Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Абдурауф Парфининг вафотига

Абдурауф Парфининг вафотига
19 Nisan 2017 - 6:00 'да юкланди ва 900 марта ўқилди.

Бугун Туркистон буюк шоирини йўқотди. Бугун Абдурауф Парфи вафот этди. Бугун, Ватанимизнинг энг қоронғу кунларидан бир кунда кетди.

Биз у билан ватандош эдик, зулматда занжирларини шарақлатиб, озодлик учун чирпинаётган бир ватанда ватандош эдик.

У бир дўст эди, ўз дўстлигимизнинг гувоҳи бўлдик, миллат йўлида куйиб битган ғаройиб дўстликнинг гувоҳи.

У бир орзудош эди. Орзу этмакдан чарчамаган бир орзудош. Тинмай озодликни орзу этдик, икки аср тинмай орзу этдик бу анқонинг уруғини. Демак, буюрмабди.

ИншоОллоҳ, бу ерда чекканларининг мукофотини у ерда олар Абдурауф Парфи.

Абдурауф Парфи, азиз оғамиз, устодимиз, Оллоҳ гуноҳларингни афу этсин.

Яхши инсон эдинг, одамларга доим яхшилик истаган бир инсон эдинг. Ниятларинг ҳар доим яхши эди. Раҳмон ва Роҳийм булган Раббимиз сени яхши ниятинг учун кечирган булсин, Абдурауф Парфи, oмин!

2005

(115)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Туркистон шуури” китобидан. (342-саҳифа.)

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар