Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Тай қабиласи элчилари

Тай қабиласи элчилари
15 Mart 2017 - 9:00 'да юкланди ва 1025 марта ўқилди.

Алихонтўра Соғуний

ТАРИХИ МУҲАММАДИЙ — 153
(давоми)

ТАЙ ҚАБИЛАСИ ЭЛЧИЛАРИ

Тай қабиласи элчиларнинг раислари эрса Зайдулҳайл деган киши эди. Шоирлик, хатиблик, жувонмардлик, шунга ўхшаш фазл-шарафлар билан араблар ичида атоғи чиққан эди.

Шунинг учун бунинг ҳақида Расулуллоҳ айтдилар:

— Кўришмасдан илгари мақталган кўп одамларни кўрдим, мақталганларидек чиқмадилар. Аммо Зайдулҳайл эрса мақталгандан ортиқроқ чиқди.

Сўнгра Расулуллоҳ анинг қўлини тутиб:

— Отинг нимадур? — деганларида ул:

— Отим Зайдулҳайл. Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ва аннака абдуҳу ва расулуҳ, — деб дарҳол иймон келтирди.

Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

— Эй Зайдулҳайл, отинг Зайдулҳайр бўлсин, — дедилар.

Бошқа элчиларга беш уқия (бир уқия — қирқ мисқол) кумушдан инъом қилдилар эрса, бу Зайдулҳайрга ўн икки уқия кумуш соврун бердилар ва ўзи хоҳлаган жойдан ўз мулки учун ер кесиб олмоққа Расулуллоҳдан хат олди. Лекин умри унга вафо қилмай, шу йўлда кетаётиб вафот топди.

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар