Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Навоийнинг вафоти тарихи

Навоийнинг вафоти тарихи
26 Mart 2017 - 12:50 'да юкланди ва 2650 марта ўқилди.

Зафар белгили ҳоқон ҳазратларининг яқин дўсти Амир Низомуддин Алишер сешанба куни пешин намози вақтида (1500 йил 28 декабрда) жами улуғ ҳамсуҳбатлари ва иззатли аҳбоблари билан биргаликда ҳоқоннинг истиқболига жўнадилар, чоршанба кечаси (1500 йил 28 дан 29 декабрга ўтар кечаси) Работи Париёнда тўхтадилар.

Эртаси куни (1500 йил 29 декабрда) у ердан Работи Поёбга келдилар. Ўша ерда ҳумоюн мавкабнинг яқинлашиб қолгани хабари келди. Комкор ҳоқон билан учрашиш тараддудида кечанинг кўп қисмини бедорлик билан ўтказдилар.

Тангрининг инояти билан подшоҳнинг учар тўпичоқлар қўшилган миҳофасининг келаётгани хабари эшитилиши билан сиҳат-саломат отланиб, ҳоқони Мансур ўша кечаси тунайдиган Работи Муҳаммад Валибекка қараб жўнадилар. Андак масофани босиб ўтгандан кейин, чиқиб ул жанобнинг файзли қўлларини ўпиш шарафига ва сийлашларига муяссар бўлдилар.

Хожа Аббос номи билан машҳур бўлган мазеда яхши хислатли ҳоқоннинг миҳофаси узоқдан давлату иқбол билан келаётгани кўринди. Олижаноб, буюк кўшк эгаси (Султон Ҳусайн) хожа Шаҳобуддин Абдуллони олдиндан юборди ва Султон ҳазратларининг яқин дўсти ул камолот эгасини меҳрибонлик оғушига олди ва ҳол-аҳвол сўраш маросимидан кейин, ҳали гап-сўз тамом бўлмасдан, олий мақом амирнинг аҳволида ўзгариш пайдо бўлди, бениҳоят изтиробга тушиб: “Хожа Абдулла мендан бохабар бўлиб туринг”, деди.

Шу пайтда ҳазрати ҳоқоннинг миҳофаси яқинлашди. Султон ҳазратларининг яқин дўсти олампаноҳ подшоҳ билан қучоқлашиб кўришмоқ учун отдан тушди, лекин юришга қуввати келмаганидан, бир тарафдан хожа Абдуллонинг, иккинчи томондан мавлоно Жалолуддин Қосимнинг елкасига суяниб, бир иложини қилиб миҳофага етиб олди ва унинг (султоннинг) файзли қўлларини ўпа бошлаганда, заифлик кучайиб ерга ўтириб қолди. Саодатманд ҳоқон соф кўнгилли амирни меҳрибонлик ва дилжўйлик билан қанчалик хитоб қилмасин, асло жавоб бермади. Бу ҳол ҳоқоннинг паришонхотир бўлишига сабаб бўлди ва уни ўзининг миҳофасига ётқиздириб ўша кечанинг ўзидаёқ шаҳарга етказишни буюрди.

Хожа Абдуллага ул осмон қуёши ва фазлу камол эгасининг аҳволидан бохабар бўлиб туришни тайин қилиб, ўзи Работи Париёнга қараб жўнади. Шу пайт султон ҳазратлари яқин дўстининг нафас олиши ва башарасида сакта касалининг аломатлари пайдо бўлди. Тиб илмидан воқиф кишиларнинг барчаси ундан қон олиш зарурлиги, натижада тузалиб кетишини айтдилар. Аммо табобатда моҳир бўлган мавлоно Абдулҳай Туний бунга қарши чиқди, “хато содир бўлмасин учун Ҳиротга боргач, табиблар йиғилишида бунга илож топмоқ керак”, деди. Хожа Шаҳобуддин Абдулла Ромийи Сонийни ҳамроҳ қилиб, султон ҳазратларининг яқин дўстини миҳофага ётқизиб шаҳарга жўнатди.

Ул олий мартабали Амирнинг неъмат дарёсига ғарқ бўлган бу банда (Хондамир) музтар бўлиб, хожа Абдуллага дедимки, хасталик шу даражадаки, агар қон олинмаса, кейин иложи қолмайди. Ул жаноб тараддудга тушди ва ҳоқони Мансур ҳузурига чопар юбориб, аҳволидан уни хабардор қилди. Ул ҳазрат “бу заифнинг раъйига амал қилинадиган бўлса, унда қон олинсин”, деб жавоб қилди. Бироқ, чопарнинг қайтгунича ва томир топилгунча уч фарсах йўл босилиб, фурсат қўлдан кетган эди. Кўп уринганларидан кейин ҳам беш-олти сир қон чиқмади, дард эса зўрайиб борди.

Ўша жумъа кечаси (1501 йил 1 январь) ул жанобни шаҳарга олиб келдилар. Эрталаб (1501 йил 2 январда) барча табиблар тўпланиб, бир неча бор қон олишга уриндилар, аммо иш қўлдан бой бериб қўйилган эди, бундан фойда чиқмади.

Ўша лаҳзада ҳоқони Мансур ҳидоят мартабалик Амирнинг бошига келди. Уни тамом ҳушсиз кўриб ва аҳвол тузатиб бўлмайдиган даражага етганини дили билан сезиб, кўз булоқларидан ёш қатралари ёғди. Шанба куни дард яна ҳам кучайди ва якшанба куни (1501 йил 3 январь куни) тонгда унинг руҳ қуши қалб қафасини синдириб, жисмоний бадан танглигидан абадийлик боғининг кенглигига қараб парвоз қилди.

Манба: ADABIYOT MANZARALARI

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube