Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Мардлар қолиб номардларга суянма…

Мардлар қолиб номардларга суянма…
25 Mart 2017 - 8:00 'да юкланди ва 1063 марта ўқилди.

МАХДУМҚУЛИ

Биринчи китоб

Сир кетар

Кўп номардга мол берибсан, беҳисоб,
Кўзи кўкда, қайғуси йўқ, сир кетар,
Ўтга тушиб ёнгин, дунё, сен, қаллоб!
Не мардлар бор, йўқсилликда хор кетар.

Умр қисқа ўтирмагин ишратда,
Ширин жонинг қолар бир кун ҳасратда,
Ахмоқларнинг боши мудом ғафлатда,
Оқил бўлган ўз ғамини еб кетар.

Кимларгадир муҳаббатинг индирдинг,
Яна кимга совға-салом кўндардинг,
Ҳеч фарқи йўқ сенга марду номарднинг,
Йўлбарс ўтар, тулки кечар, шер кетар.

Фойда тилаб келган дунё шаҳриндан,
Жонин бериб, қуриб қолар қаҳриндан,
Дунё – мордир, бу илоннинг заҳриндан,
Тук тўкилар, қанот синар, пар кетар.

Дунё – хотин – кўп ўйнашли, эри бир,
Бир ўпишда этинг, қонинг сўрулир,
Ўлгандан сўнг шоҳу гадо бари бир,
Бундан ҳар ким ўз ризқини еб кетар.

Одам ўғли ёлғончига инонма,
Умр елдир, эсганига қувонма,
Мардлар қолиб номардларга суянма,
Ҳар не берсин, иссиғи йўқ, ўт  кетар.

Махдумқули, ёмон билан талашманг,
Хайрни қўйиб, шаър ишларга улашманг,
Яхши-ёмон сўзим кўпдир, кулишманг,
Чунки, ҳар ким билганини, деб кетар.

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Мақсуд Қурбон ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар