Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Яхшилик ва ёмонлик

Яхшилик ва ёмонлик
16 Mart 2017 - 5:00 'да юкланди ва 951 марта ўқилди.

(эссега мавзу)

Бир Дарвишга «сен ҳақда фалон киши ғийбат қилиб юрибди», десалар, у «мен у одамга ҳеч қачон яхшилик қилмаган эдим-ку, нега у мени ғийбат қилди экан?» деб ҳайрон бўлган экан.

Дарвишнинг бу парадоксал фикрини мен ўз ҳаётимга татбиқ қилиб, унинг нақадар ҳаётий эканини кўриб, ҳайратга тушдим: бугун менга душманлик қилаётган ким бўлса, ҳеч бир истисносиз, бир пайтлар мендан ғаразсиз ёрдам кўрган шахслар бўлиб чиқди. Бутун «душманларим»га – такрорлайман, истисносиз ҳаммасига – у ёки бу шаклда, жиддий ёрдам кўрсатган эканман. Мен буни «фахрланиш» учун айтаётганим йўқ, бу «қилинган ёрдамлар», Дарвишнинг ҳикматли сўзи бўлмаса, асло эсимга тушмас ва бу ҳақда гапириш ниҳоятда нокамтарлик бўларди. Ёрдам мавзуси бу ерда Дарвишнинг гапидаги ҳикматнинг нақадар чуқурлигини ўлчайдиган восита, холос.

Демак, ёрдам шу қадар холис бўлиш керакки, унинг эвазига нафақат яхшилик, ҳатто ёмонлик, ҳатто душманлик келса, у қилинган ёрдамдан муслимон киши пушаймонлик туймаслиги керак. (Албатта, бу ерда яхшиликка ёмонлик билан жавоб бераётган одамларнинг Оллоҳ наздида бошқа ҳисоби бор, бунинг мавзуга алоқаси йўқ). Яна ҳам яланғочроқ айтсак, ёрдам бераётган муслимон ёрдами қаршилиги муҳаққақ равишда (инсонлар тарафидан) ёмонлик бўлиб қайтишини аввалдан билса, бу ёрдам ҳақиқатан ҳам Оллоҳ ризоси учун бўлиши мумкин, деган фикр келиб чиқмайдими бундан?

(81)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Туркистон шуури” китобидан. (236-саҳифа.)

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар