Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Не фойда?

Не фойда?
04 Nisan 2017 - 8:00 'да юкланди ва 1300 марта ўқилди.

Бек Мурод

Йиллар азоби
Тўқсонинчи йиллар шеърияти

Не фойда?

Нокаснинг боғида минг турли мева,
Йўқсилга боғлардан, бойдан не фойда?
Бозор пештахтасин қопласа ҳолва,
Бармоққа тегмаган болдан не фойда?

Юртнинг ҳар гўшаси рост бўлса тўйга,
Қўралар тўлсалар қўзи ва қўйга,
Золимлар боссалар, бағрини ойга,
Устингда порлаган нурдан не фойда?

Фуқаро жаннатдек боғларда, кезса,
Тузум ҳар кун гаштак, базмлар тузса,
Эрксизлик орифлар кўнглини бузса,
Кўзни қувонтирган тўйдан не фойда.

Кафтдек ровон бўлса, қонуннинг юзи,
Ўғрига тил берса, хилватда қози,
Сас бермас, миллатнинг қалбининг сози,
Қоғозда битилган суддан не фойда?

Ҳар томонга кетса, узанган йўллар,
Панжарадек сиқса, руҳингни йиллар,
Елкадан кесилган бўлса, гар қўллар,
Ададсиз денгиздан, кўлдан не фойда?

Мурод, иншоатлар, кўприклар бари,
Толеси паст халқнинг пешона шўри,
Дўст тутинган бўлса, итингга бўри,
Сон-саноқсиз молдан, қўйдан не фойда?

* * *

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар