Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Бани Ҳанифа қабиласининг элчилари

Бани Ҳанифа қабиласининг элчилари
12 Mart 2017 - 9:00 'да юкланди ва 1265 марта ўқилди.

Алихонтўра Соғуний

ТАРИХИ МУҲАММАДИЙ — 152
(давоми)

БАНИ ҲАНИФА ҚАБИЛАСИНИНГ ЭЛЧИЛАРИ

Бани Ҳанифа қабиласидан келган элчилар ичида Мусайлама номли бир киши бор эди. Булар Мадинага келгач, Расулуллоҳ билан кўришгани келдилар. Улар ичида Мусайлама ўзи келмасдан қўшхонада ажраб қолди. Алар Расулуллоҳни кўргач, диллари очилиб иймон келтурдилар, аммо Мусайлама каззоб (ёлғончи) келмасдан илгари шундай айтур эди:

«Муҳаммад мени ўз Пайғамбарлигига шерик қилур эрса, унга тобе бўлурман. Йўқ эрса, унга иймон келтирмагайман».

Ул ўзи келмагач, Расулуллоҳ унинг ила кўришгани келдилар. Қўлларида тутган бир хурмо бутоғи бор эди, анга қараб:

— Эй Мусайлама, агар иймон келтурмасанг, сенга шу хурмо шоҳини ҳам бермагайман, — дедилар.

Сўнгра йўлдошлари Собит ибн Қайсга қараб айтдиларким:

— Бир куни уйқумда Аллоҳ таоло ер усти хазиналарини менга кўрсатди. Шу чоғда қўлимга солинган икки олтин билагузук кўрдим. Мундан хафалик пайдо бўлиб, дилимга ташвиш тушди. Шул ҳолда менга илҳом бўлди. Бу нарсаларни пуллаб юборгин, мундан қутилурсен. Пулладим эрсам, икки қўлимга солинган олтин билагузуклар ғойиб бўлди. Шу кўрган тушимнинг йўрими шулдурки, мендан кейин кўп ўтмаёқ умматларим ичидан икки ёлғончи пайғамбар чиққай.

Расулуллоҳ айтганларидек, у икки ёлғончининг бириси шу Мусайлама каззоб эди. Бу эрса Ямомадан чиқди.

Иккинчиси, Тулайҳа Санъо-Ямандан хуруж қилди. Бир неча йил илгари кўрган тушлари эрса бу икки каззобга тўғри келди.

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар