Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Фақирга зулм этмак золимлар иши…

Фақирга зулм этмак золимлар иши…
16 Mart 2017 - 7:00 'да юкланди ва 662 марта ўқилди.

МАХДУМҚУЛИ

Биринчи китоб

От ёнинда белгили

Эшак ўзин кам кўрмайди бедовдан,
Баҳолашса, от ёнинда белгили.
Бедов деган билан бедов бўлмас тенг,
Чин бедовлар майдонларда белгили.

Йигитликда билмас эдинг, бек эдинг,
Ёмонларга ёқмас сўзинг, ўгитинг,
Ориф бўлсанг, аслин сўрма йигитнинг,
Адабинда, икроминда белгили.

Ҳар бир қушдан лочин бўлмас, сор бўлмас,
Ҳар тулкидан йўлбарс бўлмас, шер бўлмас,
Йигит деган билан йигит тенг бўлмас,
Мард йигитлар иқроринда белгили.

Давлат қўнса мард йигитнинг бошига,
Ҳимоятли эли керак дошина,
Йигит ўзин маълум этар ишинда,
Қиличинда, забонинда белгили.

Махдумқули, ғарибларнинг кўзёши,
Тоғларни ёндириб, эритар тошни,
Фақирга зулм этмак золимлар иши –
Рўзи Маҳшар девонинда белгили.

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Мақсуд Қурбон ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар