Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ибрат! Ибрат! Ибрат!

Ибрат! Ибрат! Ибрат!
20 Nisan 2017 - 14:35 'да юкланди ва 822 марта ўқилди.

Менинг ўзимда бировга ИБРАТ бўладиган ҳечнарса бўлмаса ҳам, шу сўз ҳеч хаёлимдан кетмайди…

Ҳозир оммога насиҳат қилувчилар шу қадар кўпайиб кетган…

Инсонийлик ва инсон одоби ҳақида, илм ва билим ҳақида, иймонли бўлишнинг фойдалари ҳақида, нафсни тиябилиш ҳақида…

Ана шу насиҳат қилувчиларга мана шу биргина сўзни шиор қилиб қўйгим келади!

Биттагина ИБРАТ кўрсатабилишнинг ўзи – юзлаб насиҳатлар ўрнини босиши мумкин…

Афсуски, оммовий тармоқларда ҳам кўп насиҳат қилувчиларнинг айнан шу масалада оқсаётганлари кўп кўзга ташланади…

Ўзим ҳам ўз ҳаётим давомида шундай қуруқ насиҳатгўйларни кўп учратганим учун шу гапни айтиб қўйгим келди…

Узр…Бу ҳам насиҳатга ўҳшаб қолди шекиллик!

Ёдгор Обид

facebook.com ижтимоий тармоғидан олинди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар