Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

М. Солиҳ: Тошкент режимини ислоҳ қилиб бўлмайди

М. Солиҳ: Тошкент режимини ислоҳ қилиб бўлмайди
21 Nisan 2017 - 6:00 'de eklendi ve 1141 kez görüntülendi.

Мухолифатдаги “Эрк” партиясининг раиси Муҳаммад Солиҳ 12 йилдан буён муҳожирликда яшамоқда. Ўзбекистон ҳукумати уни 1999 йил февралида Президент Ислом Каримовга суиқасд уюштиришда айблаган. Халқаро муносабатлар бўйича қироллик институти таклифи билан Лондонга келган Муҳаммад Солиҳ Би-би-сига интервю берган Муҳаммад Солиҳ: Ўзбекистондаги асосий муаммо – қолган барча муаммоларнинг манбаи бўлган режимдир. Бу режим муаммоси ҳал этилса, у алмашса, ўйлайманки, қолган муаммоларни ҳал қилиш йўли очилади.

Би-би-си: Сизда бу муаммони ечиш режаси борми?

Муҳаммад Солиҳ: Режа эмас, дастур бор. Бу дастурнинг унсурлари Андижон воқеаларидан кейин бизга янада яққолроқ кўрина бошлади. Шуни аниқ айтиш мумкинки, бу режимни ўзгартириш шароити етилди. Бунга, биринчи навбатда, халқ тайёр, иккинчидан, мухолифат деярли жипслашиб бўлди. Барча сиёсий гуруҳлар бир фикрда якдиллар – бу режимни ислоҳ қилиб бўлмайди, уни алмаштириш керак.

Бу режимни ҳокимиятдан четлатиш йўли, дарров айтаман, демократик бўлади. Ҳатто, ҳозир амал қилаётган қонунлар доирасида бўлади. Балки бизнинг фақат митинглар ва намойишлар тўғрисидаги қонуннинг бир бандини бузишимизга тўғри келар – Ўзбекистонда рухсат этилмаган митинг ва намойишлар таъқиқланган.

Би-би-си: Бу Андижондагидек намойишнинг инқилобга айланишини англатадими?

Муҳаммад Солиҳ: Биз Андижондагидек бўлишини хоҳламаймиз, чунки Андижондаги чиқишлар тартибсиз бўлиб, дастурга эга эмас эди. Мухолифатнинг бу митингга ҳеч қандай алоқаси йўқ эди. Бизнинг вазифамиз, омманинг норозилик кайфиятини назоратга олиб, Украина, Гуржистон ва Қирғизистонда бўлгани каби демократик оқимга йўналтиришдир.

Би-би-си: Бу Сизга бирмунча аён бўлган сценарий. Лекин бу сценарийнинг аниқ қадамлари ўзингизга аёнми? Уларни тайёрлаяпсизми?

Муҳаммад Солиҳ: Албатта. Биз жамиятнинг барча қатламлари вакиллари билан ишлаяпмиз. Шунингдек, куч тизимларидаги одамлар билан иш олиб бораяпмиз. Биз норозиликнинг ҳақиқатан халқ норозилиги бўлишини истаймиз: ҳам юқорида, ҳам оммада, ҳам пастда. Кўплаб ҳукумат вакиллари Каримов сиёсатидан норози. Армия зобитлари, ҳатто МХХ зобитлари орасида норозилар кўп. Ва биз улар билан бирга ишлаяпмиз.

Би-би-си: Буларнинг ҳаммаси – мамлакат ичкарисида. Ташқарида-чи, Марказий Осиёда геополитик манфаатига эга давлатлар билан иш олиб бораяпсизми?

Муҳаммад Солиҳ: Ҳа. Биз Оврупо Иттифоқига аъзо давлатлар билан мулоқотдамиз.

Би-би-си: Россия, Хитой билан-чи?

Муҳаммад Солиҳ: Афсуски, бизниинг Россия билан муносабатларимиз жуда заиф. Андижондан кейин алоқаларимиз деярли узилиб қолди. Биз, барибир, бу вазиятдан чиқиш йўлларини қидирамиз. Биз Россия билан музокаралар юритишни истаймиз.

Би-би-си: Марказий Осиёда Ислом ҳам сиёсатнинг, ҳам ижтимоий, маиший ҳаётнинг жуда жиддий омилларидан ҳисобланади. Сиз – Ўзбекистондаги дунёвий мухолифат раҳбарларидан бири Ислом омилига қандай қарайсиз?

Муҳаммад Солиҳ: Ислом омили Марказий Осиёда, айниқса, Ўзбекистонда азалдан жуда кучли бўлиб келган. Ҳар қандай раҳбар бу омил билан ҳисоблашишга мажбур. Афсуски, Каримов усули исломий экстремизм деб аталаётган нарсанинг кўпайишига олиб келди.

Би-би-си: Қандай қилиб?

Муҳаммад Солиҳ: Дунёвий мухолифатни сиёсий фаолият, сиёсий жараёнлардан узоқлаштириб, у бу бўшлиқни, ўзини “Ҳизбут-таҳрир” ва бошқа номлар билан атаётган радикал исломий гуруҳлар билан тўлдирди.

Би-би-си: Ҳозир биз 2006 йил арафасидамиз. Нима деб ўйлайсиз, 2006 йилда Ўзбекистонда нималар содир бўлади?

Муҳаммад Солиҳ: Мен башорат қилишни ёқтирмайман ва бу нотўғри ҳам. Бироқ 2006 йил Ўзбекистон тарихидаги муҳим йиллардан бўлади. Ҳатто, катта ўзгаришларнинг бошланиши ҳам бўлиши мумкин.

17.12.2005

(118)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Туркистон шуури” китобидан. (346-348-саҳифалар.)

(давоми бор)

Etiketler :
HABER HAKKINDA GÖRÜŞ BELİRT

Сўнгги хабарлар
İLGİLİ HABERLER