Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Бу ҳам йўл усти бир гап…

Бу ҳам йўл усти бир гап…
21 Nisan 2017 - 11:00 'да юкланди ва 1142 марта ўқилди.

Бу ҳам йўл усти бир гап:

Ҳалқимиз орасида кенг тарқалган бир ғалат гаплар бор…Баъзан бу гапларни қандай эшитилса, шундайлигича ишлатадилар ва қабул қиладилар.

Мен эса, ўзим етим бўлганим учунми, ҳарҳолда, шу гапларни, матал ёки мақол бўлишидан қатъий назар, болалигимдан бери сира қабул қилолмайман…

Эшитсам, хафа бўлиб кетаман…

Мана шу гаплардан бири: “Етим қўзи боқсанг – оғзи – бурнинг мой қилар, етим бола боқсанг – оғзи – бурнинг қон қилар…”

Болаликда қулоққа чалинган гап – эсдан чиқмайдиган бўлади.

Кўпинча катталар буни ҳисобга олмай, ўйлаб ўтирмай, оғизларига келганини айтиб юбораверадилар.

Мен болалигимда, баъзи катталар, юзимга қараб туриб, шу гапни кўп гапиришгани сира эсимдан чиқмайди.

Ҳалигача юрагимни жизиллатиб туради…

Ишонасизми, ҳатто шу гапни юзимга айтганларни ҳам ҳануз эслайман…

Аслида, ҳалқимиз болажон ва етимпарвар ҳалқ…

Буни биламиз…

Ҳарҳолда…шу томони ҳам бор!

Шунга ўҳшаш, менга ғалат кўринадиган гаплардан яна бири: “Отангни ўлдирганга – онангни бер…”

Душманни дўстга айлантириш йўллари бор. Лекин бу – бошқа гап…

“Ҳалқ дипломатияси” деган атама бор. Лекин биз учун бу атама – анъанвий атама эмас. Яқинда пайдо бўлган атама…

Шунинг учун бу гапни ҳам “Ҳалқ дипломатияси тили” деб айтолмаймиз.

“Зўрдан зўр чиқса – зўр бўйнини қисади…” деган гапнинг маъновий давомига ўҳшайди…

“Душман сендан зўр келса, курашиб ўтирма, бўйнингни эгиб юрабер” дегандек…

Ҳозирги кунда “Путинчилар” Георгий лентасини Ўзбекистонда тарғиб қилиб юришгани каби…

“Кўриб қўй, билиб қўй, ота – боболарингни биз мана шундай куч билан қириб ташлаганмиз…Сен ҳам бўйин эгиб юрмасанг, кунингни кўрсатамиз” деганлари эмасми бу?

Бу гапларнинг аслида биз учун, ҳалқимиз учун қаттиқ ҳақорат эканини биламизми…Ёки- индамай, “шунақа эканда!” деб юраберамизми?

Нега улоқтириб ташламаймиз?

Ҳатто машиналаримиз ойналарига тақиб юрамиз…

Узр…Йўл усти бир гурунг қилгим келди…

Ёдгор Обид

facebook.com 

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар