Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ҳақ-ноҳақдан мол қозониб…

Ҳақ-ноҳақдан мол қозониб…
19 Mart 2017 - 8:00 'да юкланди ва 1040 марта ўқилди.

МАХДУМҚУЛИ

Биринчи китоб

 

Шол топса

Эгасига ихлос этган чин мардон,
Ғоли ҳавасини этмас шол топса.
Дунё моли учун кимлар саргардон,
Кўнгли ёришади ортиқ мол топса.

Чин жўмардлар йўлдошига суянар,
Хавфли ерда ётган – тез-тез уйғонар,
Қароқчилар карвон кўрса қувонар,
Кема кўрмаганлар сувда сол топса.

Яхши сўз – бир гавҳар, кўнгилнинг боғи,
Қарига армондир йигитлик чоғи,
Эшак тўқимга қул, хуши – айили,
Бечора чўпонлар ёқут, лаъл топса.

Жон хавфидан бўлмас оқиллар ҳайрон,
Илон ҳинду кўрса, қолар безабон,
Шер сиёқуш кўрса, филлар каркидон,
Дарахтга қурт тушса, кўнгил ҳол топса.

Марддан тилак этган ноумид қайтмас,
Номардга тушган иш ҳеч қачон битмас,
Парвона ўт кўрса, ўлмай, айрилмас,
Симоб тилло топса, маска бол топса.

Тарбият истаган – қизил юз учун,
Ишратга ўрганган – ўғил-қиз учун,
Кимлар пул йиғади қора кун учун,
Хуш бўларлар қизил, яшил, ол топса.

Махдумқули, юз минг кўйлар, кўчалар,
Айтадирлар: “Даврон бизлардан кечар”,
Ҳақ-ноҳақдан мол қозониб нечалар,
Сарф этарга жойин топмас мол топса.

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Мақсуд Қурбон ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар