Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ой-кунингиз ботмоққа

Ой-кунингиз ботмоққа
25 Nisan 2017 - 8:00 'да юкланди ва 988 марта ўқилди.

МАХДУМҚУЛИ

Биринчи китоб

Ой-кунингиз ботмоққа

Олтмиш, балки етмиш йилки сўпилар,
Оз қолгандир ой-кунингиз ботмоққа.
Този нелигини билмас тулкилар,
Хаёл этар ётган шерни отмоққа.

Қарға айтар: “Йўқдир мен каби шаввоз”,
Минг қарға йиғилса, олдирмас бир боз,
Қуёшга сирт бериб ётган ҳар калбаз,[1]
Дам чекадир аждарҳони ютмоққа.

Чўлоқ кийик минг шоғолга еттирмас,
Шер боласи қирқ тулкига олдирмас,
Ўлик илон юз калбазга юттирмас,
Ақл керак бу ишларга етмоққа.

Етмиш яшаб, ёд этмаслар тавбани,
Боқий билиб кезадилар қаҳбани,
Мункирлар жам бўлиб йиқди Каъбани,
Язид кетди ёғочларин сотмоққа.

Боқинг бу айёмни, фалак гардиши –
Фақирга зулм этмоқ бўлди ҳар иши,
Ҳақ йўлинда тўғри юрган дарвешни,
Қўймадилар ўз ҳолига ётмоққа.

Юрагим сабрдан, кетди қарордан,
Ёмон ишдир бўғоз бўлмоқ эр эрдан,
Безорлар бўлибман бундай диёрдан,
Ният этдим бошим олиб кетмоққа.

Махдумқули, айтар, бахтим беваждир,
Насибим, тақдирим, иқболим каждир,
Ниятим Каъбадир, хаёлим ҳаждир,
Ихлосим бор ҳаж тавобин этмоққа.

[1] Калбаз – калтакесак.

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Мақсуд Қурбон ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар