Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Бир сурат тарихи

Бир сурат тарихи
20 Mart 2017 - 19:41 'да юкланди ва 1244 марта ўқилди.

Устоз Шукрулло шу тобда Рауф Парфини Эски шаҳар сомон бозорининг Додосидан бошлаб Вазиргача бирма-бир таништириб, ярим кечаси эркатой шогирдини уйига олиб келиб бирпас ухлатиб, сўнг тонгда ювиб-тараб, нонушта қилдириб тўғри Вазирнинг ҳузурига кузатиб қолганини, Вазир унга ўзидан кам олмайдиган маош тайинлаб вазифа берганлиги, лекин ҳафтанинг жума куни кеч соат 17 да янги шеърларини ўзидан эшитишни мажбурий таомил этиб қўйганини, бундай “жабр-зулм” эвазига Рауф Парфи беш ойдан сўнг Оқтепадан уч хонали квартира билан таъминланганини мароқ билан гапириб берарди. Қўлида турган янги шеърларини ўқиб беришни ҳам эсидан чиқариб юборади устоз.

“Вазир ким эди?” деб сўрайман кула-кула.

“Азизхон эди, – дейди устоз,- Азиз Қаюмов – киночиларнинг вазири эди”, деб изоҳ беради.

Ана шунақа воқеалар ҳам бўлган экан “лаънати” шўролар замонида. Ҳовва.

Набижон Боқий

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар