Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ер айланганда устидагиларни йиқилмаслиги

Ер айланганда устидагиларни йиқилмаслиги
14 Nisan 2017 - 9:00 'да юкланди ва 1195 марта ўқилди.

Маҳмудхўжа БЕҲБУДИЙ

МАҚОЛАЛАР
(66)

ЕР АЙЛАНГАНДА УСТИДАГИЛАРНИ ЙИҚИЛМАСЛИГИ

Мақнатус, яъни оҳанрабо темурни, каҳрабо сомонни ўзиға тортиб сақлаб турган нимарсалар ҳар кимға маълумдур.

Мақнатус ва каҳрабоға темур ва сомон парчаларини тирмашган ва турган жойларини, агарчи паст тарафға ағдарилса ва айлантура берилса, остун-устун қилинса ва ҳар қандай ҳаракат берилса ҳам тирмашиб туруб тушмайдур.

Яъни мазкур икки нимарсани зотидаги халқ бўлган қувваи жозибаси юбормайдур.

Модо- мики, аларни қувватидан зиёдача бир қувватға тобеъ бўлмаcалар, ўшал темур ва сомон андан айрилмайдур.

Бу тариқа қувваи жозиба Ер, Офтоб Ва барча юлдузларға ва ҳатто, барча ашёга бақадри жисм ва ҳоли бор.

Аммо баъзиға кўб ва баъзиға оз эмиш. Яна бир қувваи дофеъани борлигидан бу курраларни Офтобки, ҳаммадан катта ва қуввати кўб ва зўрдур, тортиб ололмайдур, агарда ҳозирги масофатидан яқинроқ бўлса, Еримизни Офтоб ўзиға тортиб олмоқи қоидадандир…

(Давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар