Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

«Жазо чоралари кучайтирилиши керак»

«Жазо чоралари кучайтирилиши керак»
04 Mayıs 2017 - 6:00 'да юкланди ва 2181 марта ўқилди.

Ўзбекистоннинг мухолифатдаги «Эрк» демократик партияси раҳбари Муҳаммад Солиҳ АҚШ ва Оврўпо Иттифоқини Президент Каримов тузумига қарши қаттиқроқ жазо чораларини қўллашга чақирган.

Вашингтондаги Карнеги марказида (Carnegie Endowment for International Peace) гапирган жаноб Солиҳга кўра, Ўзбекистондаги вазиятни фақат халқаро ҳамжамиятнинг қатъий ҳаракатлари билангина ўзгартириш мумкин.

Америка Қўшма Штатлари Андижон воқеалари юзасидан мустақил халқаро текширув ўтказишга чақирган, аммо Ўзбекистонга нисбатан жазо чораларини қўллашдан бош тортган. Муҳаммад Солиҳ Вашингтондаги чиқишида Сенатор Жон МакКейн ва Конгрессмен Кристофер Смитлар таклиф этган жазо чораларини олқишлаган.

Бу – «Эрк» партияси раҳбарининг Андижон воқеаларидан сўнг Америкага иккинчи сафаридир. Би-би-си Муҳаммад Солиҳдан бу сафарги ташрифдан мақсад нима, деб сўраган.

Муҳаммад Солиҳ: Бу сафарги ташрифимиз ўтган йили бошланган диалогнинг давоми, деса бўлади. Бу сафар ҳукумат доираларида ҳам учрашувларимиз бўлди. Уларда ҳам Ўзбекистон тақдирига, Ўзбекистондаги вазиятга қизиқиш, у ердаги муаммоларни нақадар тез ечиш мумкин ва ғарб давлатларининг бу муаммоларни ечишдаги роли ҳақида анча яқиндан қизиқиб, саволлар беришди ва бизнинг фикрларимизга қулоқ солишди, бу келажакда Американинг Ўзбекистон сиёсатида ижобий маънода акс этади, деб умид қилаяпмиз. Лекин диктаторларни ҳеч қачон дипломатия тарбия қила олгани йўқ. Диктаторларга санкциялар, қаттиқ санкциялар керак.

Би-би-си: Лекин Америка Ўзбекистон ҳукуматини Андижон воқеалари юзасидан жавобгарликга тортиш борасида аниқ ҳаракат қилишга унчалик ҳам иштиёқи бор кўринмайди, қайтага, Вашингтонда сўнгги пайтларда Президент Каримов билан муносабатларни қайта тиклаш истагида бўлганлар ҳам борлиги айтилаяпти. Сизга ҳам шундай туюлмаяптими?

Муҳаммад Солиҳ: Албатта, Америкада ҳам ҳар хил давлат тизимларида ҳар хил ўйлайдиган одамлар бор, бу табиий. Давлат сиёсатини шакллантиришда бу гуруҳларнинг ҳаммасининг фикри олинади. Шунинг учун бу ерда битта йўналишдаги ёки бир хил ғояни кўриш, уни кутиш мумкин эмас. Лекин ўйлайманки, Америка ҳукумати Андижондаги қонли воқеаларнинг миқёсини яхши ҳис қилади, фожеанинг миқёсига мос бир сиёсат ўртага қўяди, деб умид қиламиз. Биз Американинг Ўзбекистонга нисбатан санкциялар қўллашини талаб қиламиз ва бунинг нима учун зарур эканлигини бу ердаги мулоқотларимизда тушунтираяпмиз.

Би-би-си: Аммо иккинчи тарафдан, санкциялар Ўзбекистон ҳукуматига қанчалик таъсир кўрсатиши мумкин? Масалан, Оврўпа Иттифоқи жорий қилган санкциялар амалда ҳеч қанақа таъсирга эга бўлгани йўқ-ку?

Муҳаммад Солиҳ: Мен бундай деб ўйламайман. Таъсирга эга бўлди ва таъсирга эга бўлгани учун ҳам Ислом Каримов бугун бир саросима ичида. Агар саросимада бўлмаганда эди, ўша ташқарига чиқиб кетган андижонликларни қайтариш учун ва уларнинг тили билан режимни оқлаш учун, янги бир миф, янги бир афсона уйдириш учун ҳаракат қилмаган бўларди. Бу очиқчасига кўринаётган нарса. Каримов бугун ўша изоляция синдромини яшаяпти.

Би-би-си: Лекин амалда унчалик ҳам яккаланиб қолаётгани йўқ-ку. Хусусан, Оврўпо Иттифоқининг ҳайъатлари Ўзбекистонга бот-бот ташриф буюраяпти. Икки ҳафта муқаддам Олмония ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ўзбекистонда бўлди. Ўзбекистоннинг парламент ҳайъати Франсага сафар қилаяпти. Шу маънода «Ўзбекистон яккаланиб қолаяпти», деб айтиш қанчалик ўринли?

Муҳаммад Солиҳ: Ўзбекистон Хитой ва Россия xориж бошқа давлатлар билан яқин алоқада бўлаётгани йўқ. Албатта, постсовет ҳудудидаги давлатлар билан, қўшнилар билан алоқалар бор, улар ҳам аслида таранг алоқалар, дейиш мумкин. Ҳа, тўғри, Олмония бошқа Оврўпо ўлкаларидан фарқли ўлароқ, Ўзбекистонга нисбатан доим прагматик бир сиёсатни маъқул кўрган. Лекин диктаторларни ҳеч қачон дипломатия тарбия қила олгани йўқ. Диктаторларга санкциялар, қаттиқ санкциялар керак.

(BBC, 27.07.2006)

(132)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Туркистон шуури” китобидан. (392-394-саҳифалар.)

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube