Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

М. Солиҳнинг сўнгги йилларда АҚШга қилган биринчи сафаридан сўнг берган интервьюси

М. Солиҳнинг сўнгги йилларда АҚШга қилган биринчи сафаридан сўнг берган интервьюси
19 Nisan 2017 - 10:00 'да юкланди ва 1191 марта ўқилди.

“Америкаликлар Ўзбекистон воқеаларининг мағзини тушундилар”

Ўтган ҳафта сўнгида АҚШ Конгрессида Ўзбекистондаги вазият юзасидан тингловлар бўлиб ўтди. Тингловга Ўзбекистон мухолифатидаги “Эрк” партиясининг қувғинга учраган раҳбари Муҳаммад Солиҳ таклиф қилинди. У “Коммерсантъ” мухбири Михаил Зигарга Вашингтондан телефон орқали суҳбат берди.

– Конгрессдаги тинглов қандай ўтди?

– Биз уларга Андижон воқеалари ҳақида гапириб бердик. Менинг ҳамкасбларим намойишчилар қирғин қилингани тўғрисидаги ашёвий далилларни кўрсатдилар. Сенатор Броунбек Ўзбекистон халқи мамлакатда АҚШ ҳарбий базаси мавжудлигига қандай муносабат билдираётгани билан қизиқди. Унга ҳарбий базанинг мавжудлиги кўпроқ ижобий таъсирга эга, деб жавоб берилди. 2002 йилда Жорж Буш ва Ислом Каримов ўртасида имзоланган шартномага кўра, агар Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ва демократия борасидаги мажбуриятларини бажарса ҳарбий ёрдам берилишига эришади. Бироқ Каримов шу кунгача бу бандни бажармади. Андижон воқеаларидан сўнг бу ҳеч кимда шубҳа қолдирмади.

– Америкаликларда ҳамми?

– Умримда биринчи марта америкалик сиёсатчилар Ўзбекистонда нималар бўлаётганини тушуниб етганларини ҳис қилдим. Каримов Тошкентга борган Жон Маккейн раҳбарлигидаги уч сенаторни қабул қилишдан бош тортгач, кўп нарса ўзгарди. Ўйлайманки, АҚШнинг Ўзбекистонга нисбатан сиёсати ўзгаради. Ҳозирча бу ҳақда ҳеч қандай қарор йўқ, бироқ конгрессменлар кайфиятидан ижобий ўзгаришлар бўлишини илғаш мумкин.

– Қандай ёрдамга умид қилаётирсиз?

– Мен АҚШ ва Европа Иттифоқи Каримовни қандайдир ислоҳотларни амалга оширишга мажбур қилади, деб ўйлайман. Бу эса мухолифатнинг фаоллашувини тезлатади, халқ қаршилигини жонлантиради.

– Сизнинг ташрифингиз аниқ натижалар бердими?

– Ҳеч бўлмаганда АҚШ Давлат котиби ўзининг куни кеча қилган баёнотида Ислом Каримовни Лукашенко билан бир қаторда кўрсатиб ўтганини эслаш кифоя.

– Сиз америкаликлардан нималарни илтимос қилдингиз?

– Биз қўлдан келмайдиган ёрдамни сўрамадик. Мухолифат партияларини рўйхатга олиш, мамлакатга мухолифат лидерларининг қайтишига йўл очилиши, парламент ва президентликка эркин сайловлар ўтказилишига таъсир қилиш борасида ёрдам сўрадик. Шунинг ўзи тузумни тинч йўл билан алмаштириш учун етарлидир.

– Маблағ сўрамадингизми?

– Йўқ, бу иккинчи масала. Бу масалани сиёсатчилар билан эмас, жамғармалар билан ҳал қилиш лозим. Сиёсатчилардан эса фақат сиёсий ёрдамни кутиш мумкин.

– Зокир Алматов ҳақида эшитдингизми? – Ҳа, унинг Москвадаги Кремль касалхонасида эканини, юрак хуружига учраганини эшитдим. Каримов Андижон воқеаларидан кейин махсус хизматлар раҳбарларини алмаштириш жараёнини бошлаганга ўхшайди. Агар Алматов бўшатилса, у Каримов режими ҳақида кўп нарсаларни гапириб бера олади. Каримов мамлакатнинг асосий бошқарувчисидир. Мамлакатда у нима истаса шу бўлади. Балки Алматов яна қайта иш бошлар, балки уни қамашар. Каримов исталган диктатор каби ҳаракат қилади. Мамлакатни қўрқувда сақлайди.

(Муаллиф – Михаил Зигарь. Манбаа – “Коммерсантъ”, 04.07.2005, 9 – бет)
Фарғона.Ру, Коммерсантъ, 05.07.2005

(116)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Туркистон шуури” китобидан. (342-344-саҳифалар.)

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар