Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Орифсиз маориф

Орифсиз маориф
16 Mart 2017 - 8:56 'да юкланди ва 794 марта ўқилди.

Кеча мактабда китобхонлар кечаси бўлди. Ўқувчилар ёдлаб олган ва ёдлатилган гап ва саволларини «намойиш» қилишди. Улардан Азиз Несин, Марк Твен, Жек Лондонни биласизларми?,- деб сўрасам, олти юз бола бир – бирига ҳайроон қаради.

Ким қандай китоб ўқияпти?, – десам, «Сариқ девни миниб» ва «Ўтган кунлар»дан нарига ўтишмади.

«Ғунча», «Гулхан»журналлари ўқийсизларми? ,-десам яна довдираб қолишди.

«Тонг юлдузи» газетасини-чи?,- десам, маълум сукутдан кейин бир она секин ўрнидан туриб савол берди. Чунки «китобхон» она ва оталар ҳам келганди-да.

– «Тонг юлдузи» олдинги «Ленин учқуни»ми?..

Яна кимдир луқма ташлади:

– «Гулхан» ва «Ғунча» ҳалиям чиқяптими?..

Давлатимиз болаларимиз ўқисин, деб нархини оширмай болалар нашрига эътибор берса-ю, булар довдираса, тавба!

Устозлар ёки ота – оналарда ҳам айб бордир. Аммо асосий айбдор халқ таълимидаги мутасадди раҳбарлардир!

Ўқитувчиларн «қайта ўқиш»лари учун мажбуран, минг бир тазиийқлар билан икки юз, уч юз минг сўмлаб сарфлатиб, партия ва муаллимлар нашрларига обуна қилдиришади.

Тушунолмайман, биз болаларни ўқитиб, имтиҳон қиламизми ёки зиёли аталмиш ўқитувчиларни?!

Бир йилга Тошкентда
«Ғунча» 9 минг;
«Гулхан» 13 минг 400;
«Тонг юлдузи» 14 минг сўм.

Болалар битта ширин сув ва ялтироқ қоғозли сақичдан воз кечиб, ўзларича ўз нашрларига обуна бўлишни билмайди. Чунки таҳририят ҳодимлари ҳамма мактабга ялиниб бориб, минг бир илтимос қилишларига имконлари йўқ.

– Болалардан беш юз сўмдан пул йиғиб, бир синфга биттадан ёзилганмиз, – деди бир устоз.

У ҳам гоҳ келади, гоҳо йўқ…

Тавба, газета ва журналлардаги жажжи хикоя ва шеърларни ўқиб китобхонликка қадам ранжида қилганимизни наҳотки биз катталар унутиб қўйган бўлсак?!.

Умида Абдуазимова

Манба: facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар