Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Усмон Азим: “Адиблар xиëбони”да Рауф Парфига ҳам ҳайкал тикланиши керак!

Усмон Азим: “Адиблар xиëбони”да Рауф Парфига ҳам ҳайкал тикланиши керак!
20 Nisan 2017 - 22:29 'да юкланди ва 730 марта ўқилди.

(Суратда: Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим)

Ўзбекистон Xалқ шоири¸ Ўзбекистон президентининг собиқ давлат маслаҳатчиси 67 яшар Усмон Азим Озодлик билан суҳбатда ўзининг қўшиққа айланган шеърлари ва Тошкентдаги шоирлар xиëбонига қўйиладиган ҳайкаллар борасида гапирди.

18 апрель куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев “Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ҳудудида Адиблар хиёбонини барпо этиш тўғрисида” қарор чиқарди.

Президент қарорига кўра¸ “Адиблар хиëбони”да “миллий адабиётнинг улкан намояндалари” Озод Шарафиддинов¸ Эркин Воҳидов¸ Абдулла Орипов ва Муҳаммад Юсуфга ҳайкал қурилади¸ Тошкентдаги Ҳамид Олимжон¸ Ғафур Ғулом ва Зулфия ҳайкаллари ҳам шу хиëбонга кўчирилади.

Усмон Азим фикрига кўра, бу майдонда Миртемир ва Рауф Парфининг ҳам ҳайкали бўлиши лозим.

Суҳбатдош¸ шунингдек¸ Навоий боғида Ўзбекистон Ëзувчилар уюшмаси учун янги замонавий бино қурилиши борасида ҳам ўз фикрларини изҳор қилди.

Гражданин шоир

1979 йилда чоп этилган «Инсонни тушуниш» илк шеърий китоби билан адабий жамоатчиликнинг эътиборини қозонган Усмон Азим “Бирлик”¸ “Эрк” каби мустақиллик учун курашган ҳаракатлар тамалида турган ижодкор сифатида кўрилади.

Усмон Азим 1993 йили мухолифатдан масофаланиб¸ иқтидорга яқин турган “Ватан тараққиëти” партияси тузувчиларидан бири бўлган эди.

Поль Элюар, Доғларжа, Вознесенский, Ватсиетис, Марсинкявичус каби ўнлаб шоирларнинг ижодидан намуналарни ўзбек тилига таржима қилган шоир Озодлик билан суҳбатда шу кунларда ҳам ижод билан бандлигини таъкидлади.

Манба: “Озодлик” радиоси

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар