Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Қирғизистонлик “Робин Гуд” Мадмаров Абдимажид ҳибсга олинди

Қирғизистонлик “Робин Гуд” Мадмаров Абдимажид ҳибсга олинди
17 Mart 2017 - 18:25 'да юкланди ва 2513 марта ўқилди.

Қирғизистон халқига “Робин Гуд” дея танилган Қирғиз инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси ва Қирғизистон Кўлка ҳукумати аъзоси Мадмаров Абдимажид кеча тонгда ҳибсга олинди.

Маълумотларга кўра, Мадмаров Абдимажид, Қирғизистонда қарзларини тўламаганлиги учун банклар тарафдан уйлари мусодара қилинган 50 оиланинг кўчада қолиши хавфи ортидан ёрдам чодири ташкил қилган. Ёрдам чодирида жабрланувчи фуқароларга озиқ-овқат тарқатишга ҳозирлик кўрилаётган вақтда, бир гуруҳ полиция ходимлари ёрдам чодирга ҳужум уюштирган. Қирғизистон полицияси ҳаддан ортиқ зўравонлик кўллаш билан Мадмаров Абдимажидни ҳибсга олган.

Қирғизистондан олинган маълумотларга кўра, Мадмаров Абдимажид ҳибсга олиниши пайтида полиция тарафдан зўравонликка учраган ва Бишкекнинг Свердлов туман полиция идорасида қийноқлар остида тергов қилинган.

Само Сезан (Sema SEZEN)

Манба: gazetebirlik.com

Туркия туркчасидан ўзбекчалаштирилди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар