Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Қон боғлади жигар ғамдан…

Қон боғлади жигар ғамдан…
21 Mart 2017 - 7:00 'да юкланди ва 1331 марта ўқилди.

Бек Мурод

Йиллар азоби
Тўқсонинчи йиллар шеърияти

Қон боғлади жигар ғамдан…

Қон боғлади жигар ғамдан, қувончларнинг навоси йўқ,
Ҳакимлар кўп гузарларда, ҳеч бирининг давоси йўқ,
Субҳидамда эсган елнинг булбулларга сафоси йўқ,
Қора кўзли санамларнинг жафоси кўп, вафоси йўқ,
Чун-ки, юртда улуғларнинг, фақирларга парвоси йўқ.

Ўзбек тили аср бўлди, отасини сотганларга,
Шўроликдан белин боғлаб, динига тош отганларга,
Онасига ўйнаш топиб, сингли билан ётганларга,
Икки дунёсини ёқиб, гуноҳларга ботганларга,
Тили кесилган миллатнинг, душманига даъвоси йўқ.

Ислом шуъла сочган тупроқ, дину диёнатнинг ёви,
Имом Бухорийлар, қурол, мусулмонлар шоҳлар ови,
Мир Алишер каби шерлар, замонага бўлди ровий,
Еру осмонни титратган, Нақшбанднинг қочди дови,
Балогардон, етти пирнинг ёмонларга балоси йўқ.

Кўнгилларни айлаб тарож, қабристонлар бўлди обод,
Чўққилардан қолди суврат, маъно-мазмун бўлди барбод,
Бируборни деган қуллар, қандай ётар, гўрда, ҳайҳот?
Муҳаммаднинг умматлари, зулмлардан чекса фарёд,
Пирлар ухлар ганжга ботиб, эшитилмас, ноласи йўқ.

Мурод, оҳлар тортмоқ нечун, кўп бўлади томошалар,
Вақт ҳамиша саралайди, ўтин бўлар тарошалар,
Ғўлаларни пардозлайди, миниб, олиб, пойтешалар,
Доим керак замонага қурт-қумурсқа, ҳампешалар,
Эшак эшакка баҳс бойлар, бир-биридан қоласи йўқ.

* * *

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort