Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Булутлар оралаб…

Булутлар оралаб…
17 Nisan 2017 - 8:00 'да юкланди ва 711 марта ўқилди.

Комил Ўтар

ХАЁЛ ЕТМАС МАНЗИЛЛАР

Алмисоқдан қолган нарса йўқ,
Фикрларинг бўлса бокира.
Фикр рангги бўлмас экан тўқ,
Ҳеч бир нарса қилмагин, кира.

Алмисоқдан қолган хаёллар,
Тамаддунни этади яксон.
Бузуқ ўйлар ҳар кўйга солар,
Қаймоқ бўлиб туюлса, айрон.

***

Қарғалар бетиним, қағиллар, нечун?
Шуни тушунмайди, сўппайган қабр.
Қор босган майдонда, барча олар тин,
Подшо йўқ, гадо йўқ – бирдай жўжабир.

Уч юз йил яшаб ҳам, барбир қарғалар,
Бир куни ажалга бўларлар ўлжа.
Минг йиллаб гўнг титиб, нур кўрмас алар,
Бургутнинг кечирган битта тунича.

***

Қайта тирилмоқлик, ўлимдан оғир,
Янгидан туғилмоқ, ундан кўп осон.
Ҳар жонни тирик деб бўлмайди, ахир,
Ҳаётда ҳар кас ҳам бўлолмас инсон.

Хазина топганнинг бари бўлса бой,
Гадо бўлиб қолса, қоқилган одам.
Булутлар оралаб, сузмас эди ой,
Ҳеч замон ҳаддида, турмасди олам.

* * *

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар