Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Европа Иттифоқи делегацияси раҳбари Эдуардс Стипрайс Тошкентнинг валюта сиёсатини танқид қилди

Европа Иттифоқи делегацияси раҳбари Эдуардс Стипрайс Тошкентнинг валюта сиёсатини танқид қилди
05 Mayıs 2017 - 9:44 'да юкланди ва 2386 марта ўқилди.

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари Эдуардс Стипрайс 4 май куни ўтказилган матбуот анжуманида Тошкентнинг валюта сиёсатини танқид қилган.

Стипрайс “Ўзбекистондаги мавжуд валюта сиёсати кўп ҳолларда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишга тўсқинлик қилади. Бу ҳеч кимга сир эмас. Айни дамда, бу Ўзбекистон ҳукумати томонидан ҳал этилаётган муҳим масалалардан биридир”, деб айтган.

Стипрайснинг айтишича, Ўзбекистонда валюта тизимига нисбатан “бозор воситаларининг жорий этилиши” хориж сармоядорлари учун кучли ишора бўлиши мумкин.

Элчининг сўзларига кўра, “Инвестициялар фойда кўришнинг имкони йўқ бўлган ерга эмас, бизнес учун қулай шарт-шароитлар яратилган муҳит томон ошиқади”.

 ЎХҲ хабарлар бўлими
Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар