Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Кимса бордир…

Кимса бордир…
29 Mart 2017 - 8:00 'да юкланди ва 1599 марта ўқилди.

Бек Мурод

Йиллар азоби
Тўқсонинчи йиллар шеърияти

Кимса бордир…

Кимса бордир, кимсаларнинг сараси,
Сўрса, жонинг ситиб берсанг арзийди.
Кимса бордир, марг, жонларнинг яраси,
Уни чуқур қазиб, кўмсанг арзийди.

Кимса бордир, совулмайди бозори,
Ҳеч бандага тегмас кори, озори,
Кимса бордир, шум ниятли безори,
Минг йил зиндонларда қолса арзийди.

Кимса бордир, ҳечда кўнгли очилмас,
Қўлларидан совуқ сувлар ичилмас,
Тўйлар бўлиб, эшигидан кечилмас,
Туришин, бир пулга сотсанг арзийди.

Кимса бордир, ҳийла-найранг дастори,
Фитнадан бутланган бутун рўзғори,
Минг йилда қўзғолмас, номуси, ори,
Гўштини итларга отсанг арзийди.

Кимса бордир, ёзин-қишин эр бўлар,
Дини имон учун йўлбарс, шер бўлар,
Қўлда моли бўлса, ҳотамтой бўлар,
Шоҳнинг тахтин тортиб, берсанг арзийди.

* * *

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort