Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

“Бу қандай ишдур, шу тўғрими?”

“Бу қандай ишдур, шу тўғрими?”
05 Mayıs 2017 - 9:00 'да юкланди ва 1547 марта ўқилди.

Алихонтўра Соғуний

ТАРИХИ МУҲАММАДИЙ — 162
(давоми)

БАНИ САЪЛАБА ҚАБИЛАСИНИНГ ЭЛЧИЛАРИ

Бани Саълаба қабиласи эрса, Расулуллоҳни кўрмай туриб ўз ерларида иймон келтирган кишилар эди. Раислардан тўрт кишини элчи қилиб Расулуллоҳга юбордилар.

Мадинага келгач, тўғри масжидга киришиб, Расулуллоҳ билан кўришдилар. Шу чоғда Ҳазрати Билол қайси бир намозга такбир туширмоқчи бўлиб турган эди.

Анда улар:

— Ё Расулаллоҳ, биз эрсак сиз билан кўришмай туриб бутун қабиламиз билан ҳаммамиз иймон келтирдик, улар ўз томонларидан бизни элчи қилиб юбордилар. Ҳижрат қилмаган кишилар ўз юртида иймон келтирганлари билан Худо олдида қабул бўлмагай, деган сўзни сиз айтгансиз дейдилар. Бу қандай ишдур, шул тўғрими? — деб сўрадилар.

Расулуллоҳ:

— Ислом йўлида бўлсанглар, унга тўсқинлик йўқ эрса, қайси жойда турсанглар ҳам унинг зиёни йўқдур,— дедилар.

Шу билан бир неча кун туришиб, Ислом асосларини ўрганишгандан кейин, ўз ерларига қайтмоқчи бўлишди. Буларнинг ҳар бирига беш уқия кумуш ҳадя бериб, қайтмоққа рухсат қилдилар.

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар