Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўн беш минг кўкидан бўлмаса, ишни пиширолмаймиз…

Ўн беш минг кўкидан бўлмаса, ишни пиширолмаймиз…
03 Mayıs 2017 - 10:00 'да юкланди ва 3482 марта ўқилди.

Ислом Холбой

Т А Н А З З У Л
(Тўрт юз тўқсон саккизинчи камерадаги маҳбус хотиралари)

ХаЗиНА КаБи
                             ҚўРиҚлАйДиЛАр
ЧўЧқА КаБи
                         БоҚаДиЛАр
ИТ КаБи
                 таҲқирлАйДиЛаР 

Т  У З О Қ
Биринчи китоб

уаллиф бевосита бошидан кечирган воқеа-ҳодисаларга асосланади)

Қўрқоқлик хорликка, мардлик олдинга бошлайди.
Иккиланиш (ҳафсаласизлик) тақдир  ҳукмидан олиб 
қололмайди.
Муҳаммад пайғамбарнинг қиличига ўйиб ёзилган ҳикмат 

 

(2)

Иккинчи боб

Баҳром Алланнинг юқорисига жойлашди. У ёстиққа юз ўй-хаёллар билан бош қўйганда, ичи тўла хавотир эди. Уйи энди мана шу жой, ит ҳазар қиладиган исқирт тўшакка озроқ меҳр боғлаши керак. Бўлмаса, ютмоққа шайланган аждарҳога ўхшаш,чироғи кун-тун ўчмайдиган бу камера, тахтакана ва битга қўшилиб, унинг қониниичиб, жонини қийноқларга солади.

Шконка темирдан ясалган, узунлиги биру саксон, эни олтмиш сантимли қўполкаравот. Маҳбуслар ойлаб, йиллаб шу жонсиз матоҳга боқиманда бўладилар. Бу нарсани Баҳром илк бора шу жойда кўраётганди. Авваллари номини ҳам эшитмаганди. Ҳақиқатан, темир каравотнинг номи шунақами ёки маҳбуслар шундайдейишадими, бунинг аниғини билолмади. Билган ягона нарсаси 498 рақами ўрнигайўқламада 98-камера дейиш кифоя эди. Ёзилганда, “498” деб ёзилиши сабаби, бу бино Тошкент 67/1-сонли ҳибсхона ҳудудидаги тўрт бинонинг тўртинчиси эди.

Муаммо бутунлай бошқа ёқда эди. Ҳамхоналарининг кимлиги уни кўпроқ ташвишга соларди. У қай йўсинда ўзини тутса беғалва тонг оттириш мумкинлиги ҳақида ўйларди. Туни билан сергак туришнинг иложи йўқ, уч кунлик чарчоқ уни адойи тамом этганди. Остидаги тўшак кир бўлса ҳам, сассиқ бўлса ҳам майлига эди. Оёқчўзиб, борлиғини исканжага олаётган чарчоқлардан фориғ бўлса, бундан яхшироқ туҳфа бўлмасди. Нотекис, исқирт тахталар белларига ботиб, захда ётаверганидан танасида тафт қолмади. У бу кеча тўйиб ухлаши керак. Мижжа қоқмай чиққанида ҳам у ҳеч нимани ўзгартира олмасди. У энди ҳеч ким эди. Бу ерда ундан ҳар қандай жиҳозқиммат турарди.

Унинг бу бедодликларни англаётганига атиги уч кун бўлди, деган одам сўзидан адашарди. Илгари ҳам бу ҳудудларда инсон қадр-қиммати сариқ чақага арзимаслигини у яхши биларди. Хорликлар таъмини бутун борлиғи билан татиб кўришни энди бошлаган эса-да, зулматга тўла бу дунёдаги тенгсизлик, юртдаги ҳақсизлик ҳамиша уни изтиробга соларди.

Кўзини юмса ҳам, очса ҳам уч кун ичида содир бўлган воқеа-ҳодисалар  кинодаги бир хил тасвирлар сингари хаёлида айланаверади, айланаверади… Кўзлари юмилар-юмилмас яна ўша воқеалар… Шубҳа-гумонлар… Камситишлар… Руҳий азоблар… устига бостириб келаверади… келаверади…

  …9 май тонгида руҳий зўриқишдан уйғониб кетган Баҳром, тушида кўрганларини эслаб, кўнгли хира тортди. Тушида у жума намозини ўқиш учун масжидга кириб боряпти эмиш. Намозхонлар гавжумлигидан игна ташласа ерга тушмайди. Йўлаклар тиқилинч. У ҳаракатланмаса ҳам оломон судраб, уни масжид эшиги олдига олиб бориб қўйди. Минг азобда оёқ кийимини ечганди, бебош оқим денгиздек йўқ жойдан пайдо бўлиб, бу гал уни ичкарига оқизиб кетди. Ичкариданамозхонлар катта тоғоралар атрофида ўтириб, баднафслик билан қўлларини ботириб овқат еяптилар. Шунда унинг бутун шуурини, “Бу жой масжид-ку. Тоат-ибодат қилинадиган даргоҳда овқат еб бўладими”, деган савол чулғади…

Адвокатнинг режасича, у тўққиз яримгача жиноят қидирув бўлимига қўнғироқ қилиши лозим эди. Адвокат: “Тергов бошлиғи Гулмурод билан келишилган. 9 май – “Хотира байрами”, ўнинчи май эрталаб сизни  туман ички ишлар бошқармасига чақиришади. Барчаси кўнгилдагидек бўлади, хавотирланманг”, деганди. Негадирюраги эшитганларига қарама-қарши тўлқинлар юбориб, унинг бутун вужудинизилзилага ўхшаш ғалати титроқ босмоқда эди.

У ғамга ботишни ёмон кўрарди. Шу топда ҳам, “ўзгартириш қўлингдан келмаган ишга қора кийиб нима қиласан”, дея пичирларди. Ўзига далда беришга ўрганганиоғир дамларда асқотарди.

У обдан ювинди, кийимларини кийиб, сочини таради. Эрта уйғонадиган хотиниҳамон пишиллаб ухлаб ётарди. Тўшак четига эҳтиёткорлик билан ўтиргач, энгашиб, хотинининг оқ-сариқдан келган юзига лабини босди. Қора-сарғишдан келган сочларини силади. Ширин уйқуда ётган хотини, халақит беряпсан, дегандай, кўрпага чуқурроқ бурканиб олди. У, ухлагинг келаётган бўлса, ухлайвер, дегандай, ўрнидантуриб, нариги хонага чиқди. Телевизорни қўйиб, диванга ёнбошлади. Шу алфозда икки соат кўзларини телевизорга тикиб ётди. Чеккадан кузатган кимса уни берилиб ниманидир томоша қиляпти, деб ўйларди. Аслида у ўйлаб ўйининг тагига етолмаётганди. Термулиб турган кўзлари ҳеч нимани кўрмасди. Қўллаган чораси иш берадими, йўқ, шу хусусида бош қотирарди…

У бир ярим йилдан буён қочқинда юрарди. Туман ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник Болдирбой Усербаев билан уюшган жиноятчилик ва терроризмга қарши кураш бўлими бошлиғи майор Ғиёс Зулфиевлар унга маслаҳат бергандилар.

– Ишлар бости-бости бўлгунга қадар кўзга ташланмай турасиз. Ишни тинчитиб, кейин сизни Тошкентга чақириб оламиз. Ёниб турган оловга кўра-била ўзингизни урмоқчимисиз? Ўрмонга ўт кетса, ҳўл-қуруқ баравар ёнишини наҳотки тушунмасангиз,– дейишганди.

– Ҳеч қанақа айбим йўқ, нима учун қочиб юришим керак? – дея Баҳром уларга эътироз билдирганди.

– Баҳром ака, бу президент сиёсати, – дея Ғиёс гапга аралашганди. – Кимдаисён ва саркашлик аломатлари сезилса, ҳаракатлари амалдаги бошқарувга номутаносиб таъсир кўрсатадиган бўлса, у айбдор этилиб, қамалсин, деган ички буйруқ бор. Сиз бор айбни ички ишлар ва миллий хавфсизлик ходимларигатўнкаяпсиз. Президент номига ёзган шикоят хатларингиз очиқ далил-исбот тариқасида бошлиқлар столси устида турипди. Ҳукумат ҳеч қачон ўзининг яшашини таъминлаб турган тизимни бадном эттириб қўймайди!

Унинг гапидан эсанкираган Баҳром:

– Мен ҳеч кимга туҳмат қилаётганим йўқ, берган пулимни олиш учун хавфсизлик ташкилотлари хуружидан ҳимоя истаб, президентга мурожаат этсам, бунинг нимаси ёмон? Барчасини ипидан игнасигача ўзларингиз яхши биласизлар. Тўғрисини ёзиш жиноят эмас-ку! – дея уларга ўзининг қаътий норозилигини билдирганди.

Баҳромнинг қайсарлигини кўрган Болдирбой давом эттириб:

– Бунинг ёмон жойи йўқ, баъзи қалтис жиҳатлари бор. Сиз Ғиёс билан битта қишлоқдансиз, бирга униб-ўсгансизлар. Эрта бир кун бир-бирларингизнинг кўзингизга қандай қарайсизлар? Оғир кулфатлар остида қолиб кетмасангиз деб қўрқяпмиз, холос! – деганди. – Бола-чақангиз ҳали ёш, ота-онангиз ҳаёт экан. Менга бугун шаҳардан бошлиқлар қўнғироқ этиб, сизни ушлаб туришни айттилар. Бугун-эрта прокурор сизни қамоққа олиш учун рухсатномага имзо қўяди, дейишяпти. Бу ерда бошқа гап йўқ.

Бу мамлакатда ҳар бало бўлишини яхши тушунган Баҳромнинг кўнишдан бўлакчораси қолмаганди. У Ғиёс билан алоқани ушлаб туришга келишиб, тақдирига тан берганда, Болдирбой:

– Вазият тақазосидан келиб чиқиб иш кўрамиз, бу ҳол кўпга чўзилмайди. Шароит қалтислигини фаҳмлаб ақлли иш қилдингиз. Чиқиб кетаётганингизда ҳеч кимга сездирманг, бу гаплар ўртамизда қолсин! – деганди.

Баҳром Ғиёснинг телефон орқали алоқага чиқиб туришга берган ваъдасига умид боғлаб,  миршабхонани соя каби тарк этди.

Орадан олти ой ўтмасдан, у сўзида туриб, Баҳромни Тошкентга чақириб олди.

Ўшанда:

– Олимжон Одилов билан ишлайдиган Шамшод Ҳотамов деган адвокатни танийсизми? – деб сўради ундан.

Бир қўли ногирон Олимжоннинг хусусий адвокатураси бор эди. Улар баъзан учрашиб турардилар. Бир сўз билан айтганда, у  кўнгли тор, сўзининг устидан камдан-кам ҳолларда чиқадиган қурумсоқ бир одам эди. Ўзини тақводор қилиб кўрсатса ҳам, худоси пул, меҳроби нафс эди. Баҳромнинг Шамшод Ҳотамовга яқинлиги бўлмаса-да, уни Олимжон туфайли танирди. Шамшод унинг қўлида расманишламаса ҳам, пора билан боғлиқ ишларни у орқали ҳал этиш учун кўп вақтини шу жойда ўтказарди. Олимжон шаҳар миқёсидаги пора берди-олдисида номи чиққанустаси фаранглардан эди. Пул билан иш битирадиган бутун шаҳар учарлари унияхши танирдилар. Суд раислари, прокурорлар, ҳокимлар ва ҳоказолар унинг қўлиданқўрқмасдан пора олар, “ишончли” дея, пул чиқадиган жойда уни ўртага солардилар.

– Узоқдан бўлса ҳам у кимсани танийман! – деб жавоб берди Баҳром.

– Ўша киши олдига менинг номимдан борасиз. Сизга адвокатлик қилади, – дедиҒиёс. – Унга йўл-йўриқни ўзим тушунтираман. У бош терговчи, полковник ГулмуродГулматов билан жуда яқин. Иккаласи ҳам тожик, бир-бирларини яхши биладилар. Гулмурод пуллик ишларни унинг воситачилигида амалга оширади. Бу муаммо уч-тўрт сўм пулсиз битмайди, энди сизни барибир судлашади. Судлансангиз ҳам,қамалмасдан қолсангиз катта гап. Прокурор қамоққа олишга рухсат бергандан кейин фаришта бўлса ҳам бирор инсон сувдан қуруқ чиқмайди. У ҳамма вазиятларда ҳақ. Пул топилади, одам топилмайди. Болдирбой билан барчасини зимдан назорат этиб турипмиз. Учрашаётганимизни биров кўрмаса, биров кўриб қолади. Бундайпайтларда ўртамизда бегонанинг тургани маъқул. Гулмурод адвокатни ўзи танлади.Унинг қўли билан иш қилсак, ҳеч ким биздан шубҳаланмайди.

Баҳром бир нима дейиш фойдасизлигини тушуниб, бу гал ҳам таклифга рози бўлди.

Адвокат билан учрашганда у барча гапдан хабари борлигини айтиб:

– Олимжон ҳаммасини билиши шарт эмас! – деди. – У пулга жуда ўч, ишни бузиб қўйиши мумкин. Юзаки нарсалардан хабардор бўлса ҳам, асосийларини билмаслигикерак.

Баҳром:

– Бу менинг шахсий масалам, нима учун унга ҳисоб беришим керак? Шамшод ака, мен сизни тушунмадим! – деганда, у фикрини чуқурлаштириб:

– Ҳаётда шунақа одамлар борки, ўзи минган  веласипед ғилдирагига ўзи таёқ тиқиб юради. Сизни ўшанақалардансиз демоқчи эмасман, ҳушёрроқ бўлинг демоқчиман, холос. Эҳтиёткорлик ҳалигача ҳеч кимга ортиқчалик қилмаган! – деди.

У бўлди-бу бўлди, ўн минг доллар бўлмаса иш битмайдиган бўлди. Баҳром ўғилларига ниятлаган уч хонали уйини ўн бир мингга сотиб, ўн мингини адвокатгатутқазди. Унинг олдидан Ғиёсга қўнғироқ қилганда:

– Ака, ҳаммасидан хабарим бор, хотиржам бўлинг, барчаси яхши бўлади! – дея у ишонч билан жавоб қайтарди. – Бироқ энди бир муддат чеккароқда туринг.Ишларимиз охирига етай деганда бузилмасин. Телефонда айтиб бўлмайдиган муаммо чиқиб қолди. Тинчитиб, сизга билдираман. Ўша уч манзилнинг бирортасида бўлганингиз дуруст. Муаммо ҳал бўлгач, келиб Шамшод акага учрашасиз, – деди.

Зарур бўлса, у уч манзилнинг биридан Баҳромни топарди. Баҳром унга Москва, Остона ва Жиззахдаги танишларининг телефон рақамларини бериб қўйганди. Ғиёс уни йўқлаши билан танишлари Баҳромга хабар етказардилар. Шундай пайтлари Баҳром Жиззахнинг Пахтакорида ёинки Сирдарёда, баъзида Тошкентнинг ўзида юрган бўларди. Хавфсизлигини кўзлаб, у  яшаётган жойини бировга аниқ айтмасди.

Унинг учун аввалгидек Остонада ёки Олмаотада бемалол юриш осон эмас эди. Қозоғистонда ҳам Русиядаги сингари ўзбекларга паст назар билан қараш кучайгани сабаб, оддий одамлар кўзларига ёқмаган ҳар бир ўзбекни миршабларга ушлаб беришдан тоймасдилар. Ёинки уларни ўғирлаб, тутқунликда қора ишларга мажбурлардилар.

Унга январ ойида қидирув эълон қилинганди. Шу туфайли у ҳужжатларини тартибга сола олмас, расимийлаштиришга уриниш ўз-ўзига осиш учун сиртмоқ тўқишдек бир гап эди. Шунинг учун у эҳтиёткорлик билан ҳаракатланар, иложи борича чегараларни кесиб ташқарига чиқишдан ўзини тиярди. Қолаверса, бундай пайтларда иссиқ уйдан, бола-чақадан йироқда яшаш оғир эди.

Апрел ойининг охирги кунлари эди. Унга кечки соат йигирма учларда Москвадан қўнғироқ қилган таниши уни Ғиёс йўқлаётганини айтди. У ўша кунларда Пахтакорда,Тўрабиканинг ёнида эди.

– Баҳром ака, сизда бунча душман бор деб ўйламагандим! – деди Ғиёс салом-аликдан кейин. Гап оҳангидан ишнинг ўта жиддийлашгани сезилиб турарди. – Иш чигаллашиб кетди. Ҳалигача жабрланувчилар сизга қарши кўрсатма бериб ётишипди.

Баҳром:

– Мен ҳеч кимга ваъда бермаганман, бирор кимсадан бир чақа пул олмаганман, қанақасига менга қарши кўрсатма беришади? Эрта бир кун юзма-юз бўлганимизда,ёлғонларининг миси чиқиб қолади-ку! – деб жавоб қайтарди қизишиб. Унинг муносабатидан гўё хафа  бўлгандек, Ғиёс:

– Одамлар подага ўхшаган бир нарса, терговчи ёз дегандан кейин, ёзмасдан иложи йўқ. Пулни еганлар қўллари остидагиларга ҳамма ишни пухта қилдиришади. Ҳозирча барча содир этилган жиноятлар сизга қаратилган. Бошда президентнинг номига шикоят аризаси ёзмаслигингиз керак экан! – деди.

Баҳром унинг сўзини бўлиб:

– Ўзингиз президентга ёзмасангиз бўлмайди, бизнинг кучимиз етмайди, деган эдингиз-ку! – деганида, у  уфлаб юборди.

– Тўғри, мен хато қилган эканман, уларнинг илдизлари президентгача етиб борганини ҳисобга олган бўлсам-да, келтириб чиқариши мумкин бўлган асоратларни ҳисоблаб чиқмапман. Берган пулларингиздан кечиб, тинчгина ўтираверишингиз керакэди! – деди.

– Бўлган иш бўлди, энди нима қилишим керак? – сўради Баҳром тақдирга тан бериб.

– Хоҳланг, келиб Шамшод акадан берган пулингизни қайтариб олинг! – деди Ғиёснинг овози жонланиб. – Хоҳланг, ўша пулга уч-тўрт сўм қўшинг-да, бу балолардан бира-тўла қутулинг. Берганингизни камлик қилади, дейишяпти. Гулмурод ишни тинчитиш учун зарур одамлар билан бафуржа гаплашипди.

Баҳром, албатта, бош оғриқлардан тезроқ қутулишни, ўз уйида, оиласи бағрида,оч бўлса ҳам, тўқ бўлса ҳам, тинч яшашни истар, бироқ ишнинг бу қадар чалкашаётганидан хавотирда эди. Бу ерда ўзи билмайдиган аллақандай сирли ўйинлар борлигини кўнгли сезса-да, можаро нима билан тугашини билмас, ҳарнабўлганда ҳам, бу ишни бир ёқлик қилмаса, ўзини бир ёқлик этишларини жуда яхши англарди. Хотини ва болалари ҳар кун уйларига миршаблар уни сўроқлаб келаверганидан чарчаб, адо бўлган эдилар. Қўлида қолгани бир машина бўлиб, навбати етган бўлса, уни сотишга ҳам у тайёр эди.

– Яна қанча керак экан? – сўради у.

– Унисини билмайман, Шамшод акадан сўрайсиз! – деди Ғиёс. – Мен жиноят қидирув бўлими бошлиғи Комронга айтиб қўяман. Биринчи майдан бошлаб сизни қидириб уйингизга ҳеч ким бормайди. Қўлимга қўнғироқ қилманг. Келганингизни адвокат билдирса, кўчадан қўнғироқ қилиб сизни ўзим топаман.

Ғиёс бирор марта шахсий телефонларидан унга қўнғироқ қилмасди. Лозим бўлганда кўчадан танишларига қўнғироқ этиб, ҳар сафар янги рақамини бериб қўяр, Баҳромга ҳам қўл телефонидан қўнғироқ этмасликни маслаҳат берарди. Қўнғироқ рақами телефон кўзгусига чиқмаганлиги боис, у Баҳромни Қозоғистонда ёки Русиядадеб ўйлаб, ўзи чақирмагунча Тошкентга келмасликни таъкидлашдан эринмасди. Бу эҳтиёткорликни ўзининг хавфсизлиги учун деб тушунадиган Баҳром, унинг бу қинғирликлари бир кун келиб ўз бошида дор тикишини сезганда эди, вақтида кўзларини каттароқ очиб, этагини имкон борида йиғиштирарди.

Суҳбатдан кейин у жуда кўп ўтириб ўйлади. Ота-онасининг ночор қиёфаси кўзлари олдидан бир зум нари кетмас, уларга бирор кор-ҳол бўлса, у албатта етиб борар, шунда миршаблар қўлларига кишан солиб, эл орасидан олиб кетишининг ўзиунинг учун ўлим эди. Ишлар эрта бир кун шундай якун топмаслиги учун ҳам бумашмашани тезроқ тинчитиш лозим эди. Барчасини ўзича тафаккур этгач, у отангбозор, онанг бозор деган ақидага умид боғлаб, Тошкентга қараб йўлга тушди.Бешинчи май тунда адвокат билан учрашиб, тонг отмасдан уйига кириб келди.

Адвокат ўшанда:

– Баҳромжон, беш минг “кўк”идан топмасангиз, бўлмайди. Жами ўн беш минг бўлмаса, ишни пиширолмаймиз, дейишяпти ўртоқлар! – деди бақаникига ўхшаган қабариқ кўзларини бақрайтириб.

Унинг аввал айтганларидан тониб турганига Баҳромнинг жаҳли чиқса ҳам, иложсизликдан уйига қайтиб хотинига маслаҳат солган эди, хотини:

– Шу машина сотилиб ишингиз битадиган бўлса, майли, уни сотайлик. Ҳаммамиз ҳам бу кўргуликлардан чарчадик. Одамга ўхшаб яшайлик, болалар катта бўлиб қолди! – деди кўзёшларини кафти билан сидириб.

Эртаси кун азонда ўғиллари машинани бозорга олиб чиқишди. Ўғилларининг: “Дада, озроқ савдолашайлик, арзон сўрашяпти”, деб жаврашларига қарамасдан, убиринчи оғиз солган кишига машинасини беш минг беш юз долларга пуллаб юборди. Гўё машинани сотиб, пулини олиб бориб берса, иши шу билан ҳал бўладигандек эди ўшанда.

Адвокат ўз манглай тери эвазига топган пулини санаган кимсадай, долларларни битта-битталаб санаркан:

– Баҳромжон, бўлди, иш пишди деб ҳисоблайверинг. Бу ёғига нима қилиш кераклигини қўнғироқ қилиб сизга айтаман! – деди.

У саккизинчи май куни шомга яқин қўнғироқ қилди. Симкартани Баҳромгаадвокатнинг ўзи олиб берган, бу рақамни ундан ташқари Ғиёс ҳам биларди.

Овозидан унинг хурсандлиги билиниб турарди.

– Баҳромжон укам, ишлар беш! – деди у оғзини тўлдириб. – Ўйлаганимиздан ҳам зиёда бўлди. Тонгда, соат ўнларга яқин айтаётган рақамимга қўнғироқ қилиб, ҳеч нарсадан хабарсиз одамдай, қидираётган экансизлар, нима гап, тинчликми, деб сўрайсиз? Жиноят бўлими бошлиғи ҳаммасидан хабардор этилган. Эртага 9 Май хотира байрами, ҳеч бир жой ишламайди. Индинига сизни чақиришади. Ўз оёғингиз билан юриб борасиз.  Бошқарма дарвозаси олдида соат тўққизда сизни кутиб тураман. Тушгача ёзиш-чизишни тугатамиз, кейин уйингизга кетаверасиз. Ишни уч кунда энасиникига киритиб юбораман. Шу билан бу ғалвалардан бир умрга қутуласиз, дўстим!

Баҳром фақатгина:

– Катта раҳмат, Шамшод ака! – дея олди, холос. Назарида, у ҳалитдан ҳамма балолардан қутулгандай эди. Кўргуликлар ортда қолгандай туюлаётгани боисшодлигидан терисига сиғмасди.

– Гўзалим! – дея чақирар экан:

– Нима дейсиз, дадаси? – дея ошхонада ивирсиб юрган хотини дарҳол етиб келди.

– Ишлар тинчиганга ўхшайди, шекилли! – деди у. – Бир чиройли паловдамламаймизми? Болалар билан дастурхон атрофида бехавотир ўтириб овқатланишга нима етсин.

Хотини ҳаяжонланганидан ўзини қаерга қўйишини билмасди.

– Тангрига шукур-эй, Тангрига шукур! – дерди у нуқул бошқа сўзга тили келмай.

Палов ҳам пишди, оила даврасида зўр иштаҳа билан ейилди ҳам, оиладагилар ўзлари кўпдан орзулаганларидек, хурсандчилик билан ёстиққа бош ҳам қўйдилар. Бироқ тўққизинчи май тонгида, юқорида таъкидлаганимиздек, Баҳром хосиятсиз туш таъсирида дили хира бўлиб уйғонди. Аслида у тушга ишонмасди. Яхши-ёмон нарсаларни Тангри тақдиридан деб биларди. Негадир бу кўрган туши уни таҳликага солди. Қора булутлар каби боши устига бостириб келаётган хаёлларни тарқатиш учун соат тўққизларгача телевизорга тикилиб ётди. Хотира куни бутун мамлакатда байрам сифатида нишонланса-да, унинг оиласидагилар учун бу кун оддий дам олиш кунибўлиб, уйда ҳеч қанақа байрам дастурхони ёзилмасди. Унинг учун бу байрам – жорийҳукуматнинг халқни алдаш учун ўйлаб топган тадбири орқасидаги навбатдаги тадбирсизликдан бошқа нарса эмас эди.

Хотини туриб болаларини уйғотмоқчи бўлди. Оталари қутулгани муносабати билан ярим тунгача хурсадчилик қилган болалар маза қилиб ухлаб ётардилар. Осойишталикка қарамасдан, унинг ичини эса мушук тимдаларди. Бўлавермагач, у адвокатга қўнғироқ қилишга қарор берди. Икки марта чақирув тўлқини кетгач,гўшакдан:

– Эшитаман! – деган уйқугаранг овоз келди.

– Ассалому алайкум, Шамшод ака, Баҳромман! – деди у.

– Танидим, Баҳромжон, тинчликми? – сўради адвокат.

– Тинчлик! – деди у овозидаги хомушликни яширишга уриниб. – НегадирКомронга қўнғироқ қилишга қўлим бормаяпти. Ишқилиб, миршаблар бизни алдашмаяптимикин?

Ҳушёрликни қўрқоқлик деб тушунган адвокат:

– Сизни бунчалик қўрқоқ йигитсиз деб ўйламагандим! – деди. – Айтганимнибажаринг. Бунақада ишни бузиб қўйишингиз ҳеч гап эмас. Кўрасиз, ҳаммаси яхши бўлади.

У ортиқ бир нима дейишга ийманиб:

– Раҳмат, раҳмат сизга, Шамшод ака! – дея олди, холос. – Биздан қайтмаса,Тангридан қайтсин.

Унинг юрагини сичқон каби кемираётган ғашлик барибир тарқамади. Ўзини бепарво тутишга қанчалик уринмасин, уддасидан чиқишга асаблари дош бермаётганди. У қўнғироқ қилиш фикридан қайтиб, нима биландир чалғишгачоғланди.

– Тур, шунча ухлаганинг етар, “Оқбўри”ни кўчирамиз! – деди ўғлига.

У шу кунларда бир жангари ит саргузаштлари ҳақида ёзаётган достонини тугаллаш арафасида эди.

Нима бўлдию, ўғли компютерни созлагунча яна қўнғироқ қилишга қарор берди.

– Менга Комрон керак эди! – дея сўради у гўшакни кўтарган кимсадан.

– Мен Комронман, ким сўраяпди? – дея жавоб қайтарди нариги кимса ҳам.

– Мен Баҳром Қурбонов бўламан! Қидираётган эмишсизлар, тинчликми?

– Тинчлик, – деди Комрон. – Шунчаки, расмиятчилик юзасидан суриштирган эдик. Ҳозир қаердасиз?

– Уйдаман!

– Иложи бўлса, бир келиб кетолмайсизми?

 Бу гапни эшитиб  у сесканиб тушди.

– Бугун байрам, меҳмонлар келишади. Қолаверса, дам олиш кунларида сизларни безовта этиб нима қилдим! – деди. – Эртага эрталаб соат ўнгача ҳузрингизга етиб борганим маъқул эмасми?

– Истамасангиз, ихтиёрингиз, мажбурлай олмаймиз, – дея жавоб қайтарди Комрон сиполик билан. – Эртага эрталаб соат ўндан кечикманг-а. Бу бир арзимаган ғалва бўлса ҳам, чўзилиб кетди. Шу ишни тинчитайлик.

– Хўп бўлади! – дея Баҳром хурсандлигини сездирмасликка тиришди.

Комроннинг овозидаги хотиржамликни туйгач, безовта кўнгли анча жойига тушгандай бўлиб, адвокатдан ноўрин гумонсираганидан изза тортди.

Дамини ичига ютиб, барча гапни эшитиб турган хотинининг тили бир дақиқадан сўнгра калимага келиб:

– Тангрига кўп шукурлар бўлсин! Энди кўнглим жойига тушди! – дер экан, кўзларидан тирқираб сочилиб кетган кўзёшларини рўмоли учи билан сидириб ташлагач, тили эшилиб, булбулигўё бўлиб кетди.

Баҳром ҳам ўзини елакасидан тоғ ағдарилгандек енгил ҳис этиб, ўзгача бир кайфиятда достонни қўлига олди. Нонуштага унаган хотинининг овози ошхонада ҳам тинмас, узоқ кутилган қувончли лаҳзалар табиатан камгап бечорани тентак қилаёзганди. Бироқ хурсандчилик умри соатларда туғилиб, дақиқаларда ўладиган капалаклар умрича ҳам бўлмай интиҳосига етди. Ўн дақиқа ўтмасдан эшик қўнғироғи босилди. Вужудидан совуқ тер уриб чиққан Баҳром чақин урган дарахт сингари титраб кетди.

Хотини эшикни очганда, қулоқларига:

– Қурбонов уйдами? – деган таниш овоз эшитилди.

Бу Баҳром билан боя телефонда гаплашган кимсанинг товуши эди. У қўлидаги дафтарни стол устига қўйиб, орқасига қайрилишга улгурмасдан хонага фуқаролик кийимидаги тўрт киши бостириб кирди. Қорачадан келган чўтир юзли бир кимса унга:

– Мен қидирув бўлимидан Комрон Маметов бўламан! Биз билан ички ишларга боришингизга тўғри келади. Сизни қамашликка прокурор рухсати бор! – деди.

– Менга адвокат бошқача гапирган эди-ку! – дея олди унинг совуқ сўзларини эшитиб талмовсираган Баҳром.

Қидирув бўлими бошлиғи ҳеч бир нарсани назар-писанд қилмагач, у нима қилишини билолмай қолди. У адвокат номини ҳарчанд қайта-қайта рўкач этса ҳам,Ғиёсни тилга олмас, Ғиёс фавқулодда ҳолатларда ўз номини тилга олмасликни унга қаттиқ тайинлаган эди. “Тезкор вакиллар қўлга олганларида ҳам асло ғам еманг, қаерда бўлманг, сизни топиб оламан”, деган ваъдаси Баҳромнинг қулоқлари остидақўнғироқдек  жаранглаб турарди.

– Мени адвокат ҳам, прокурор ҳам қизиқтимайди! – деди Комрон ахири. – Мен хизмат бурчимни бажаряпман.

Бир нафас ичида чегараланиб қолган Баҳром чиқмаган жондан умид зайлида иш тутишга мажбур бўларкан:

– Адвокатга қўнғироқ қилсам бўладими? – деб сўраганида, у “бўлади” дегандай бошини лиқиллатди.

Дамини ичига ютиб тинглаган адвокат:

– Қонун нимани талаб қилса, шуни бажаринг. Мен ҳозироқ бошқармага етиб бораман! – деди.

Эшитиб турган Комрон қўли остидаги йигитларга мағрур қараб:

– Юрагим сезганди, бекордан-бекор бугун келамиз, демаган эканман! – деди.

Баҳром, нима бўляпти ўзи дегандай, хотинига назар ташлади. Хотини унингночор бир ҳолатда қараганини сезгани ҳам йўқ, бу пайтда у шкафдан эрининг кийимларини олиш билан андармон эди…

Давоми бор

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube