Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Охират ишини ортиқ кўрдим…

Охират ишини ортиқ кўрдим…
17 Nisan 2017 - 9:00 'да юкланди ва 1162 марта ўқилди.

Алихонтўра Соғуний

ТАРИХИ МУҲАММАДИЙ — 158
(давоми)

ФАРВА ИБН АМРУЛ-ЖУЗОМИЙ ЭЛЧИСИ

Бу киши эрса Рум подшоси Қайсар тарафидан Шом ўлкасидаги араблар устига қўйилган улуғ амирларнинг бириси эди.

Расулуллоҳни кўрмасдан туриб иймон келтириб, буни билдириш учун элчи юбормиш эди.

Бир от, бир хачир, бир эшак, яна олтин зийнатлик либослар қўшиб Расулуллоҳга ҳадя юборди. Бу хабарни Рум подшоси Қайсар эшитиши билан ғазаби келиб уни келтириб зиндонга солишларини буюрди. Ани тутиб Қайсарга олиб келдилар. Қайсар:

— Агар Муҳаммад динидан қайтур эрсанг, яна ўз юртингга подшо қилурман, — деб айтди.

Анда ул:

— Ўзинг билурсан, Исо пайғамбар Инжилда башорат берган охирзамон пайғамбари шул киши эрур. Бу ишда ҳеч шубҳа йўқдур. Бақосиз дунё давлатига алданиб, Расулуллоҳ номаларини қабул қилмадинг. Мен эрсам охират ишини ортиқ кўрдим. Тўрт кунлик дунё давлатига қизиқиб динимдан ажрамасман, — деди.

Шу билан Қайсар уни зиндонга солишга буюрди. Бир қанча вақт зиндонда ётгандан сўнгра қарасалар, яна динидан ҳеч қайтгудек ҳоли йўқдур. Бошқаларга ибрат бўлган деб охири уни дорга осиб, шаҳид қилдилар, разияллоҳу анҳу.

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар