Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Хатар

Хатар
18 Nisan 2017 - 8:00 'да юкланди ва 850 марта ўқилди.

Бек Мурод

Йиллар азоби
Тўқсонинчи йиллар шеърияти 

Хатар

Бошингда чарх урса, идрокинг агар,
Диёнат қалбингда отган бўлса, ниш,
Ичганинг оғудир, еганинг заҳар,
Кўнгил боғларингдан чекинмайди, қиш.

Пичоқсиз, сўяди, қурбонин замон,
Ростликни ёзғирар, тузум ҳар соат.
Қассобхона бўлар, жаннатдек макон,
Ҳеч қачон йўламас, жонингга роҳат.

Турмушингда агар бўлмаса, мантиқ,
Машғулотинг бўлса, емоқ ва ичмоқ.
Дунёйингдан ўзга дунё йўқ ортиқ,
Икки оламда йўқ, диёр, юксакроқ.

Ёлғонга ҳамиша, тутунасан дўст,
Ҳамсоянг бўлади сохталик, виқор.
Лекийин, илондек ташламагин, пўст,
Ётоғинг бир ковак, умринг тўрт девор.

Турналар, устингдан учмас ҳеч қачон,
Бургутлар, шаънингга куйламас қўшиқ.
Меҳробинг бўлади, маккора даврон,
Худолар излайсан, кўзларинг боғлиқ.

Танангга ўйласанг, ўтириб, обдон,
Ҳар икки ҳолда ҳам, бу йўлда хатар.
Бироқ бирисида, унар жовидон,
Бирисида, фитна улғаяр, кадар.

Қай бири шарафсиз, қай бири порлоқ,
Ўзлигин излаган топади, бешак.
Бефаҳм ўзига қўяди, тузоқ,
Бисёр юк кўзлаган бўлади эшак.

Осонига кўчсанг, тошинг келар кам,
Кўп келса, мезонни бузади мисқол.
Пойдеворим, бўлсин, десанг мустаҳкам,
Омадни тош дема, ўзингни шошқол.

* * *

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар