Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Бу хонага кирган ҳар бир тутқун шунчаки кириб-чиқмаслиги керак

Бу хонага кирган ҳар бир тутқун шунчаки кириб-чиқмаслиги керак
06 Mayıs 2017 - 9:00 'да юкланди ва 2976 марта ўқилди.

Ислом Холбой

Т А Н А З З У Л
(Тўрт юз тўқсон саккизинчи камерадаги маҳбус хотиралари)

ХаЗиНА КаБи
                             ҚўРиҚлАйДиЛАр
ЧўЧқА КаБи
                         БоҚаДиЛАр
ИТ КаБи
                 таҲқирлАйДиЛаР 

Т  У З О Қ
Биринчи китоб

уаллиф бевосита бошидан кечирган воқеа-ҳодисаларга асосланади)

Қўрқоқлик хорликка, мардлик олдинга бошлайди.
Иккиланиш (ҳафсаласизлик) тақдир  ҳукмидан олиб 
қололмайди.
Муҳаммад пайғамбарнинг қиличига ўйиб ёзилган ҳикмат 

(3)

Учинчи боб

У ўтирган машина беш дақиқа ичида бошқармага етди. Икки ходим уни бузоқни судрагандек иккинчи қаватда жойлашган “қийноқхона”га судраб чиқди. Хона кенг,аммо юракка ваҳима соладиган қутсиз бир жой эди. Қўлларига кишан урилганкимсанинг қулоқларига қийноқларга чидолмасдан тилини чайнаган тутқуннинг жаврашлари эшитилаётгандек туюларди. Хонада 60 – 70-йилларнинг етимқўзи столи,икки дона курси ва битта жавон хаста каби елка қисиб турар, шу манзаранинг ўзиёқ тутқун руҳига қутқу солиб, ичига нохушлик ҳайдарди. Маҳбуслар тилида “қийноқхона” деб аталадиган мазкур хонада қамоқ ҳаёти тутқунни қовоқ уйиб кутиб олиб, эркинтурмушга чек қўяр, бу жой сабоғини олган кимса қамалиб, чиқиб келгунча ҳақ-ҳуқуқлари хусусида миқ этиб оғиз очмасди. Хонадаги энг ночор буюм бўлмишкурсилар қийшайиб, тутқунга олдинги тутқуннинг абгор аҳволидан сўзлаётгандек зимдан таҳдид солар, юраги товонига тушган бечора тергов бошланмасданоқ япроқдек титраб, унинг шу тақлид ҳимояси синдирилган руҳига қўрқув бостириб кирарди. Тутқун оғрамини оёқларида ушламасдан кетини қўйса курси сочилиб кетиши ҳеч гап эмасди. Синмай қолган қисми унинг бошида синарди. Стол, хона ўртасидашумшайиб турар, ғаладонларнинг неча тутқуннинг бошини ёргани тўрт деворга маълум эди. Жавон эскиб, синиқиб кетгани туфайли қараган кишининг кўнглини оздирарди. Деразалари ҳовлига очиладиган бу хона кенг ва ёруғ бўлса-да, гўё шуурга  қоронғи зиндоннинг қутқуси гуп этиб уриб, қалбда нохуш ҳис уйғотарди. Оқибатда тутқун шуурини маҳбуслик шарпалари ишғол этар, қилич ушлаган тушкунлик озодлик диёрини топтаб, руҳиятни умидсизлик билан қуролсизлантирганда қўллар шалвирабикки ёнга тушар, оёқлар қалтирай бошларди.

Эшикдан Комрон кириб келганда атрофидагиларнинг ғалаба нашидасини сураётганлиги кўзга ташланарди. У Баҳромнинг бу манзарага чексиз нафрат билан қараб турганини унинг нигоҳидан пайқагач,  тутқун устидан кулиш учун:

– Бузоқнинг қочгани сомонхонагача деб шуни айтсалар керак-да! – деди унга еб қўйгудек хўмрайиб.

Унинг ортидан бошлиқ ўринбосари, подполковник Болдирбой ҳам тўрт киши билан хонага кириб келди. Баҳромнинг хаёлидан, “у мени бу жойдан чиқариб юборади”, деган фикр кечди.

Болдирбой унга бир қараб қўйиб, ёнма-ён турган Баҳромнинг ўғлига:

– Муттаҳам, қилғиликни қилиб қўйиб, қаерларда қочиб юрипсан? Орқангни тозалаб қўйсанг ўласанми? – дея дағдағага ўтди.

Миршаблардан бири:

– Қочқоқ у эмас, ёнидагиси, – деганди, Болдирбой нигоҳини Баҳромга қадади.

Баҳром бошда, барчаси йўлига қилинаётган пўписа деб ўйлаб адашган эди. Шу сабаб, унинг асл башарасини кўришга уринмади. Аслида Болдирбой жорий тузум танасидаги ҳақиқий бир аъзо эди. Унинг қайси аъзо эканлиги, катта-кичиклиги ёки не қадар муҳим ё муҳим эмаслиги аҳамият касб этмас эди. Мустақилликнинг қарийиб йигирма йилдан буён амалга ошириб келаётган кирдикорларини англамаган кимса, Болдирбойни ҳам англамасди. Дафатан бошга тушган кулфат бу жойларда воқеаларга теран қараш имконини бермас, Баҳром ҳам бу чуқурга бир кунда тушиб қолмаганди. Дўстларим деб юрганларининг асл башарасини кўриши учун унга вақтлозим бўларди. Чекинадиган жойи қолмагач, истаса-истамаса таҳқирлар ва зулмлар кўзларини каттароқ очишга мажбурларди. Сўнгра руҳиятида муросасиз кураш бошланарди. Бундай шароитда муросасозлик ва тилёғламачилик билан балолардан қутулиб қолмоқчи бўлганлар шарманда бўлардилар.

Бу ишлардан қатъи назар, Болдирбойнинг қўпол муомаласи унинг ҳамиятига тегмасдан қолиши мумкин эмасди.

– Болдирбой, мени танимадингизми? – деди у беихтиёр. Бу пайтда у ўзини босиб олишга улгурганди.

– Танимадим! Сен билан пул олди-бердимиз йўқми? Ишонч билан гапирасан! – сўради у ўзини овсарликка солиб.

– Пул олди-бердиси йўқ шекилли! – деди пинагини бузмаган Баҳром унинг “сен”сирашидан ҳайрон бўлиб. – Аммо иккаламиз яқин танишлармиз, кўп давраларда бирга ўтирганмиз. Чойхонада бир неча марта ош еганмиз…

У икки ўртадаги нозик мавзуга яқинлашмасдан, узоқдан туриб ҳужумга ўтди.

– Бўлса бордир! – деди Болдирбой. – Тошкент катта, маърака кўп. Бироқ сени эслай олмаяпман. Уч-тўрт сўм пора берган жойинг бўлса, айт, шу ернинг ўзида нақд пул билан қайтараман.

Болдирбойнинг бетқалинлик билан кўргизаётган найранги Баҳромнинг ҳушинибошидан учирди. У пачакилашиб барака топмаслигини яхши тушунарди. Шунда ҳам,нафсиламбирига таваккал этишни маъқул кўрди. Ярим таҳдид, ярим шама оҳангида:

– Илтимос, ишимни ўзингиз назоратга олинг! – деди у. – Менга алоқаси бўлмаган важ-карсонларни рўкач этиб, қонун доирасидан чиқиб кетишмасин.

Суҳбатнинг яхшиликка олиб бормаётганлигини сезган Болдирбой довдираб қолганди. Шунинг учун ҳарчанд чиранмасин, номерини ўтказа олмаслигига ақли етди, шекилли:

– Ишини пайсалга солмай, терговга ўтказинглар! – деркан, ортга қайрилиб,гумашталари билан чиқиб кетди.

Икки орада қандайдир синоат борлигини пайқаган ходимлар бир-бирларига ҳайрон тикилганча унинг орқасидан қараб қолавердилар. Оддий жиноятчининг бошқарма бошлиғи ўринбосари билан гаплашиш оҳангини кўрган Комрон ишни чўзгандан фойда чиқмаслигини англади, шекилли, қийшайиб турган курсиларнинг бирига омонат ўтириб, ишни тезроқ зиммасидан соқит қилиш йўлига ўтди. Унингоғрамини оёқларида ушлаётгани билиниб турарди.

Бу хонага қадам босган одам, азоб-уқубатларга гирифтор этилмасдан, бўйнига қўшимча жиноятлар ортмоқламасдан осонлик билан тергов бўлимига ўтиб кета олмасди. Бу хона – тутқунларни қийнашга, таҳқирлашга, синдиришга мўлжалланган лаборатория эди. Зулм тегирмонидан ўтганлар, пўлат бўлсалар мисдек қайишар, мис бўлсалар қўрғошиндай эрир, қўрғошин бўлсалар хокка айланар эдилар. Терговчига етиб боргунча тан-бадани қўғирчоқ театрининг қўғирчоқларидек қалтираб, тиллари булбулигўёдек сайраб кетганини ўзлари ҳам сезмасдан қолардилар.

Зимдан кечган даҳанаки жанг Баҳромнинг фойдасига ҳал бўлмаганда, у ҳам зулм тегирмонига тушиб чиқиб, инсонийлик қиёфаси чил-чил синган кўзгудек минг бир бўлакка бўлинган бўларди. Аммо, Болдирбой ён беришга мажбур бўлгани билан,биринчи имконият туғилгандаёқ, аламзада туя каби уни тўши тагига босиб, янчиб ташламайди, деб ҳеч ким кафолат бера олмасди. Баҳром ҳали бу каби ўйинларзамирини англаб етиш учун бошини кўп марта тош деворларга уришига тўғри келарди. Чунки у дўст санаб келган кимсаларининг ҳийла-найрангларини пайқаши учун ҳали вазият пишмаган бўлиб, тортаётган азобларини тасодифий ҳолатлар бўлсакерак деб ўйлаётгани воқеаларнинг юз очишига монелик кўрсатаётганди. У ўзининг зарарига тикилган биринчи байроқдан тамоман бехабар эди.

Комрон фойдадан иложсиз воз кечган тижоратчига ўхшарди. Ўртада бўлиб ўтган суҳбат унинг кўзларини очиб қўйгач, бу тутқундан эҳтиёт бўлиш зарурлигини англаганди. Устидан ёзса, ишни ёпди-ёпди қилиш учун қонунларни бузушга ундайдиган бошлиқларнинг ўзлари уни анча сарф-харажатга туширарди.

Бош оғриғи орттиришни истамаслиги боис, у шоша-пиша бир варақ оқ қоғозни тўлдирдириб ходимларнинг бирига тутқазди.

– Буни тезроқ бош терговчининг олдига олиб чиқинглар!

Ўз номини тилга олишни хоҳламаган кимсанинг кўзларига боқиб, Баҳром ўзига бўлган чексиз бир нафратни туйди. Бу ўлжасини чангалидан чиқарган сиртлоннингаламзадалигига ўхшарди. Ўшанда у ўзи билан боғлиқлиги йўқ бир кимсанинг ҳолатини ҳазм қилолмаган бўлса-да, касб касаллигига менгзаш ғаламислик сабабларини кейинроқ тушуна бошлади. Бу тузумда жиноятга қарши жиноят – уддабуронлик ҳисобланарди. Қонунлар доирасида иш кўрган киши камситилар, касбига нисбатан масъулият ҳис қилган кимсанинг касбдошлари олдида бир чақалик ҳурмати қолмасди. Ҳолбуки, қочоқликда юрган Баҳром сингари бир жиноятчининг пўстагини обдон қоқмасдан ёки келишиб уч-тўрт тангасини тишини суғургандек чўнтагидан қоқиб олмасдан навбатдаги ҳамкасбга топшириш, оғзибўшликдан бошқа нарса эмасди. Бу, бошқаларнинг шаштини пасайтиргани етмагандек, уларнинг шахсий манфаатларига ҳам путур етказарди. Комрон эса оғзидаги луқмасини чайнабютмасдан, бировларга бериб юборадиган овсарлардан эмасди. Эшикдан остона ҳатлаб бу хонага кирган ҳар бир тутқун шунчаки кириб-чиқмаслиги керак, расмиятчилик учун кириб қайтиб чиқиб кетадиганлар ҳам ҳисоб-китобни олдиндан тўғирлаб қўйган бўлишлари лозим эди…

Давоми бор 

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube