Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўз тупроқларимизни ўзимиз фатҳ этайлик

Ўз тупроқларимизни ўзимиз фатҳ этайлик
17 Mart 2017 - 6:00 'да юкланди ва 819 марта ўқилди.

(Дунё Озорбойжонлари Қурултойида сўйланган нутқ)

Қийматли дўстларим, Советлар Бирлигининг йиқилиши Турк Дунёси учин буюк бир имкон пайдо бўлди. Сўнгги 400 йил давомида бирлаша олмаган Турк қавмлари учун бир интеграцион имкони туғилганди. 80 йилларнинг сўнгида биз иделаистлар Ягона Туркистон ва Турк давлатлари конфедерацияси ҳақида тушлар кўра бошлагандик. Аммо бунинг бу қадар қийин бўлишини тасаввур қилмагандик тўғриси.

Энди шу манзарага боқинг, Туркистон давлатларининг бир бирига яқинлашуви у ёқда турсин, вақт ўтган сари бири биридан узоқлашмоқда, бир бирига бегоналашяпти. Чегараларга тиканли симлар тортилиб, паспорт назорати ва гумрук (таможня) тўғонлари қўйилмоқда. Бир сўз билан айтганда, улар ўртасида хитой девори юксалмоқда, бир Темир Парда босқичи бошланмоқда. Оврупо давлатлари ўз ораларида ягона пул бирлиги ва ягона иқтисодий майдон стратегиясини ҳаётга тадбиқ этар экан, бизнинг ақллилар ўз ўлкаларини дунёдан янада кўпроқ изоляция этмак учун ғайрат кўрсатмоқдалар.

Ҳатто Совет даврида ўз ораларида бири бирига илтифот кўрсатган лидерларимиз энди бу хушмуомилаликни бир бирига раво кўрмаяптилар, худди душман давлатларнинг лидерлари каби бир бирига ҳужум қилмоқда ва ҳақорат этмакдалар.

Ўлкаларининг чегараларини тиканли сим билан ўрганлари каби уларнинг қалблари ҳам бир бирига нафрат билан ўралгандир.

Ҳар бири битта золим, бир диктатор – зулм бобида бир бирлари ила мусобоқа этадилар гуё. На инсон ҳақлари, на да бошқа бир қадрият уларни безовта қилмайди, аксинча, бу сўзларни сўйлаган кишиларнини масхара қиладилар. Иқтисодий жабҳада порахўрлик ва коррупция бу режимларнинг умуртқа суягига айлангандир. Бунга Туркистонни ўз тъасир доираларида тутишни истаган буюк қўшниларимизнинг ўйин ва интригаларини илова қилсак, шундай манзара ўртага чиқади. Сиз 55 милёнлик оч ва ялонғоч бир жамиятнинг фуқоролар уруши томон шитоб билан юраётганинин кўрасиз. Ҳолбуки, бизнинг орзуларимиз бошқа эди. Биз Туркистонда беш мустақил давлат қурулажак, беш байроқ Бирлашган Миллатлар Ташкилотида ҳилпираяжак, қардош Озарбойжон ва Туркиянинг қўшилиши билан биз ҳам дунёда сўз соҳиби бўлажакмиз, деб ҳаёл қурган эдик. Аммо бўлмади. Дунё у ёкда турсин, ўз минтақамизда ҳатто сўз соҳиби бўлаолмадик.

Хитой ҳукуматининг уйғур қардошларимизга кўзимизнинг олдида қатлиом уйғуламоқда, ёш фарзанларимизни террорист дея қатл этмоқда, бизнинг мустақил давлатларимиз раҳбарлари эса овозини чиқармайди, аксинча, бу зўровон билан иттифоқ қуриб, қотилга дастурхон ёзяптилар, қадаҳ уриштираяптилар.

Ироқ диктаторининг туркман қардошларимизга қарши уйғулашга давом этаётган террор Турк Дунёсининг яна бир қонаган ярасидир. Бу мавзуда бизнинг Туркистонли лидерлердан ҳамдардлик кутмангиз, улар Ироқда туркларнинг мавжудиятини ҳам биламайдилар. Ироқ туркманларига реал кўмакни Туркия бериши мумкин. Бугунга қадар ҳам бъази ёрдамлар қилганини биламиз, аммо бу етарли эмас. Туркия, Ташқи сиёсатда Керкук масаласини Фаластин масаласидан муҳимроқ ҳисобламагунча минтақада ўз миссионини бажарган ҳисобланмас. Бутун бу омадсизлкилар ичида бизнинг Озарбайжон нисбатан омадлироқ кўринмоқда.

Албатта, озари турклари рафоҳга қовушди деяолмайман, иқтисадий бўҳрон у ерда ҳам давом этмоқда, коррупция ва порахўрлик у ерда ҳам авжда, фақат Бакуда Ташкентдаги каби профессорлар йўқсилликдан фаррошлик қилмайдилар, хотинлар болаларини бозорда қул каби сотмайди, сота олмас, ўзларига ўт қўймайдилар. Озорбайжонда демократия бор демайман, аммо у ерда давлатдан мустақил бир неча газета борлиги ҳақиқат. Мухолифат фаолиятлари таъқиқланмаган, Ўбекистондагидай ҳокимиятни танқид қилган мухолифатчи калтакланиб ўлдириламйди, мухолифат ҳатто сайловларга ҳам қатнаша олади. Бу жабҳада мустақил Озарбойжоннинг илк Президенти, оғамиз, дўстимиз раҳматлик Абулфайз Элчибейнинг меҳнатлари беҳуда кетмади, бугун Озорбойжон бир озгина демократик бўлса, бунда мутлақо у буюк инсоннинг ҳисаси бордир. Оллоҳ унга ғани ғани рахмат айласин! Турк дунёси сенден рози, сен да ундан рози бўл, эй буюк идеалист! Бир оғиз сўз Қорабоғ хусусида.

Қорабоғ муҳақақдирки, Турк Дунёсининг уятидир. Бу мавзуда энди хаёлпаратсликдан воз кечиш лозим, ҳақиқатнинг кўзига тик боқиш керак. Ҳақиқат эса шудир, қурол билан ишғол қилнган тупроқлар фақат қурол билан қайта олиниши мумкин. Қорабағ тугунини ечиш йўлида бугунга қадар қилинган турли даражадаги учрашувлар ва алоқалар сиёсий йўналишдаги бутун сай харакатлар ҳеч бир натижа бермади. Аксинча, арманиларга ишғол этган тупроқларда янада мустаҳкамроқ жойлашув учун вақт қозонтирди. Қорабоғ ортиқ сиёсий эмас, ҳарбий масаладир. Қарор бунга кўра олиниши керак. Қарорни ҳам сиз олишингиз керак, бошқаларнинг истагига кўра эмас, муллий манфаатларимиздан келиб чиқиб олиниши керак бу қарор. Бу соҳада ва бошқа соҳаларда ҳам Ғарбнинг, бир Супер Куч ёки унинг рақибининг марҳаматини кутиш беҳуда вақт йўқотишдир. Фалончи ёрдам этмапти деб шикоят этмак ҳам маъносиздир.

Бир миллатнинг мустақиллигини бошқа бир миллат ҳимоя қилмайди, қила олмайди. Бир миллатнинг кафолати унинг ўзидир, унинг истиқлолга бўлган ирода қувватидир. Бу қувват, бу ирода Турк миллатида мавжутдир. Бошимизни кўтарайлик, ўзимизни танийлик ниҳоят ва ўз тупроқларимизни ўзимиз фатҳ этайлик.

(10.08.01, Швеция, Малме. Туркия туркчасидан таржима)

(83)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Туркистон шуури” китобидан. (239-241-саҳифалар.)

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар