Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Дин ва одат

Дин ва одат
30 Nisan 2017 - 10:00 'да юкланди ва 2000 марта ўқилди.

Маҳмудхўжа БЕҲБУДИЙ

МАҚОЛАЛАР
(69)

ДИН ВА ОДАТ

Бани одамни ҳама фирқа ва тоифаси ушбу олам ва барча одам ва ҳайвонларни холиқи борлигиға иқрор, аммо сонеъи олам[1] илми, худошунослик, яъни эътиқод тўғрисинда ҳар тоифа ва ҳар миллат ва мазҳаб аҳлини эътиқоди бошқадур. Илм ва ҳидоят топган фирқалар Оллоҳ таолони бемисл ва бешерик ва бир биладурки, шундай фирқани муваҳҳад* атайдурлар. Оллоҳ таолони бир билмай, адад тайин қилатургонларни мушрик* ёинки мажус аталадур.

Муваҳҳад ва мушрик фирқаларини ҳар бири яна бир неча дин ва ҳар бир дин бир неча мазҳабға бўлиниб кетгандур. Ҳатто, ҳар бир дин ва мазҳабларға бир неча одат, расмлар қўшилуб, агарчи, ҳақиқатда мухолиф мазҳаблари бўлса ҳам, одат бўлган учун айни мазҳаб саналиб, амал қилинадур.

Муваҳҳад, яъни Худони бир билгувчилардан биринчи: ҳазрати Муҳаммад алайҳиссаломни пайғамбар ва расули Худо ва хотами набийюн, деб имон келтируб, чин инонган фирқадурки, аҳли ислом – мусулмон муҳаммадий аталармиз.

Ҳозир дунёға уч юз милйўндан зиёда мусулмон бормизки, ушбу ададни учдан бири мусулмон ҳукмронлари қўл остиға ва бошқаси насоро ва мажуслар қўл остиға ва бу хон ва амирлардан аксари беилм ва баъзиси насоро давлатларини ҳимоятиғадур.

Иккинчи қавм ҳазрати Исо алайҳиссаломга: булар муваҳҳад ва китобийдурлар, «исавий», «насоро», «христиан», «аҳли салиб» аталадурлар. Ҳоло, дунёмизға буларни адади тўрт юз милйўнча тахмин қилинадур. Ер юзини аксари бу фирқани тасарруф ва тасаллутиға* ва ҳоло дунёмизни мутасарриф озҳириси ва ғолиби шулардур. Насоролардан бошқа кучлик ва дунё тўғрисиға тараққий қилгон ва илмлик халқ йўқдур.

Учинчи — ҳазрати Мусо алайҳиссаломни қавмидурки, «яҳудий», «мусавий», «ибрий» аталадурлар. Булар ҳар муваҳҳад ва китобий ва аммо хейле озайганки, ҳозирға адади ўн милйўнчадур. Бу халқ оз-оз ҳар бир мамлакат ва ҳукуматға бор ва тобеъ ва ўзларидин ҳукмронлари йўқдур.

«Мушрик ва бутпараст», яъни мажуслар, китобсизлар дунёға ҳама аҳли китоб ва муваҳҳаддан кўбдур. Ададлари саккиз юз милйўнча тахмин қилинганки, бу даҳи «браҳма», «мажус» қисмлариға аталиб, навъ-навъ фирқаларға бўлинуб, мазҳаблари кўпаядур. Булар оташ, ой, кун, юлдуз, ҳайвонот, маъданиёт, набототдан ясалган суврати санамларға парастиш* қиладурларки, барчасини «мажус», «абди асном»*, «бутпараст» аталиб, китобийларға муносабати йўқдур.

Юқоридаги уч фирқа китобийлар бир-бириға яқин шаръан ва муносабатликдурлар. Яна «даҳрий» деган тоифа оз-оз борки, ибодат қилмайдур. Аҳли ислом Оврупо қитъасини жануби-шарқий ила шимоли-шарқий тарафлариға, Осиёни ўрта ва жанубий тарафлари ва жазиралариға, шарқий ва ғарбий жиҳатиға, Африқони шимолий ва ўрта жиҳатлариға сокин* ва мунташардурлар*. Амриқо ва Австралиё қитъалариға ҳам мусулмонлардан бор. Аммо Амриқоға кам ва Австралиёға кўбдур.

Христианлар Оврупони ҳама жойиға ва бошқа қитъаларни баъзи жойлариға мунташардурлар. Мажусларни аксари Осиёни шарқиға, Африқони жанубиға сокин ва дунёни аксар жойлариға мажуслар бордур. Дунёға уч мингдан зиёда лисон — тил ва бир мингдан зиёда дин, мазҳаб борки, ҳар бири ўзларини ҳақ ва бошқани ботил* биладур. Ақллик ҳаким ва аллома одамларни таҳқиқ ва иқрориға қараганда, дунёға дини исломдан бошқа ақл ва ҳикматға мувофиқ ва мустаиди тамаддун* бир дин йўқдур. Они учун ҳар мазҳабдаги бу замон алломаларини баъзиси мусулмон бўладурларки, шарофати илмдур…

(Давоми бор)

*
Муваҳҳад – бир худолик
Мушрик – кўп худолик
Тасаллут – ҳукмронлик қилиш
Парастиш – эътиоқд, ихлос
Абди асном – санамлар қули
Сокин – истиқомат қилмоқ
Мунташар – ёйилган
Ботил – беҳуда, бузуқ
Мустаиди тамаддун – маданиятга тайёр

[1] Оламнинг яратилиши

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
ЕХҲТ анжуманида расмийлар Б.Абдуллаев ҳақидаги саволларни очиқ қолдирди
Бобомурод Абдуллаевнинг онаси: ‘Болам, қўрқма! Мен сени тўғри ўстирганман’
Интиқор (Қорабозорчилик)
Давлат тўнтаришида айбланаëтган журналистнинг онаси Мирзиëевдан ëрдам сўради
Муҳаммад Солиҳ: Мустақил журналист Бобомурод Абдулла (Усмон Ҳақназар) ва Акром Маликов (Абдуллоҳ Нусрат)нинг ҳибсга олиниши ҳақда мулоҳазалар
Давлат адвокати журналист Абдуллаевнинг онасидан пул сўради
МХХ ертўласида қолаётган журналистнинг онаси Мирзиёевдан ёрдам сўради
БМТнинг диний эксперти: Мамлакатда виждон, фикр, дин ёки эътиқод эркинлиги ҳаддан зиёд тартибга солинади
Қирғизистон президентлик сайловларида Сўўрўнбай Жээнбеков ғалаба қозонди
Журналист Бобомурод Абдуллаевнинг онаси, ўғли билан кўришишга рухсат беришини сўраб терговчига ариза билан мурожаат қилган, аммо жавоб олмаган
Ўхшаш хабарлар