Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Усмон Ҳақназаров: Иноятовнинг мххчи олигархлари Мирзиёевга қарши бошқариладиган низоларни тайёрлашмоқда

Усмон Ҳақназаров: Иноятовнинг мххчи олигархлари Мирзиёевга қарши бошқариладиган низоларни тайёрлашмоқда
05 Nisan 2017 - 1:33 'да юкланди ва 5699 марта ўқилди.

Шу йилнинг феврал ва март ойлари Андижон вилоятида “Дамас”да йўловчиларни ташиш билан шуғулланувчи хусусий киракашлар фаолиятига қўйилган таъқиқ ва Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида газтаъминоти корхонасининг олдида катта миқдордаги қарздорлиги учун 47 ёшли фуқаронинг ўзига ўт қўйиб юбориши билан эсда қоладиган бўлди.

Шунингдек, шу қисқа давр ичида хусусий савдо қилувчилар ва тадбиркорлардан олинадиган қатор йиғимлар миқдори оширилди, Самарқанд вилоятида аҳолининг унча йирик бўлмаган норозилик пикет-чиқишлари бўлиб ўтди. Шундай қилиб…

Бошқариладиган низолар Мирзиёевнинг сиёсатига қарши чиқиш ва президентни обрўсизлантириш шакли

МХХ раиси Рустам Иноятов ва унинг қудаси Ботир Парпиев билан ҳамкорликда бошқарилаётган Ўзбекистон чекист олигархлари томонидан оддий халқ ва тадбиркорларга нисбатан қатағон ишларини амалга оширишни режалаштиришмоқда. Иноятов мххчиларининг шум ниятларига кўра, МХХ, прокуратура ва солиқ инспекциялари тарафидан кўриладиган чоралар боис одамларни кўчаларга олиб чиқиш орқали уларни куч ишлатар тизимлар билан тўқнаштириб бутун республика бўйлаб оммавий тартибсизликларни келтириб чиқариш режалаштирилмоқда.    

МХХчи олигархлар Андижон, Фарғона, Наманган, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида худди шундай низоларни келтириб чиқаришни режалаштиришмоқда.

Унда фаоллар президент Мирзиёевнинг берган ваъдалари билан қилаётган амалий ишларининг ўртасида зиддиятлар борлигига қарши ўз норозиликларини билдиришлари лозим. Бунинг учун жойларда ҳокимликлар, прокуратура органлари ва солиқ инспекциялари вакилларига президент Мирзиёевнинг талабига тескари равишда МХХнинг республика аппарати томонидан аҳолини газ ва электр тармоғидан узиб қўйиш ҳақида яширин топшириқ берилган. Бундан ташқари, хавфсизлик хизмати  ходимлари жойларда мусулмонларни эътиқодига кўра, шунингдек, ўзгача фикрловчи фуқаролар ва тадбиркорлар, президент Шавкат Мирзиёев қабулхонасига шикоят қилишга уринаёганларни ноқонуний ҳибсга олиш ва таъқиб этишни янада фаоллаштирган.

Рустам Иноятов ва Ботир Парпиевнинг мақсадларига кўра, бошқариладиган низолар Шавкат Мирзиёевни обрўсизлантириш ва ундан ўз халқини алдаётган ёлғончи президент образини яратиш кўзда тутилган. Бундан ташқари, қуда-олигархларнинг фитнасига кўра, Ўзбекистон чекист олигархларининг мавқейига ва бизнес-империясига тажовуз қилмоқчи бўлган “президент оммавий тартибсизликлардан кейин ақлини йиғиб олиши ва тўхташи керак”.

Ўтган йил охирида президент хавфсизлиги хизматидан ишдан бўшатилган ҳарбийлар ва полковник Махмуд Худойбердиевга тегишли аскарлар билан биргаликда Шавкат Мирзиёевни президентлик постидан ағдариш ушбу лойиҳанинг якунловчи босқичи ҳисобланади.

Ҳозирча МХХнинг норасмий махфий ходимлари тармоғи бошқариладиган норозиликларни ташкил этиш лойиҳасининг биринчи босқичини бажаришга киришган. МХХнинг бу тармоғи Ўзбекистон аҳолиси орасида президент Мирзиёев бу сиёсати ва ўтказаётган ўз ислоҳотлари билан гўёки 25 йил давомида мамлакатдаги тинчлик ва барқарорликни сақлашга хизмат қилган тизимнинг нурашига олиб келади, деган миш-мишларни тарқатишни бошлаганлар.

МХХнинг миш-миш тарқатувчилари асосий диққатни “Мирзиёев ўғри, мафиозлар ва порахўрларга иш берди”, “Мирзиёев президент девонини ўзининг оилавий корпорациясига айлантирди”, “Мирзиёев қирол бўлиб туғилмаган ва қирол бўлишга нолойиқ” каби гап сўзларга қаратмоқдалар. Норасмий мххчилар тармоғи томонидан аҳоли ўртасида тарқатилаётган ва оддий кишиларга сингдирилаётган миш-мишларнинг бир қисминигина қўштирноқ ичида келтирдик.

Президент Мирзиёевга қарши тузилаётган лойиҳанинг асосий мафкурачиси ва ташаббускори Рустам Иноятов ушбу махфий фитна доирасидаги шахсий вазифаларини бажаришга киришди. Шундай қилиб…

Сохта-чўлоқ нега ишга чиқмаяпти?

Мана йигирма кундирки МХХ раиси Рустам Иноятов, ишга чиқмаяпти. Ваҳоланки, президент унинг ишдан кетиши ҳақидаги аризасини ҳали имзоламаган, Бундан ташқари раиснинг ўзи касал ҳам эмас. Шунга қарамасдан Ўзбекистон махсус хизмати раҳбари президент унинг аризасига имзо қўйиш-қўймаслигидан қатъий назар ҳали олдиндан ишга чиқмаслигини ўз ёрдамчилари орқали билдирган. Бугунги кунда Ўзбекистон миллий хавфсизлик хизматини исми-шарифи ҳали бизга номаълум бутунлай бошқа бир шахс бошқармоқда. Аммо бизга шуниси аниқки, Рустам Иноятовнинг  расман истеъфосидан кейин айни пайтдаги вақтинчалик раҳбар миллий хавфсизлик хизматининг раиси лавозимини эгалламайди.

Рустам Иноятов ўзбек “идора”си раҳбариятидан бекорга четда тургани йўқ. Тахминларимизга кўра, сохта-чўлоқ Иноятовнинг ўзини четга олишининг сабаби шулар: бошқариладиган низолар ва норозиликларни ташкил қилиш лойиҳаси барбод бўлган тақдирда ўзини бунга алоқаси йўқлиги ва махфий фитна оқибатлари учун жавобгар эмаслигини намойиш этишдир.

Шундай таҳмин қилишимизга жиддий асосларимиз бор. Чунки, кейинги 20 кун давомида Иноятов ўз “идора”сидан бўлган телефон қўнғироқларига мутлақо жавоб бермаган. Шунингдек, у ўзининг чекистлари билан учрашишни ҳам истамаяпти. Лекин айни пайтда Иноятов ҳар куни Ботир Парпиев ва Файзулло Муллажонов, Мўйдинжон Тоҳирий ва ака-ука Шарифходжаевлар билан учрашиб турибди. Сохта-чўлоқ “идора” билан бўлган барча алоқаларни расман МХХдан четлатилган Ҳаёт ва Жавдат Шарифходжаевлар орқали амалга оширмоқда. Бу эса ўз навбатида  Рустам Иноятов фитнага “идора”дан ва давлат хизматидан четда туриб раҳбарлик қилмоқчи, деган фикрга келишимизга туртки берди.

Ваҳоланки, у зимдан ҳаракатга тушиш ва турли ўйинларни амалга ошириш бўйича бой тажрибага эга. Биз бунга ёрқин мисол сифатида ўтган йилнинг сўнгида Иноятов, “даволанишда бўла туриб” Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси телеканали воситасида президент Мирзиёевни обрўсизлантириш бўйича бир тадбирга раҳбарлик қилган. Шундай қилиб…

Янги йил оқшомида ЎзТВда президентни “техник” жиҳатдан обрўсизлантириш

2016 йилнинг 31 декабри, шанба куни, Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг ўша вақтдаги раиси Алишер Ходжаев ва «Ўзбекистон» телеканали раҳбари Нодир Тўлагановлар, МХХ раиси Рустам Иноятовнинг топшириғи билан, юқорида айтиб ўтилган канал орқали президент Шавкат Мирзиёевнинг янги йил табригини эфирга узатиш вақтида «техник нуқсон»ни уюштиршди. Уларнинг саъй ҳаракати билан «Ўзбекистон» каналини эфирга узатиш атайлаб секинлаштирилган эди, натижада президентнинг сурати ва нутқи бироз вақт қотиб қолди ва охири умуман узиб қўйилди.

Бу – Иноятов олигархларининг, Ислом Каримов замонидаги каби президент табрикларини ўзбек телевиденияси дикторлари томонидан ўқиб эшиттириш ўрнига Президент Мирзиёевнинг – халқни жонли эфирда ва шахсан табриклаш янгилигига ўзига хос норозилик эди. Бу – мххчи олигархларнинг Шавкат Мирзиёевни обрўсизлантириш ва унинг ташаббусларига қарши бош кўтариш борасидаги биринчи тадбири эди.

Эртаси куни режим бўйича ўринбосар телерадиокомпания раисига мамлакат президентининг табригини эфирга узатиш вақтида юз берган техник нуқсон сабабларини текшириш талабномаси билан мурожаат қилди. Аммо Алишер Ходжаев ўз ўринбосаридан тинчланишни ва ўзига келишини сўраб, унга «ҳеч қандай қўрқинчли ҳодиса бўлгани йўқ»лигини айтган. Шунда режимчи-ўринбосар бу масала бўйича МХХ раиси Рустам Иноятовнинг ўзига мурожаат қилган. Ўзбек махсус хизматлари бошлиғи ЎзТВдаги МХХ ишчисига қатъий жавоб бериб, унга «ўзига тегишли бўлмаган ишларга бурун суқмасдан, катта даромад келтираётган ўз курсиси қадрига етишини» сўраган.

Президент табригини эфирга узатишда юзага келган муаммога бағишланган Ўзбекистон Вазирлар маҳкамасида бўлиб ўтган махсус мажлисда Иноятов югурдаклари Алишер Ходжаев ва Нодир Тўлагановлар ҳамма айбни телеканалнинг техник ходимларига юклашди. Шу билан бу ишга нуқта қўйилди ва асосий айбдорлар жазосиз қолди. Мавриди келган экан, биз Иноятовнинг югурдаклари Алишер Ходжаев ва Нодир Тўлагановларнинг ЎзТВдаги молиявий фирибгарликлари ва баъзи ахлоқсиз хатти-ҳаракатларини фош қилишга қарор қилдик. Шундай қилиб…

Экранизация – диванизация орқали, пулларни ювиш эса – «ВМ» компанияси орқали

Аввало шуни айтиш керакки, телерадиокомпания раиси Алишер Ходжаев, унинг ўринбосари Хайрулла Нуриддинов, «Ўзбекистон» телеканали раҳбари Нодир Тўлагановлар ЎзТВ ва юқорида таъкидланган канални ўзига хос ишратхона ва фоҳишахонага айлантиришган. «Ўзбекистон» телеканалида ва умуман ЎзТВда, ходимларни конкурс орқали ишга олиш ёки янги телелойиҳаларни тасдиқлашда телевидение раҳбарияти ё пора беришга рози бўлган эркак-номзодларларни, ё Алишер Ходжаев, Хайрулла Нуриддинов, Нодир Тўлаганов ёки ЎзТВнинг бошқа раҳбарлари билан жинсий алоқада бўлишга рози бўлган аёл-номзодларни танлаши оддий ҳолатга айланиб қолган. Ташқи гўзалликка эга бўлган қизларга эса ЎзТВ раҳбарияти мансаб поғонаси бўйлаб ўсиш ва доимий моддий-молиявий таъминот эвазига ҳаттоки иккинчи хотинликни ҳам таклиф қилади.

Шунинг учун ўзбек телевиденияси журналистлари орасида, «ЎзТВда экранизация диванизация орқали амалга оширилади» деган ҳазил пайдо бўлган. Шундай экан «телеисловатхона» ва «телефоҳишахона» лақаблари ўзбек телевидениясидаги ишларнинг бугунги ҳолатига тўла мос келади.

Энди эса Алишер Ходжаев ва Нодир Тўлагановнинг молиявий фирибгарликларига тўхталамиз. МХХ раиси Рустам Иноятовнинг оғзаки кўрсатмасига кўра, ЎзТВнинг собиқ раиси ва «Ўзбекистон» телеканалининг амалдаги раҳбари реклама берувчилардан келиб тушадиган пулларни ювишнинг ноёб тизимини яратишган. Ушбу тизимнинг ноёблиги шундаки, агарда реклама берувчи реклама буюртмаси билан тўғридан тўғри ЎзТВга мурожаат қилса, у ҳолда буюртмачига юз фоизлик реклама тарифлари таклиф қилинади. Агарда буюртмачи шу буюртма билан Иноятовнинг «ВМ» компанияси орқали мурожаат қилса, у ҳолда унга эллик фоизлик тарифлар таклиф қилинади. Яъни, телерекламани «ВМ» компанияси орқали буюртма бериш, ўзбек телевидениясига тўғридан тўғри буюртма бергандан кўра икки баробар арзонроқ бўлади. Ваҳоланки аслида тескариси бўлиши керак.

«ВМ» компаниясининг расмий раҳбари ва таъсисчиси Иноятов югурдаги бўлган Ражаб Латиповдир. Унинг фирмаси орқали миллионлаб эмас, балки миллиардлаб сўм ювилганига қарамасдан, очкўз Р.Латипов таҳдид ва шантаж билан «Дори-Дармон», «ЎзбекТелеком» каби йирик давлат компанияларини ва бошқа корхоналарни телереклама қилишга эришди.

Ўша пайтдаги ЎзТВ раисининг розилиги билан «Ўзбекистон» телеканали раҳбари Нодир Тўлаганов ва «ВМ» компанияси бошлиғи Ражаб Латипов Миллий телерадиокомпаниянинг энг қимматбаҳо ускунасини фақатгина «Ўзбекистон» канали ва «ВМ» хусусий компанияси манфаатлари йўлида ишлатишади, ваҳоланки бу ускуна Миллий телерадиокомпаниянинг барча телеканаллари фаолиятига хизмат кўрсатиш учун Япониядан сотиб олинган эди.

Шу сабабдан, ҳар бири ярим миллион доллар турадиган телекамералар, шунингдек бошқа қимматбаҳо телетехникалар фақатгина Нодир Тўлаганов ва Ражаб Латиповларнинг иқтисодий манфаатлари учун ишлатилади. Шу йўл билан бу ускуналарда «ВМ» компанияси мутахассислари ўз буюртмачилари («Зи-Зи», «Канго», «Пепси» ва бошқалар) учун реклама роликлари тайёрлашади, шунингдек ўзбек шоу-бизнеси вакиллари учун клиплар суратга олишади ва монтаж қилишади.

Безбетлашиб кетган Нодир Тўлаганов ва Ражаб Латиповлар ушбу камералар ва ускуналарни ҳаттоки президент Шавкат Мирзиёевнинг нутқлари ва сафарлари ҳақида сюжетларни суратга олиш ва тайёрлаш учун ишлатишдан ҳам бош тортишмоқда. Қачонки журналистлар шу мақсадлар учун қимматбаҳо камераларни ажратишни сўрашса, Н.Тўлаганов ва Р.Латиповлар очиқчасига: «Арзон тадбирлар қимматбаҳо телекамера ва монтаж ускуналарига арзимайди», деб жавоб беришади.

Тўлаганов ва Латиповларнинг бундай хатти-ҳаракатларидан ҳеч ким ҳеч қаёққа арз қилолмайди, чунки бу икки сурбетнинг ортида МХХ раиси Рустам Иноятов ва мххчи олигархлар туришини ҳамма билади.

Иноятов югурдаклари Нодир Тўлаганов ва Ражаб Латиповларнинг молиявий фирибгарликлари ҳақида гапирарканмиз шуни таъкидлаш жоизки, «ВМ» компанияси лицензияланган чет эл телесериалларини етказиб берувчи асосий компания ҳисобланади. Аслида эса бу компания томонидан тақдим этилган телесериалларнинг биттаси ҳам расмий лицензияга эга бўлмаган. Ражаб Латипов ушбу сериалларни ноқонуний тарзда интернетдан юклаб олиш ва кейин ўзбек телевидениясига, хусусан, «Ўзбекистон» телеканалига етказиб бериш билан шуғулланади. «ВМ» компанияси «ўғирганган» телесериалларни етказиб берганлиги учун ҳам ЎзТВдан катта маблағлар олади.

Иноятовнинг «ВМ» компаниясида тўпланган кўп миллиардлик маблағлар ака-ука Ҳаёт ва Жавдат Шарифхўжаевларнинг фирмалари орқали нақд ва конвертация қилиниб, кейин «Orient Finans Bank» ва «Asia Alliance Bank» банклари орқали Латвия ва бошқа давлатларга чиқарилади.

Яқинда президент Шавкат Мирзиёев ҳукуматнинг селектор мажлиси вақтида ЎзТВда танқидий ва таҳлилий материалларнинг йўқлигидан арз қилди. Президент «Ўзбекистон» телеканалининг «Ахборот» дастури ўз номи ва мўлжалланган мақсадига жавоб бермаслигини айтди. Ўғри ва фоҳишалар тўдаси таҳлилий ва танқидий телематериалларни қандай тайёрласин?! Шундай қилиб…

Сўнгсўз ўрнида

Иноятов ва МХХ олигархларининг ҳеч ҳам чекиниш ёки таслим бўлиш ниятлари йўқ. Бизнинг фикримизча, бу вазиятда президент Мирзиёев мамлакатнинг оддий аҳолиси ва у юритмоқчи бўлган сиёсат ва ташаббусларга хайриҳоҳ бошқа кучлар қўллаб-қувватлашига жуда ҳам муҳтож.

Бизнингча, президент атрофидагилар, «идоранинг»нинг жазо чораларидан чўчиган ҳолда, президентнинг ташаббусларини жасорат ва қатъийлик билан қўллаб-қувватлашга шошилишмаяпти. Фикримизча, президентнинг атрофидагилар, фақатгина мамлакат раҳбарининг кўрсатмаларини бажариш билан чекланган ҳолда, пайт пойлаш ва кузатиб туриш позициясини эгаллашган.

Шу сабабдан биз ўзбек ҳукумати ва президент Мирзиёев атрофидагиларни мамлакат раҳбари ташаббусларини амалга оширишда қатъийроқ бўлишга ва мххчи олигархлардан қўрқмасликка чақирамиз. Ҳозир фақатгина бошлиқ бўлиш эмас, балки ўз соҳасининг лидерлари бўлишнинг вақтидир.

Оддий бошлиқ буюрилган топшириқни шунчаки ижро қилиш ва топшириқларни ўз қўли остидагиларга юклаш билангина чекланади холос. Лидер эса жасорат билан янги фикрлар таклиф қилади, ишда ўзи ўрнак бўлади, қўл остидагиларни ўз ортидан эргаштиради ва ўз ҳаракатларида қатъийлик билан ажралиб туради.

Сиёсат қатъиятсизлик ва чала қадамларни кечирмайди.

Усмон ҲАҚНАЗАРОВ,
сиёсатшунос
04.04.2017

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар