшида ёд олган бўлса ҳам, ҳадиси шарифни сув қилиб ичган бўлса ҳам, қирқ йил тоат-ибодатни канда этмаган бўлса ҳам, мол-дунёсини дин йўлида харжлаган бўлса ҳам, у мусулмон эмас, у исломда эмас, у бизлардан эмас.

Жаллодга ялтоқланиш, айғоққа уй тўридан жой кўрсатиш, ёвни азиз меҳмондек кутиб олиш эзгулик ҳам, мусулмончилик ҳам эмас. Бу ўтмишга ва келажакка, миллатга ва динга, ота-боболар руҳига қилинган кечирилмас хиёнат, холос…

Нима бўлганда ҳам ўз-ўзича ҳукм чиқариб бўлмайди. Биладиган, масъулиятни зиммасига олишга қурби етадиган кимса билан маслаҳатлашиш зарур. Хатони тўғирлаш мақсадида хатога йўл қўйиш айни қабоҳатдир. Бу пушаймонлик ва тубанликка етаклайди!

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар