Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Беҳудага ўтди умр…

Беҳудага ўтди умр…
18 Mart 2017 - 8:00 'да юкланди ва 1033 марта ўқилди.

Бек Мурод

Йиллар азоби
Тўқсонинчи йиллар шеърияти

Замон дема…

Замон дема, гулгун юзли одамлар тош қотиб бўлди,
Беҳудага ўтди умр, ҳаёт тонгги отиб бўлди,
Эл кўз тиккан карвонларда, эрк кўчлари кетиб бўлди,
Ошкоролик изларини, гаримселлар кўмиб бўлди,
“Юрт”, “юрт”, дея улуғлари, бу ватанни сотиб бўлди.

Ўлмай туриб, тирикликнинг қадрин билмас, нодонлар кўп,
Аср тушмай, вақт шиддатин, тақсим этмас, кордонлар кўп,
Оч қолмасдан, тўқлик юкин, кўтаролмас, хўрдонлар кўп,
Таланмайин, дўст танимас, ўз-ўзига душманлар кўп,
Эркаклар бир суврат каби, ўлмай туриб, ўлиб бўлди.

Хотинлар қул бозорларда, ризқ ахтариб, хорижларда,
Танин сотар, муҳтожликда, ёруғ истаб, илинжларда,
Ўзбек қизи Станбулда, Дубай, Лондон, Парижларда,
Йўлларига кўз тикарлар, Бухорода, Форижларда,
Ўн гулидан бир гул очмай, тоза гуллар, сўлиб бўлди.

Шоирлари булбул элнинг, чўллари жаннатга менгзар,
Шоирлари қарға бўлса, боғлари дўзахга менгзар,
Ўғлонлари ёвқур юртнинг, итлари қурт, шерга менгзар,
Ўғлонлари қўрқоқ бўлса, тоғлари шўр ерга менгзар,
Шоирлари “эл”, “эл” дея, эл кўзини ўйиб бўлди.

Мурод, ширин хаёллардан, қоч, туганмас фитналардан,
Тўрт юз йиллик ғафлатлардан, узоқроқ тур, ҳийлалардан,
Эл бошига тошдек ёққан, бир дам тинмас ғавғолардан,
Паноҳ иста бу дунёда, аҳли ориф, ваъфолардан,
Миллат тани номус-ордан, йирингларга тўлиб бўлди…

* * *

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар