Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ўзига хос рекорд ўрнатди

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ўзига хос рекорд ўрнатди
07 Mayıs 2017 - 18:37 'да юкланди ва 1293 марта ўқилди.

Бу йилги Осиё чемпионатидаги иштироки билан бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ўзига хос рекорд ўрнатди.

Пойтахт Тошкент мезбонлик қилган қитъа биринчилигида финалга чиққан тўққиз нафар боксчисининг барчаси ғалаба қозонди.

Осиё миқёсида умумжамоа ҳисобида энг яхши натижа қайд этиб, барчаси олтин бўлган 9 та медали ҳисобига медаллар жадвали пешқадамига айланди.

Ҳасанбой Дўсматов чемпионатнинг “Энг яхши боксчиси”, деб топилди.

Ўзбекистонни бу йилги қитъа биринчилигида жаъми 10 нафар боксчиси намоён этган бўлса, улардан тўққизтаси ярим финалга чиққан.

Аммо улардан барчаси бу йил Германия мезбонлик қилажак бокс бўйича жаҳон чемпионатига ҳам йўлланмани ўзларига нақд қилишган.

Ўзбекистонлик боксчиларнинг бу каби натижаларига баҳо бераркан, Германиядан профессионал бокс “қироли” Артур Григорян “буниси ҳам вой-бў”, дейдиган ютуқ дейди.

“Ақл бовар қилмас ютуқ, ҳақиқатан ҳам бир мўъжиза. На-да собиқ Шўролар Иттифоқи ва на-да Куби терма жамоаси тўлиқ таркибда бунча олтин медалларни қўлга кирита олмаган. Уларнинг бунга қандай қилиб муваффақ бўлишганига ўзимнинг ҳам ақлим шошиб қолди. Худди шу боис ҳам, мамлакатимиз, республикамиз, боксчиларимиз ва бу каби муваффақиятимиз учун жуда хурсандман. Уларга ҳар доим ғалаба ёр бўлишини тилаб қоламан. Мен ҳеч қачон Ўзбекистонни унутмайман. Ҳозир ҳам Ўзбекистон фуқаросиман. Ўзбекистон – менинг ватаним. Мамлакатим ва халқим учун қувончимнинг чеки йўқ. Бир оғиз сўз билан айтганда, барчани бу каби ютуқ билан табриклаб қоламан”, – дейди асли ўзбекистонлик ўз даврининг энг номдор боксчиларидан бири ва ҳозирда мураббий бўлмиш суҳбатдошимиз.

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг бундан аввал Осиё қитъасида қайд этган рекорд натижаси 1999 йилга тўғри келади.

Ўшанда ҳам пойтахт Тошкент мезбонлик қилган биринчиликда ўзбекистонлик боксчилар 7 та олтин медали қўлга киритишган.

Ҳисобларидаги 2 та бронзаси дохил 9 та медаллари билан медаллар жадвалида Қозоғистон баробарида қолган барча иштирокчи давлатларни ортда қолдириб кетишганди.

Осиё қитъасида эса, ўзбекистонлик боксчилар ўзларининг сўнгги ютуқлари билан 1965 ва 1987 йилда мезбон Жанубий Корея томонидан ўрнатилган рекорни янгилашди.

Улар каби бокс бўйича Осиё чемпионатининг 8 та олтин медалини қўлга киритишди.

Риодаги рекорд

Ўзбекистонлик боксчилар сўнгги Рио Ёзги Олимпиадасида ҳам ўзига хос рекорд ўрнатишган.

Умумжамоа ҳисобида қўлга киритган медалларининг сони бўйича Куба дохил қолган барча иштирокчи давлатларни ортда қолдириб, медаллар жадвалида биринчи ўринни эгаллашган.

Ўтган олти Ёзги Олимпиада Ўйинларида кузатилмаган бир даражада Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Риода энг кўп медалларини (шу жумладан, олтинларини ҳам) бокс спорт турида қўлга киритган.

Ўзбекистонлик боксчилар Ўйинларни 3 та олтин, иккитадан кумуш ва бронза медаллари билан якунлаганди.

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ҳисобига илк олтин медални ҳам боксчиси Ҳасанбой Дўсматов келтирган.

Айнан Рио Олимпиадасида Ҳасанбой Дўсматов Ўзбекистон тарихида техник жиҳатдан энг кучли боксчи, деб топилган ўзбекистонлик биринчи чарм қўлқоп устаси бўлган.

Худди шу Ўйинларда кўрсатган маҳорати учун Рио Олимпиадаси ортидан AIBA томонидан жаҳонда “Йилнинг энг кучли эркак боксчиси”, деб ҳам топилган.

Бу ҳам боксчилари учун Ўзбекистон тарихида кузатилмаган бир ютуқ бўлганди.

Айнан боксчиларининг муваффақияти сабаб, Рио Ёзги Олимпиада Ўйинларида Ўзбекистон ҳисобидаги жаъми 13 та медали билан 206 иштирокчи давлат орасидан медаллар жадвалида 21-ўринни эгаллаган.

Ўзбекистон Ўйинларда 100 дан ортиқ спортчиси билан иштирок этган Қозоғистонни ҳам бир ўринга ортда қолдириб кетган.

Осиёда Хитой, Япония ва Жанубий Кореядан кейин тўртинчи ўринни эгаллаган.

Бунақаси ҳам мустақил Ўзбекистон тарихида кузатилмаган бир натижа бўлганди.

Манба: Би-би-си Ўзбек

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
ЕХҲТ анжуманида расмийлар Б.Абдуллаев ҳақидаги саволларни очиқ қолдирди
Бобомурод Абдуллаевнинг онаси: ‘Болам, қўрқма! Мен сени тўғри ўстирганман’
Интиқор (Қорабозорчилик)
Давлат тўнтаришида айбланаëтган журналистнинг онаси Мирзиëевдан ëрдам сўради
Муҳаммад Солиҳ: Мустақил журналист Бобомурод Абдулла (Усмон Ҳақназар) ва Акром Маликов (Абдуллоҳ Нусрат)нинг ҳибсга олиниши ҳақда мулоҳазалар
Давлат адвокати журналист Абдуллаевнинг онасидан пул сўради
МХХ ертўласида қолаётган журналистнинг онаси Мирзиёевдан ёрдам сўради
БМТнинг диний эксперти: Мамлакатда виждон, фикр, дин ёки эътиқод эркинлиги ҳаддан зиёд тартибга солинади
Қирғизистон президентлик сайловларида Сўўрўнбай Жээнбеков ғалаба қозонди
Журналист Бобомурод Абдуллаевнинг онаси, ўғли билан кўришишга рухсат беришини сўраб терговчига ариза билан мурожаат қилган, аммо жавоб олмаган
Ўхшаш хабарлар