Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Усмон Ҳақназаров: Мирзиёевнинг ташаббусларига ҳатто унинг одамлари ҳам тўсқинлик қила бошлашди

Усмон Ҳақназаров: Мирзиёевнинг ташаббусларига ҳатто унинг одамлари ҳам тўсқинлик қила бошлашди
06 Nisan 2017 - 13:35 'да юкланди ва 6553 марта ўқилди.

Аввалги мақоламизда Шавкат Мирзиёевнинг рақиблари президентнинг ташаббусларига тўсқинлик қила бошлагани ҳақида ёзган эдик. Бироқ Ўзбекистон президентининг янги қадамларига ҳатто у тайинлаган мансабдорлар ҳам тўсиқ қўяётгани ҳақида фактлар бор. Шундай қилиб…

Шавкат Мирзиёв турк инвестицияларини жалб қилиш тарафдори, Улуғбек Узоқов эса бунга қарши!

Шу йилнинг март ойида бир гуруҳ турк тадбиркорлари Ўзбекистон иқтисодиётига инвестиция киритишга қизиқиш билдириб, Жиззахдаги эркин иқтисодий ҳудудда умумий қиймати 500 миллион долларлик завод ва фабрикалар қуриш таклифи билан чиқди.

Бироқ Жиззах вилояти ҳокими Улуғбек Узоқов турк тадбиркорларини ҳам, уларнинг таклифларини ҳам қабул қилмади. Ушбу лавозимга 2016 йил декабрь ойида президент Шавкат Мирзиёев томонидан тайинланган Улуғбек Узоқов туркияликлар киритган таклифларни қайтараётиб: “Туркларни бошимизга урамизми?! Уларнинг ҳаммаси радиклар исломийлар бўлишади: ё нурчи бўлиб чиқади ёки ваҳҳобий!” – деган.

Жиззах вилояти ҳокими президент Шавкат Мирзиёев турк инвестицияларини жалб қилиш тарафдори эканлиги, яқинда унинг айни шу топшириғи билан Истанбул ва Анқарага Бош вазир ўринбосари Рустам Азимов сафар қилганглиги ҳақидаги гапларни эшитгиси ҳам келмаган.

Жиззах вилояти ҳокимидан бундай жавобни кутмаган турк компанияларининг вакиллари афсус билдиришган ва Ўзбекистоннинг янги раҳбарияти бошлаган ташаббуслранинг самимийлигига шубҳа билан қарай бошлашган.
Представители турецких компаний, не ожидавшие такого ответа от главы Джизакской области, выразили глубокое разочарование и сомнение в искренности намерений нового руководства Узбекистана. Шу тариқа Улуғбек Узоқовнинг аксилтурк қарашлари ва ўзбошимчалиги президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббусларига нисбатан ҳорижлик тадбиркорларда ишончсизлик уйғотган.

Туркиялик тадбиркорларнинг надомат ва ишончсизлик билдиришларига етарли асослар бор. Ахир, Улуғбек Узоқов Жиззах вилояти ҳокими лавозимига атиги уч ой илгари президент Мирзиёевнинг ўзи томонидан тайинланган эди. Яъни аксилтурк қарашлар Туркия билан ҳамокрлик қилишга мойиллик билдираётган янги президент тайинлаган одамнинг оғидан чиққан. Яъни туркиялик тадбиркорларни ва уларнинг таклифларини турклик душмани Ислом Каримовнинг эмас, турк инвестицияларини ўзбек иқтисодиётига жалб қилишга чақираётган Шавкат Мирзиёевнинг одами рад қилган.

Мана шу кичик факт Шавкат Мирзиёевга айни пайтда фақат профессионал эмас, балки жасур ва садоқатли қадрлар, президентнинг ташаббусларини қатъиятлик ва тўкислик билан қўллай оладиган одамлар ҳам етишмаётгани ҳақидаги фикрларимизга яна бир далилдир. Шундай қилиб…

Сўнгсўз ўрнида

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан тайинланган ва тайинланаётган кадрлар мустабид Каримов сингдириб кетган нотўғри қарашлар ва қўрқув кишанларидан ҳалос бўлимаган кўринади. Фикримиз нотўғри бўлса, Жиззах вилояти ҳокими Улуғбек Узоқовнинг: “Туркларнинг ҳаммаси радикал исломий бўлишади”, деган гапини қандай тушунтириш мумкин?!

Шу сабабдан биз аввалги фикримизни такрорлашга мажбурмиз: сиёсат қатъиятсизлик ва чала қадамларни кечирмайди.

Усмон ҲАҚНАЗАРОВ,
сиёсатшунос

06.04.2017

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар