Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Чаноққалъа зафарининг 102 йиллиги

Чаноққалъа зафарининг 102 йиллиги
18 Mart 2017 - 10:31 'да юкланди ва 1343 марта ўқилди.

Бугун Чаноққалъа зафарининг 102 йиллиги. Шу кун 102 йил аввал Биринчи жаҳон уруши чоғида, 1915-1916 йиллар ичида давом этган Европанинг бир неча иттифоқ давлатлари ва Туркия ўртасидаги денгиз ва қуруқликда кечган жангда турклар ўз тарихларидаги буюк ғалабалардан бирига эришган эдилар. Бу зафар нафақат Туркия туркларининг, балки бутун туркларнинг, ТУРК ДУНЁСИНИНГ ЗАФАРИДИР.

Эътиборингизга Чаноққалъа жангги билан боғлиқ бир хотирани ҳавола қиламиз:

G.C._18_March_1915_Gallipoli_Campaign_Article

“Агар отанг келса, онам сени кутаяпти дегин…”

Балиқасирда Али Суририй бошланғич мактабининг қаршисидаги очиқликда… Эски пойафзал таъмирловчиси… Қишлоқлик, узун мўйлов қўйган бир чол… Жавдат бобо бор эди. Бир куни оқшом вақти суҳбат чоғида Чаноққалъа мавзуси очилди. Отахон йиғлай бошлади ва давом этди… “Раҳматли отам Ҳафиз Али… Чаноққалъада шаҳид бўлган вақтда… мен онам қорнида етти ойлик бўлган эканман. Уни ҳеч кўра олмадим… Бир дона сурати ҳам йўқ эди… У кунлар… Жуда оғир кунлар эди. Сафарбарлик муаммоси, Миллий кучлар вақти, ишғол йиллари… Қутулиш, йўқлик, муаммо.

Болалигимиз бир бурда нонга муҳтожлик билан кечди, аммо онам болалигимданоқ ҳар сафар кўчага чиқишидан аввал, қаерга кетмоқчи бўлса ҳам ёнимга келарди ва .. – Ўғлим мен бозорга кетаяпман, отанг келса дарров мени чақир хўп!…

–Мен холангларникига кетаяпман. Отанг келса мени дарров чақир хўп!..
Мен қўшниларникига чиқаяпман. Отанг келса мени дарров чақир хўп!.. – дер эди.
Онам отамни кутишдан тўхтамади…
Улғайдим, дўкон очдим…
Онам яна ҳар бир ерга кетишда…
Дўконга келар, кетмоқчи бўлган жойини айтар ва отанг келса, дарҳол мени чақир хўп!.. дерди.
Орадан йиллар ўтди, онажоним қариди. Яна ҳассасига таяниб менинг олдимга келар ва “Отанг келса мени чақир хўп!..” дея огоҳлантирарди…
Бир кун келиб аҳволи оғирлашди…
Ўлим тўшагида биз билан видолашди… “Менга яхши қарадингиз, ҳаққингизни ҳалол қилинг”- деди.
Мен тарафга қараб секин “Агар отанг келса, унга онам сени кутди, дегин, хўпми” деди.
Шу вақт тўсатдан ҳайрат ичида эшикка қаради ва кулимсиради: “Хуш келдинг бегим, хуш келдинг!…, – деди ва жонини таслим этди!…”

Чаноққалъадаги шаҳидларимизнинг шафоатларини насиб қил бизга ё Аллохим!

ЎХҲ хабарлар бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар