Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Инқироз нима билан якунланишини бугунги кунда хеч ким билмайди…

Инқироз нима билан якунланишини бугунги кунда хеч ким билмайди…
16 Mart 2017 - 11:00 'да юкланди ва 1401 марта ўқилди.

Ўзбекистон      Республикаси
Олий Мажлис Сенати кенгаш
Раиси Н. Юлдашевга

Ўзбекистон Республикаси Марказий Банк
бошқарув раиси Ф.Муллажоновга

Тошкент ш. Учтепа туман Ўрикзор махалласи
4 боситхон 23 уйда яшовчи
фуқаро. Ж.Шосалимовдан

ОЧИҚ ХАТ

Хурматли Н.Юлдашев жаноблари! Азиз ватанимиз ва қудратли халқимиз шу кунларда ўта чуқур ва кенг қамровли молиявий, иқтисодий, маънавий ва сиёсий инқирозни бошидан кечирмоқда. Инқирознинг асосий ва бош сабаби биринчи президентимиз И.Каримов ва унинг режими томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг ишларини ташкил этиш ва бошқаришда йўл қўйган ўта хатарли хатолар хисобланади. Марказий Банкга қонунан берилган ваколат монетор сиёсат олиб бориш жараёнида, қастдан қора-қинғир ва яширин ишларни амалга ошириш майдонига (маконига) айланди. Ушбу холат Давлатимиз ва халқимизни оғир кунларга етаклаб олиб келди. И.Каримов давлатга рахбарлик даврида 1994-2016 йилларда Ўзбекистонда валюта-доллар чайқов-қора бозори хосил бўлиб туғилди, ўсди, мамлакатга кенг тарқаб ривожланди.

Чайқов-қора валюта бозори давлат бошқарувидаги коррупцияни вужудга келтирди ва унинг асосий озуқа ва куч-қудрат олиш манбаига айланди. Хозирги кунда бир миллиард ( 1.000 000 000) АҚШ доллари қора бозорда етти триллион (7.000.000.000.000) сўмга айирбошланмоқда. Юртимизда АҚШ долларининг қора бозордаги йиллик айланиши тахминан 25-30 миллиард долларни ташкил этади. Шу хисобдан қора бозордаги Ўзбек сўмини банкдан ташқари йиллик обороти икки юз триллион (200 000 000 000 000) сўмдан ошади. Хурматли Н.Юлдашев жаноблари! Энди тасаввур қилинг Давлат бошқарувидаги коррупцияни ватанимиздаги куч ва қудратини.

Давлат ва жамият (ахоли) манфаатларини, ўз манфаатлари йўлида четга суриб қўйган амалдорлар яратган Давлат бошқарувидаги коррупция бугун Давлатимиз ва ахолимиз тинчлигига рахна солаётган биринчи душманга айланиб қолди, Республикамизда ижроия хокимяти томонидан турли йўллар билан қонунчилик ва суд хокимиятини босиб олиш холати содир бўлди. Яқин тарихимизнинг мазкур юқоридаги ачинарли ва қора кунлари, рамкага солинган (чекланган) тўртинчи (4) хокимят оммавий ахборот воситаларида акс этмади.

Ўзбек сўмини бир минг олти юз (1600) баробар қадрини йўқотишига этиборсизлик, Асосий озиқ-овқат ва хизматлар чакана нархларини 4000-7000 баробар ўсишига бепарволик, Товарлар ва хизматлар чакана нархларини қора бозор белгилаб бераётганини фахимламаслик қонунчилик ва суд хокимятини кимлар бошқараётганини яққол кўрсатиб беради. Юқоридаги вазиятни қонунчилик хокимяти, суд хокимяти ва оммавий ахборот воситалари томонидан билиб-билмасликга, кўриб-кўрмасликга олинаётгани юқоридаги фикирларимни исботи, далили ва хужжати деб биламан. Мамлакатимизни биринчи президенти И.Каримов марказий банк томонидан янги чиқарилаётган пулларни, хукумат қарзга олаётганини жуда яхши билар эди.

Ўйлайманки иккинчи Президент Ш.Мирзиёев жаноблари хам марказий банкдан муомалага чиқариладиган янги пулларни хукумат қарзга олаётганини жуда яхши биладилар. Марказий банкдан ички қарз сифатида хукумат олган кредит хисобига келажаги буюк давлат қуриш истак-хохиши И.Каримовни бутун умр тарк этмади.  Американинг хукумати мамлакатни ички қарзлари сабаб АҚШ давлатида бубк депрессия юз бериб беш миллион (5 000 000) АҚШ фуқароси нобут бўлганлигига этиборсиз бўлди.

Шунингдек Германиянинг ички қарзлари муаммолари сабабли А.Гитлер хокимиятга қонунан келганлигини ёддан чиқарди. Ва нихоят коммунизм қуриш истагида мамлакатни ички қарз балосига дуч қилган Н.С.Хрушчевни аграр сохага ажратган улкан кредитларини СССР банкига қайтарилмаганлиги сабабли Совет Иттифоқи молиявий инқирозга учраганини фахмига етмади. Бу гапларни Сизга гапиришдан асосий мақсад Ўзбекистон қонунчилигига биноан Сиз Ўзбекистон Марказий банкининг монетор сиёсатига яъни пул босиб чиқариш сиёсатига таъсир этиш салохиятига эгасиз.

Янги муомалага киритилаётган ўн минг (10 000) сўмлик пул-банкнотлари Сизнинг имзоингиз билан муомалага киритилмоқда. Тарихимизнинг бугунги ўта жиддий даврида, Сиз қонунчилик хокимиятини юқори палатаси Ўзбекистон Сенати кенгашини бошқармоқдасиз. 1994 йил 1 июлда уч миллиард (3 000 000 000) сўмдан зиёд хажмда муомалага киритилган ўзбек сўмини хозирги кундаги умумий хажми қанчалиги, унинг қанча қисми Марказий Банкнинг олтин-валюта захиралари билан таъминланганлиги жамоатчиликдан сир сақланмоқда.

Янги муомалага киритилаётган ўн минг (10 000) сўмлик пул-банкнотлари қанча миқдорда чиқарилаётганлиги ва уни жаъми пулларнинг неча фоизини ташкил етиш тўғрисида бирон-бир маълумот, хабар, гап гапирилмаяпти. Тўрт (4) ойдан бери нисбатан ўзгармаётган Доллар қора бозор курсини кескин ўсишига ўн минг (10 000) сўмлик пул-банкнотлари чоп этилиши хақидаги хабарнинг ўзи сабаб бўлди. Шундоқ хам муомалада салохияти Шайтоний қувватга эга тахминан юз триллион (100 000 000 000 000) қоғоз пулларни борлиги вазиятида, янги ўн минг (10 000) сўмлик пул-банкнотлари чиқарилиши оқибати чуқур ўйланмаган бўлса, Давлатимиз ва ахолимиз хаёти учун ўта хавфлидир. Ўзбекистонимизнинг йигирма беш (25) йиллик тарихий тажрибамизга кўра, Доллар қора бозорида  бир (1.) АҚШ долларининг бахоси  ўн минг (10 000) сўмдан ошиб кетиш эхтимоли жуда катта. Бу эса бозорлардаги товарлар ва хизматлар чакана нархларини кескин кўтарилишига олиб келиши тарихий тажрибамиздан бизга маълум ва аниқ.

Давлат бюджетини харажатларини молиялаштиришда куч ишлатар тизимларини харажатларини молиялаштиришда, шунингдек пенсия жамғармаси харажатларини молиялаштиришда ўта жиддий холат-вазиятига келиши турган гап. Инқироз нима билан якунланишини бугунги кунда хеч ким билмайди. Биз учун энг мухими, ортидан ожизлик, заъифлик, хорлик иқтисодий ва сиёсий қарамлик келтирувчи, ўзаро ички низоларга, қарама-қаршиликларга тўқнашувларга бормасликдир.

Сизга хурмат билан

Мустақил иқтисодчи Ж.Шосалимов
12.03.2017 йил.

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар