Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Жоҳилларнинг қўли узун…

Жоҳилларнинг қўли узун…
01 Mayıs 2017 - 8:00 'да юкланди ва 1102 марта ўқилди.

Ислом Холбой

Йиллар азоби
Тўқсонинчи йиллар шеърияти 

Дунёлар

Бу ўлкада ҳиммат битди,
Ўзбекка зиндон дунёлар.
Умрлар куйди, зулмдан,
Олчоққа – имкон дунёлар.

Орифларнинг сўзи маҳзун,
Эранларнинг ҳоли забун,
Жоҳилларнинг қўли узун,
Ёғдирди бўҳтон дунёлар.

Йўлдан адашди, дарёлар,
Қанот чиқазди, бўйролар,
Юз хил турланди, муллолар,
Имомга достон дунёлар.

Дилнинг маёқи – меҳрни,
Қиморга тикдилар, орни,
Шоҳлар тингламас, зорни,
Бойликка мастон дунёлар.

Улуғларда сохта ҳиммат,
Сохтадир, тоат-ибодат,
Қадр арзон, буғдой қиммат,
Ҳаромга кордон дунёлар.

* * *

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар