Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Мавжуд режимдан қутулиш йўли. Ўтиш даври

Мавжуд режимдан қутулиш йўли. Ўтиш даври
24 Nisan 2017 - 6:00 'да юкланди ва 1153 марта ўқилди.

Мавжуд режимдан фақат Каримов ҳукуматини алмаштириш йўли билангина қутилиш мумкин. Каримовнинг ўз ихтиёри билан истеъфога чиқишига ишониш қийин.

Халқаро жамоатчилик Каримов тинч йўл билан ҳокимиятдан воз кечиши учун режимга босим ўтказиши керак. Бундай тадбирнинг зарурлигига қўшни давлатлар, хусусан, бугунги кунда Каримовнинг ягона умиди ва таянчига айланган Русияни ишонтириш лозим.

Каримовнинг диктаторлик режими Андижонда митингга чиққан тинч аҳолини отди. Бу ишни Андижонда амалга оширди, аммо бошқа жойда бу қатлиомни такрорлай олмайди, чунки, армия ва Ички ишлар вазирлиги қўшини орасида бундай ғайриинсоний буйруқларга бўйсунмаслик кайфияти пишиб етилди. Бундай кайфият тобора кучайиб бормоқда.

Каримов ҳокимиятдан кетганидан сўнг демократик мухолифат иштирокида уч ойлик муддатга, то парламент сайловларигача амал қиладиган муваққат ҳукумат тузилиши мумкин. Муҳими, мамлакатда ҳокимият вакууми ҳосил бўлишига йўл қўймаслик.

2006

(121)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Туркистон шуури” китобидан. (352-353-саҳифалар.)

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар