Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

На мурувватдан асар бор, на адолатдан нишон

На мурувватдан асар бор, на адолатдан нишон
06 Mayıs 2017 - 8:00 'да юкланди ва 1332 марта ўқилди.

МАХДУМҚУЛИ

Биринчи китоб

Доғу ҳасратдан нишон

Топди шуҳрат халқ ичинда бу жаҳолатдан нишон,
Келди дарвешлар тилинда доғу ҳасратдан нишон,
Қолмади мазлумларга дасту нусратдан нишон,
Сарба-сар тўлди жаҳонга ёмон офатдан нишон,
Тегди олам аҳлига юз минг хижолатдан нишон,
Эр биларлар кимда бўлса ул шароратдан нишон,
Ёд айламас хайр иш топган залолатдан нишон,
На мурувватдан асар бор, на адолатдан нишон,
Шак эмасдир, дўстларим, келди Қиёматдан нишон.

Ҳар киши бетгачопарким, алп уни, эр билдилар,
Маҳшарга мункир келиб, йўқ дунёни бор билдилар,
Шаър ишин бат айлайиб, хўп ишни бат кўп билдилар,
Тўғрисўзни хоин билиб, хоинларни ёр билдилар,
Таъмагирни қониқ билиб, қониқни зор билдилар,
Ким шариат аҳли бўлса, ҳажв этиб, хор билдилар,
Мункирни муршид билиб, ёлғонни иқрор билдилар,
Гумроҳни тақво санаб, тақвони инкор билдилар,
Шак эмасдир, дўстларим, келди Қиёматдан нишон.

Ҳурмат аҳли бўлди ул кимнинг қўлинда созидир,
Ким Қуръон ўқиса халқ олдида, хор овозидир,
Ҳоллари дарвешларнинг хилватда халқ анбозидир,
Ўртада қизу жувон, дер сеники тўй, бозидир,
Сачрашар қизу келин устина, гўё тозидир,
Ҳақ ишиндан бехабар халқ ичра баъзи қозидир,
Табуғи жиндир анинг, хонлар шайтоннинг ўзидир,
Тамуғнинг тубиндадир, ҳар ким бу ишга розидир,
Шак эмасдир, дўстларим, келди Қиёматдан нишон.

Тангрим, пайғамбар сўзидан бехабардир бу пирлар,
Фосиқни қози билиб, ноибни султон дейдилар,
Ҳар киши аввал келиб, кўрса, ки ришват берурлар,
Боғлайиб бўҳтон ила фақир аҳлина тақсирлар,
Салла боғлаб бошина оч бўри сўпи, пирлар,
Айлайиб халқ устина кўп ҳийлайи тесвирлар,
Гар ҳалолу гар ҳаром топса тиқарлар, ерлар,
Маҳшар куни Ҳақ Расулга не деб жавоб берарлар,
Шак эмасдир, дўстларим, келди Қиёматдан нишон.

Эрксевар Махдумқули, сўз бирла дардинг ҳар замон,
Не учун золимга навбат берди, давр беомон,
Анинг чун кўз кўрган – эшитгандан ўтга кечди гумон,
Айлайиб бир-бирина даъвойи ботилни ҳамон,
Бир шоҳилик мол учун, тақиқ берар элдан имон,
Ўзини эр сойинарким, ортиқ иш этса ёмон,
Бу кўнгил юз шавқ этар ноҳақ учун тўкмоққа қон,
Кучи етса қурбонинг, қоплонга ҳеч бермас омон,
Шак эмасдир, дўстларим, келди Қиёматдан нишон.

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар