Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Мирзиёевнинг фармонлари нега бажарилмаяпти?

Мирзиёевнинг фармонлари нега бажарилмаяпти?
21 Nisan 2017 - 11:55 'да юкланди ва 2435 марта ўқилди.

Президент Шавкат Мирзиёев жойларда ўзи имзолаган фармон ва қонунларнинг бажарилмаётганидан ғазабга келган.

11 апрел кунги видеоселектор йиғилишига тааллуқли деб ишонилган ва интернетда тарқалган аудиоёзувда Президент мамлакатда юзага келган ижтимоий-иқтисодий вазиятни “ниҳоятда оғир” деб таърифлаган.

“Аҳвол ниҳоятда оғир”, – деб айтган Мирзиёев.

Президент мамлакатда кадрлар тайёрлаш дастури барбод бўлганини тан олган ва ҳукумат келаётган икки йил мобайнида “фавқулодда ҳолат”да ишлашини эълон қилган.

У вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда ҳокимлардан ўзи эълон қилган ислоҳотлар режаси ва халқ билан мулоқотни йўлга қўйиш юзасидан ҳар ҳафта шахсан ҳисоб беришни талаб қилган.

“Икки йил фавқулодда иш тизимига ўтамиз,мен ўзим назорат қиламан”, – деб айтган Президент.

У мулозимларни “ё муаммони ҳал қилиш ёки ишдан кетиш” ҳақида огоҳлантирган.

“Ҳаммаси илгаригидек қолади, деб ўйладингизми? Йўқ, энди асло аввалгидек бўлмайди”, – деган Шавкат Мирзиёев.

У амалдорларни коррупцияга ботганликда айблаган.

“Ҳаммангиз балчиққа, коррупцияга ботиб қолгансиз”, – деган Президент.

Айни пайтда у коррупция ҳолатлари юзасидан аниқ фактлар келтирмаган.

Ижтимоий тармоқларда ўзбекистонликлар Президент ҳукумат йиғилишларида қўяётган талаблар билан жойлардаги ҳокимият вакилларининг фаолияти кўпда бир-бирига уйғун эмаслиги, аксарият ислоҳотлар қоғозда қолиб кетаётгани ҳақида ёзишмоқда.

Кимдир “тизимдаги муаммолар” ҳақида гапирса, яна кимдир Каримов даврида шаклланган ва халқдан алоҳида яшаб ўрганиб қолган ҳокимият мансубларининг “ислоҳотларга қаршилик кўрсатаётгани” ҳақида ёзмоқда.

Хўш, Мирзиёевнинг фармонлари нега бажарилмаяпти?

Ўзбекистоннинг марҳум яккаҳоким президенти Ислом Каримовдан қолган ва самарасизлигини Мирзиёевнинг ўзи ҳам эътироф этаётган тизим ўз-ўзини ислоҳ қилишга қодирми?

Би-би-си ушбу саволларни Тошкентдан таниқли журналист, ўтмишда президентнинг матбуот котиби Шароф Убайдуллаевга берди.

Манба: Би-би-си Ўзбек

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар