Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Жонимга ташна рақиблар

Жонимга ташна рақиблар
13 Nisan 2017 - 8:00 'да юкланди ва 924 марта ўқилди.

Бек Мурод

Йиллар азоби
Тўқсонинчи йиллар шеърияти 

Кел, зулфингни сиртмоқ этиб…

Кел, зулфингни сиртмоқ этиб, қурбонинг шай, ҳозирдадур,
Дилрабо нозиклигингдан, не керак май, ҳозирдадур,
Карашманг тиғ, киприк ханжар, бўғзимда най, ҳозирдадур,
Қонимни қилсанг дарёлар, Сир, Аму, Нил ҳозирдадур,
Жонимга ташна рақиблар, қақраган гил ҳозирдадур.

Қатлимга гувоҳ истасанг, чорла, карбало даштини,
Жаннатни ваъда берсалар, ичма, рақиблар ошини,
Олма, оёқлар остига мендан бўлакнинг лошини,
Майхонада май сунмасдан, сургил, ғолиблик гаштини,
Газак қилсанг, нўшларингга чайналган тил ҳозирдадур.

Каъба тавобидан олдин, розидонингни қил, тавоб,
Халқ беҳудага жон чекар, Каъба туриб олдида тоб,
Балким, ғофилларингга ёр, жоиз эрмасдирким савоб,
Чалғир шайхулислом гоҳи, манглайида туриб меҳроб,
Чўқинтиргин, ишқингда маст адашган қул ҳозирдадур.

Бошдан оёғингга боқсам, ўлган жойимда, жон иниб,
Исо масиҳ тушар кўкдан, юрак, бағрида қон униб,
Руҳимда яшарар олам, бахтиёрликдан кўз тиниб,
Жабр ситамларингдан яна, шохларимга ҳумо қўниб,
Истагингни билурсанми, излаган гул ҳозирдадур.

Олам кутубхонасини нечун изларсан, эй малак?
Зебуннисоларни гардиш айладими, чархи фалак?
Нозанинларнинг хаттида, ёзилмишдир бор ҳақиқат,
Аллоҳга ҳуснинг закотин берурмисан, шул тариқат?
Сочсанг, ишқнинг донларин, сархуш булбул ҳозирдадур.

* * *

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар