Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Деразадан қараётган одам

Деразадан қараётган одам
08 Mayıs 2017 - 8:00 'да юкланди ва 971 марта ўқилди.

Ислом Холбой

ХАЁЛ ЕТМАС МАНЗИЛЛАР

Деразадан қараётган одам

1
Мен чўққига тирмашиб,
Жарга қулаган одам –
Чуқурликдан чўққига
кўприк тикламоқчиман.
Бир текис юрмоқликдан
қутулар бўлса, олам,
Тутқундаги фикрлар
Бўй чўзадилар ғордан.

2
Ўзини топиш учун гапирар биров,
Бировлар, ўзлигидан кечмоқлик учун.
Вақт дегани, тўхтамас, ўчмас бир олов,
Умрлар, лаҳзалардан сачраган учқун.

3
Бир замонлар, улканроқ эдим,
Лоқайдлик асари урмасдан бурун.
Худбин бўлиб бир кун панд едим,
Тирноқлаб йиққаним, совурдим барин.

4
Одам кўксидаги темир қафасда,
Юракдан бошқа ҳам нимадир, ёнар.
У отсиз нарсани ким бир нафасда,
Кимдир ўлаётиб, қон қусиб, топар.

Кўпчилик кимсалар, англамас уни…
Ҳеч ким уйғонмасин, арафа куни.
Уйғонмаган яхши, кеч уйғонгандан,
Ёнмаганни ёндириб, қийнаманг жонни…

5
Дарахтга умрни қиёслаган зот,
Қуёшдан бошига киймоқ бўлар тож.
Чумоли йўлини излаган – Фарҳод,
Қуёшнинг мулкидан ҳар кун олар бож.

6
Одам либос кийган бир маймун бўлса –
Фикрлар эшакка ортилган китоб.
Барчасини уюб, ёқайлик йўқса,
Дунё дастимиздан бўлмасдан хароб.

7
Юмилган кўз очилади бир куни,
Очиқ кўзнинг юмулиши ҳам бор гап.
Тош қотган тоғларнинг чиқади уни,
Кези келса, булбул бўлади-ку, хап.

* * *

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар