Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Суҳбатдошингиз борми?

Суҳбатдошингиз борми?
08 Mayıs 2017 - 15:58 'да юкланди ва 978 марта ўқилди.

Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари: “Бизнинг услубимиз суҳбатдир”, дейдилар. Авлиёлар улуғ зотлар суҳбатида пишиб, етишганлар. Яхшилар суҳбатига ошино бўлмоқликка даъват шунинг учундир!

Ҳаким Ахтар ҳазрати бу ҳақиқатни бундай муқояса қилади: “Ёруғ бир хонанинг жовонида олма бор, унинг борлигини кўриб турибсиз, бунинг устига, доктор олма ейишни буюрган, кўнгил ҳам уни ейишни истаб турибди, лекин жойингиздан туриб олмани олишга сизда қувват йўқ. Бу аҳволингизни кўриб, доктор сизга қувват берувчи укол қилади, витамин капсула беради. Шунда қувватга кириб, олмани ўзингиз олиб ейдиган бўласиз.

Илм эгасининг ҳоли ҳам шу. Унда илм бор, ишонч ҳам бор, лекин АМАЛ қилишга кўпинча ўзида қувват тополмайди. Ана шунда Аллоҳнинг ДЎСТЛАРИ билан суҳбатлашса, қувватланади ва билганларига амал қилишга шошилади”.

Бизнинг ҳаётимизда суҳбат йўқ, тўғрироғи, қувват бўладиган суҳбатдошларимиз йўқ. Қани энди, Имом-домлаларимизнинг Жума суҳбатлари қолипдан чиқса! Дунёнинг ҳеч бир масжидида бизникидай қисқа Жума ўқилмаса керак. Бир масжидга кетма-кет уч жумага бордик. Ҳаммасида бир хил: биринчи ракатга “Масад”, иккинчисига “Ихлос”! 3 минутда Жума тамом! Тўғри, бу билан ҳам намоз адо бўлади, лекин шунчаки “акт” қилиб қўймаслик керакми, дейман-да.

Минглаб намозхонларнинг бир жойга тўпланишини ғанимат билиб, дуо-ю илтижолар, суҳбатлар қилинса, юртимизга файз бўларди.

Алишер Назар

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
ЕХҲТ анжуманида расмийлар Б.Абдуллаев ҳақидаги саволларни очиқ қолдирди
Бобомурод Абдуллаевнинг онаси: ‘Болам, қўрқма! Мен сени тўғри ўстирганман’
Интиқор (Қорабозорчилик)
Давлат тўнтаришида айбланаëтган журналистнинг онаси Мирзиëевдан ëрдам сўради
Муҳаммад Солиҳ: Мустақил журналист Бобомурод Абдулла (Усмон Ҳақназар) ва Акром Маликов (Абдуллоҳ Нусрат)нинг ҳибсга олиниши ҳақда мулоҳазалар
Давлат адвокати журналист Абдуллаевнинг онасидан пул сўради
МХХ ертўласида қолаётган журналистнинг онаси Мирзиёевдан ёрдам сўради
БМТнинг диний эксперти: Мамлакатда виждон, фикр, дин ёки эътиқод эркинлиги ҳаддан зиёд тартибга солинади
Қирғизистон президентлик сайловларида Сўўрўнбай Жээнбеков ғалаба қозонди
Журналист Бобомурод Абдуллаевнинг онаси, ўғли билан кўришишга рухсат беришини сўраб терговчига ариза билан мурожаат қилган, аммо жавоб олмаган
Ўхшаш хабарлар