Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Питердаги теракт Ўзбекистон Россия муносабатларида

Питердаги теракт Ўзбекистон Россия муносабатларида
06 Nisan 2017 - 13:52 'да юкланди ва 3911 марта ўқилди.

Москвага давлат ташрифи билан борган Мирзиёевни аэропортда мамлакат президенти эмас, балки жинси ва драп камзул кийган, жамоатчиликка нотаниш бўлган шахс кутиб олди.

Бу воқеа Питерда содир бўлган қонли теракт ва Кремлнинг бутун мамлакат бўйлаб аксилтеррор митинглари ўтказиш қарори фонида кечди.

Ўзбекистонлик сиёсий таҳлилчи Анвар Назир фикрича, ўз иқтисодий йўналишини белгилашда президент Мирзиёевнинг сиёсий таназзулни кечираётган Россияга суяниши нотўғри бир сиёсатдир.

Путин фақат ўз манфаатини кўзлайди

Ўзбекистон президентининг Россияга сафари арафасида, Санкт Питербургда юз берган воқеаларни шархларкан, сиёсий таҳлилчи Анвар Назир бу каби воқеалардан Путин ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаш йўлида фойдаланиб келганини айтади.

У шунингдек, Владимир Путиннинг Иккинчи Чечен уруши натижасида ҳокимият тепасига келганини, Норд Ост теракти эса сўз эркинлиги ва ошкораликнинг тугатилишига олиб келганини эслайди.

«Беслан воқеасидан кейин, ҳатто губернаторлик сайловлари бекор қилинди» дейди у.

2018 йили Россияда президент сайлови бўлиши керак эди, иқтисодий аҳволи оғир.

Нефт ҳалиям қимматлашмади. Иккита урушга аралашиб қолган Россия, иккитасидан ҳам чиқа олмаяпти.

Ташқи сиёсатда Россиянинг жаҳон ҳамжамияти билан муносабатлари мураккаб. Кредитлардан, юқори технологиялардан Россияни узиб ташлашди.

Ички вазият ҳам жиддийлашди. Коррупция муаммоси кўтарилди. Медведев атрофидаги жанжаллар шунинг атиги битта кўриниши.

«Мана шу вазият фонида бирдан теракт бўлаяпти. Янги мавзу. Россия давлат Думасига бирдан янги таклиф чиқди. Президент сайловини бошқа ноаниқ вақтга кўчириш тўғрисида.
Мамлакат учун зарар келтирадиган лойиҳа

Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги энг катта лойихалар мамлакатдаги металлургия конлари, қазилма бойликлари ва табиий газни ўзлаштиришга қаратилган.

Таҳлилчи Анвар Назир Элтуз мухбирига берган интервьюсида, буни мамлакат халқи учун энг зарарли лойиҳалар дея баҳолайди.

«Газпром билан илк шартномалар тузилганида ҳамма бу битим мамлакатга фаровонлик келтиради деб ишонган эди.

Шундан буён, мамлакат аҳолиси қанчадан-қанча совуқ қишларни газсиз ўтказди.

Шунинг оқибатида Ўзбекистон – Россия муносабатлари аллақачон турғунлик даражасигача тушиб бўлган» дейди Анвар Назир.

Унинг фикрига кўра, агар Ўзбекистон эртанги кунини ўйласа, иқтисодиётни эркин конвертацияни очиш, мамлакатга ғарбнинг янги технологияларини киритиш ва шаффофлик йўлидан бориши керак.

Манба: Eltuz.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар