Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Шантаж

Шантаж
05 Nisan 2017 - 6:00 'да юкланди ва 2144 марта ўқилди.

Америка Қўшма Штатларининг яқинда эьлон килган “Инсон ҳақлари рапорти” мазмунини Ўзбекистон ҳукумати биздан олдинроқ ўрганганига ҳеч шубҳамиз йўқ. Буни Ўзбекистонда сиёсий мухолифат ва диндорларга қарши бошланган навбатдаги қатоғонлар кўрсатиб турибди.

Аслида, Ўзбекистон ҳукумати мухолифатга қарши репрессияларини ҳар 4 йилда янгилаб туради. Чунки ҳар 4 йилда аҳолининг режим зулмига чидайолмаган янги бир қисми бош кўтариб, фаоллаша бошлайди.

Куни кеча қамоққа олинган 3 та “эрк”чи мухолифлар планли қатоғоннинг навбатдаги тўлқини қурбонлари бўлмаса, деб қўрқмоқдамиз.

Бу режали давом этаётган репрессияларнинг сиёсий ва иқтисодий турткиси сифатида Америка Қўшма Штатлариниг Тошкентга қарши инсон ҳақлари борасида “қаттиқроқ” гапирабошлагинини кўрсатиш мумкин.

Ҳар ҳолда, Ўзбекситонда сиёсий маҳбуслар, қийноқлар ва мухолифат партияларининг рўйхатдан ўтказилмаётгани ҳақида Оқ уйдан дакки эшитиш, ундан доим мақтов эшитишга ўрганган қулоқларга ёқмаслиги табиий ҳол. Дард устига чипқон деганларидек, Американинг найсон (апрел) ойида Ўзбекистонга бериши мўлжалланган молиявий ёрдамнинг кечиктирилгани Президент Каримовнинг ғазабини янада оловлантирди.

Агар шундай бўлмаса эди, жаноб Каримов дарров учоққа ўтириб, Московга учмасди. Ва яқиндагина “Русия оғалик амбициясиидан воз кечиши керак”, деган киноялари билан чақиб олган Путинни қучоқлаб, унга ўзининг энг самимий “стратегик” муҳаббатларини изҳор қилмасди. Яъни, бу зиёрат (визит) АҚШнинг инсон ҳақлари рапорти мазмуни ва найсон (апрел) ойидаги молиявий ёрдамнинг тўхтатилишини олдиндан билган Каримовнинг Америкага қарши жавоби бўлди.

Каримовнинг Америкага кўрсатган иккинчи мушти инсон ҳақлари ва сиёсий мухолифат устига индирилди. Режим мухолиф партияларни рўйхатга олиш у ёқда турсин, сўнгги бир йил ичида сал-пал фаолллашган мухолифат аьзоларини қамоққа олабошлади.

Айни пайтда, Америка Конгерсси томонидан таьминланган Радио Либерти (“Озодлик”)нинг Тошкент бўлими ходимларига планли равишда мафкуравий ҳужумлар уюштира бошлади. Бу халқ орасида радионинг обрўсини тушириб, балки келажакда унинг бўлимини ёпиш учун қилинаётган фитналар бўлиши ҳеч гап эмас.

Каримов ҳукуматининг бу радикал ҳаракатлари аслида бир шантаждир.”Сен молиявий ёрдам бермасанг, мен Русия билан дўст бўламан, сен инсон ҳақларимизни танқид этиб, мухолифларни ҳимоя этсанг, бу соҳани янада баттар қиламан – ҳаммасини қамоққа тиқаман”, деган бир таҳдид, бир майдон ўқишдир. Бу тахдидга қарши Американинг жавоби қандай бўлади, буни, Оллоҳ насиб қилса, кўрармиз.

20.05.2004

(102)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Туркистон шуури” китобидан. (306-307-саҳифалар.)

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар