Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Наврўзи олам муборак!

Наврўзи олам муборак!
18 Mart 2017 - 12:38 'да юкланди ва 920 марта ўқилди.

Ассалому-алайкум қадрли ватандошлар

Ҳурматли дўстлар, акалар-укалар, опа-сингиллар!

3000 йилдирки Наврўз дунё бўйлаб миллионлаб одамларнинг умид лаҳзалари бўлиб келади. Биз орзиқиб кутадиган баҳор, яшариш ва янгиланиш рамзи Наврўзи олам қутлуғ қадам ила ўлкамизга кириб келмоқда.

Наврўз барчамиз учун азал-азалдан аввало табиат уйғониши, шарқона Янги  йил дебончаси, энг қадимий асл  миллий байрам сифатида мўътадил фурсатдан фойдаланиб, мунаввар кунларда она табиатдан бахра олиб, сумалак, ҳалим, гўжа ва кўксомса каби баҳорий неъматлар тортилган дастурхон артофига Наврўз қувончларини ўз яқинлари, аразлашган дўсту-ёрлар, опа-сингиллар, ака-укалар шу баҳонада ярашиб баҳорий нематлардан барҳам кўришларини ОЛЛОҲИМдан сўраб қоламан. Барчангизга  сихат-саломатлик, тинч-тотувлик тилаб хурмат ва эхтиром ила…

Кенг оламга гуллар сочиб,
              саҳий бўлиб, келар Наврўз,

Тонг саҳарда сабо бўлиб,
              қирлар ошиб, елар Наврўз!   

 Харир либослар эгнида,
             келинчакдек нозланади,

Бутун борлиқ – табиатни
             гуллар билан безар Наврўз!

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар