Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Малоҳат Эшонқулова: Мирзиёевни ҳам президентлик мансабидан мосуво қилишади…ми?

Малоҳат Эшонқулова:  Мирзиёевни ҳам президентлик мансабидан мосуво қилишади…ми?
29 Nisan 2017 - 5:00 'de eklendi ve 3365 kez görüntülendi.

“Президент телевидение фаолиятини танқид қилган ва тизимни ўзгартириш кераклигини таъкидлаган.

30 март куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев белгиланган вазифалар ижроси, тизимдаги муаммолар ва соҳаларнинг ривожланиш истиқболларига бағишланган видеоселекторда президент телевидение фаолиятига тўхталди, деб хабар беради uz24.uz. Президент телевидение фаолиятини танқид қилган ва тизимни ўзгартириш кераклигини таъкидлаган. Хабарга кўра, бу соҳада аҳвол “эски ҳаммом, эски тос” бўлиб қолаётгани айтилган ҳамда “Ўзбекистон” ва “Ёшлар” телеканали номлари тилга олиб ўтилган. “Ура-урачилик замони ўтди. Телевизорда танқидий ва таҳлилий материаллар бериш керак. Одам кўрсатувларни соғиниб кутиши керак. “Ахборот” кўрсатувини ўзгартиришимиз керак”, деган Президент» дея хабар беради (http://sputniknews-uz.com/society/20170331/5099069.html) маҳаллий интернет нашрларидан бири.

Муҳтарам Мирзиёев!

ЎзМТРК, хусусан, “Ёшлар” телерадиоканали хусусида сиз айтган бу ҳақиқатларни бундан сал кам 7 йил олдин, 2009-20010 йилларда, ҳали ЎзМТРК тизимида ишлаб туриб, ўз раҳбарларимизга қарши биз айтган эдик: “Ёшлар” телеканали журналистлари Эшонқулова Малоҳат ва Амонова Саодат деб аталмиш ходимлар аллақачонлар айтиб қўйишган эди сиз бугун айтаётган ҳақиқатларни.

Оқибати нима бўлди?

Ишдан ҳайдалиб кетдик!

Минг бир баҳона-ю важлар билан кетимизга тепишди, ишдан қувишди.

Ўша-ўша ишсизмиз.

Демоқчи бўлганим, ЎзМТРК давлат ичидаги ўзига хос криминал бир давлат. Унинг ўз шоҳи, ўз султони, ўзининг ёзилмаган қонун-қоидалари бор. Кимки, ЎзМТРКнинг ёзилмаган қонунларига бўйсунмаса, ТВда илдиз отиб ётган иқтисодий жиноятчиликни, ҳайбаракаллачиликни танқид қилса, худди бизнинг каби эски пайпоқ каби итқитиб юборилади.

ЎзМТРКда ҳақ-ҳуқуқ талашиб, ишидан мосуво бўлган тақдирдошларимиз сони бир талай….

ЎзМТРКни танқид қилиб бўлмайди.

ЎзМТРКни мушугини “пишт” деган кимса қувилади, янчилади, оёқ-ости этилади.

Муҳтарам Президент!

2017 йилнинг 30 март кунги видеоселекторда ЎзМТРК тизимини, хусусан, “Ёшлар” телеканалини танқид остига олганингизда, ТВдаги ечимини кутаётган муаммолар, ҳайбаракаллачиликлар хусусида тўхталганингизда, тўғриси, Сизнинг ҳам тақдирингиздан хавотир олдим: “ЎзМТРКга қарши бориб, ишқилиб биз каби “учиб” кетмаса бўлди эди” деган ҳадик ўтди кўнглимдан.

ЎзМТРКга қарши кетиб бўлмайди, жаноб Президент!

Мана, биз ЎзМТРКдаги қонунсизликларга қарши бош кўтариб қай аҳволга тушдик?

7 йилдирки ишсизмиз, 7 йилдирки ишга тиклаш йўлида курашдамиз, қувғину босимда, кузатувдамиз.

Бу шундай курашки, кети кўринмайди.

ЎзМТРК билан курашиш жараёнидаги кўргуликлардан кейин кимда ким Марказий телеведениени танқид остига олгудек бўлса, “Тақдири нима бўларкин бу шўрликни?” дея юрагим зирқирайдиган бўлиб қолган, рости.

Бизни шундай қайтмас қилиб қувишганки, тиклаб бўлмайди.

Нега?

Бор йўғи 3 соатгина ўз иш жойимзида бўлмаганимиз учун!

Ўзи, аслида, телеведениеда “Белгиланган иш соати” деган гапнинг ўзи бўлмайди. Бўлмаслиги ҳам керак!

Ҳечам!

“Белгиланган иш соати” деган ўйинни ЎзМТРКга раис этиб тайинланган (ҳозирда собиқ) математик Алишер Хаджаев ўйлаб топган!

Телеведение шунақа даргоҳки, унда белгиланган иш соати кетмайди.

Телеведениеда истаймизми, йўқми, “ненормированный рабочий график” ҳукумрон.

Тележурналитсга “Эрталаб соат 9.00 да ишда бўласан, кеч соат 18.00 да иш соати тугайди” дея математик Алишер Хаджаевдан бошқа ҳеч ким буйруқ бера олмайди.

Ижодкор одам, журналист киши ҳарҳолда бунингдек бетайин гапни айтмайди.

Нега?

Негаки, соат тонгги 4.00 да ғалаба билан қайтаётган ёш мусиқачиларни кутиб олиш учун тасвирчилар гуруҳи билан аэропортга чиқасиз. Бунинг учун тележурналитсга ҳеч ким қўшимча иш ҳақи бермайди.

Тележурналист кўрсатув тайёрлаш мақсадида вилоятма-вилоят сафраларда юради: гоҳо ҳафталаб, туну-кун. Баъзида тонги шафақни тасврига олиш учун қуёш кўтарилиш пайтида камерани объектга тўғрилашга тўғри келади…. Гоҳида тунги соат 24.00 да ҳам чўпоннинг чодирида суҳбат қуришга мажбур бўласан…. Хизмат сафраларида “Иш соатим 9.00 дан то …” дея соат миллари 18.00 ни кўратиши билан “лаш лушингни” йиғиштириб ётиб олмайсан, ололмайсан.

Шундай кунлар бўладики, ярим тунда олтин медал билан қайтаётган спортчиларимизни, боксчиларни аэропортга қўнишини тасвирга туширишингга, интервью олишингга тўғри келиб қолади….

Ҳукумат миқиёсидаги меҳмонларни кутиб олишлар…. Тадбирларни ёритишлар….

Худонинг берган куни тасвирга олиб келганларингни монтаж қилиш учун тунги соат 24.00 га қадар, гоҳида то тонгга қадар монитор ойнасига термулиб ўтиришга мажбур бўласан.

Энг ёмони, бунинг учун ҳеч ким тележурналистга “конпенсассия” берай демайди! Энг қизиғи, журналитснинг ўзи ҳам буни сўрамайди! Негаки, у журналист. Унинг иши шу. Журналистнинг ҳаёти шу! “Чўпоннинг таёғи, журналитсни оёғи боқади” деганларидек, журналист шўрлик куну тун юриши, матиреал тўплаши, югуриши, елиши, ҳатто тунлари ҳам ақлий меҳнат қилиши зарур. Аниқроғи шунга мажбур. Ҳисобчи ва ё шифокор, дейлик, боғча опа белгиланган иш соатидан кейин оиласи даврасида беташвиш ўтириши мумкнидир. Аммо ижодкор эмас, журналист эмас! У ҳатто ишдан кейин ҳам, тун бўйи кўрсатувининг керак бўлса ҳар бир сўзи устида ўйлаб чиқиши даркор!

Хўш, ана энди айтингчи, мана шунингдек ҳолатда қай бир каллаварам тележурналистни “Сен уч соат ўз иш ўрнингда бўлмадинг” деб қувиб солиши мумкин Алишер Жўрақуловичдан ўзга? ХайруллаХОНдан Нуриддиновдан бошқа?!

Муҳтарам Шавкат Миромонович!

ЎзМТРКдагиларга “гапинг қийшиқ” деб балога қолганлардан бири бизмиз: етти йилдирки саргардонмиз.

Масалан, мени ўз севимли ишимга тиклашга шахсан сизнинг, кимсан Ўзбекистоннинг янги президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳам қурби етмади.

Ваҳоланки мен 2016 йилнинг 19 октябрь куни виртуал қабулхонага “Мирзиёев, сизга ишониб, ишсиз қолдим” (http://www.dunyouzbeklari.com/?p=151524) дея мурожаат қилгандим.

Сиздан ёруғлик кутгандим.

Минг афсуски, виртуал қабулхонага айтган оҳларимга ЎзМТРК раис ўринбосари А. Шодмоновдан “Ўз иш жойингизда бўлмганлигингиз сабабли асосли ишдан бўшатилгансиз” деган мазмунда жавоб хати олдим.

“Йиқилган курашга тўймайди” дейишади.

“Халқ ғамидан ўзга ғамим йўқ” дея шаҳд қилаётган янги президентдан бирданига ҳафсалани пир қилсак, увол. Негаки, энг охири УМИД ўлади дейишади.

Умидни узган эмасман.

2017 йилнинг 6, 26 февраль кунлари “Муҳтарам президент, сизга саовлим бор” (http://www.dunyouzbeklari.com/?p=160525) дея такрор-такрор зорландим….

“Резултат” яна боз-боягидек: ЎзМТРК раис ўринбосари А. Шодмоновдан “Ҳукм қатъий! Шикоятга ўрин йўқ” деган мазмнудаги жавоб хати бўлди:

Муҳтарам Шавкат Мирмонович!

Гоҳида “Ана унинг орқасига офтоб тегди”, “Мана бунинг пешонаси ярқиради”, “Сенга ҳам қувончли кун келиб қолар” дегувчи тасалли сўзлардан чарчадим. Кутишдан ҳам.

Табиатан мен дангалчиман.

Ростанам, нега саволларимга аниқ-тиниқ жавоб бермайсиз?: нега катта-катта жиноятга қўл урганларнинг ишини ўнгладингизу, бизникини ўнглашга юзланмайсиз?

Нега?

Журналист бўлганимиз учунми?

Ҳақиқатни айтганимиз учунми?

Ҳақиқатни айтган журналистни мамлакатга, ҳаётингизга хатар деб биласизми?

Ҳурмтали Шавкат Миромонович!

Нега “Халқ билан мулоқот йили” дейсизу, юзма-юз мулоқотга чиқмайсиз.

Нега “Мени қабул қилинг” деган мурожаатларимнинг жавоби сукут бўлмоқда?

Ҳурмтали Президент!

Илтимос, мени қабул қилинг.

Самимият билан

Эшонқулова Малоҳат
29 апрель, 2017 йил

Etiketler :
HABER HAKKINDA GÖRÜŞ BELİRT

SON DAKİKA HABERLERİ
İLGİLİ HABERLER