Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Ўйин қоидаси бироз ўзгарди…

Ўйин қоидаси бироз ўзгарди…
09 Mayıs 2017 - 11:32 'да юкланди ва 2987 марта ўқилди.

Ислом Холбой

Т А Н А З З У Л
(Тўрт юз тўқсон саккизинчи камерадаги маҳбус хотиралари)

ХаЗиНА КаБи
                             ҚўРиҚлАйДиЛАр
ЧўЧқА КаБи
                         БоҚаДиЛАр
ИТ КаБи
                 таҲқирлАйДиЛаР 

Т  У З О Қ
Биринчи китоб

уаллиф бевосита бошидан кечирган воқеа-ҳодисаларга асосланади)

Қўрқоқлик хорликка, мардлик олдинга бошлайди.
Иккиланиш (ҳафсаласизлик) тақдир  ҳукмидан олиб 
қололмайди.
Муҳаммад пайғамбарнинг қиличига ўйиб ёзилган ҳикмат 

(4)

Тўртинчи боб

Баҳромни сарғиш юзлари лўппи, семизлигига қараганда уйқучироқ, кўкимтир кўзли, қизғиш-қора сочли бир кимса ҳузурига бошлаб келишди.

У ўзини:

– Мен бош терговчи Гулматов бўламан! – деб таништирди.

Баҳром, Ғиёс билан адвокат тилидан қўймайдиган Гулмурод деган одам шу экан-да, дея кўнглидан ўтказди. Унинг илинжи пучга чиқаётган ушбу лаҳзаларда бош терговчи сўнган умидларини қайта алангалантирди:

– Нима учун қочиб юрипсиз?

Баҳром лаб жуфтлашга улгурмай, бошқа одам жавоб қайтарди:

– Гулмуроджо-он, Баҳром дегани шу йигит. Барча ишлардан ўзингиз хабардорсиз, бу ёғи жойида. Ўзи ҳам ишонса бўладиган яхши йигит!

Баҳром орқага бошини буриб адвокатни кўрдию, юз-кўзлари йилдирим чақнашидан ёришган ўрмонлар сингари яшнаб кетди.

– Текшириб кўрамиз, айби йўқ бўлса, қўйиб юборамиз. Бизга ҳам гуноҳсиз кимсаларни ушлаб туришнинг қизиғи йўқ. Айби бўлса, қамалади! – деди бош терговчи. Унинг бу шамадан жаҳли чиққани янаям қизариб кетган қизил башарасидан билиниб турарди. Адвокатнинг гапи ёқмаганини билдириш учун у тўнглик билан гапида давом этди. – Ишингиз қайси тилда олиб борилишини хоҳлайсиз, ўзбек тилидами ёки рус тилида?

Воқеалар шиддат билан салбий томонга эврилаётганини кўриб, асаблари таранглашаётган Баҳром:

– Албатта, ўзбек тилида! – деди.

Бош терговчи телефонда кимгадир:

– Мадамов дарҳол олдимга кирсин! – дер экан, ярим дақиқа ўтар-ўтмас бўйиузунроқ, ранги оқиш-сариқ, ўрта яшар кимса хонага кириб келди.

Уни кўрган адвокат лаққа балиқнинг оғзига ўхшаш оғзини йиғиштиролмасдан:

– Ниғмат, бормисиз, кўринмай қолдингиз? – дея мўйлабларини ўйнатиб, қорнини селкиллатиб, товушсиз кулди.

– Ассалому алайкум, Шамшод ака! – деди у бош терговчи олдида ўзини жиддий тутиб.

Унинг ҳолатини пайқамаган адвокат талтайиб:

– Ва-алайкум ас-сало-ом! – деди чўзиб.

 Бу бош терговчига ёқмади.

– Мадамов, сиз Қурбонов Баҳромнинг жиноят ишини тергов қиласиз! – деди у. – Ҳар қандай масалада мен билан маслаҳатлашишингиз мумкин. Терговни қонунлар доирасида олиб бориш зарурлигини сизга уқтириб ўтирмасам ҳам бўлади. Бўшсиз!Жиноятчини олиб чиқиб кетинглар!

Шу заҳоти икки қўриқчи Баҳромнинг қўлларига қайта кишан солиб,  хонадан олиб чиқди.

Бешинчи боб

Уни терговчилар хонасига олиб кириб, бир чеккага ўтқазиб қўйдилар. Деразаданбошқарма ҳовлиси кўриниб турар, кўчадан ушлаб келинганлар миршабхона ҳожатхонасини тозалаш ва ҳовлидаги аллақандай қурилиш ишлари билан овора эдилар.

Текин ва беминнат ишчи кучи ҳисобланадиган мардикорлар гўё “дунёдаги бор илмларни ўзлаштирган”, аммо ҳақ-ҳуқуқларини билмайдиган оми бир тўда эса-да, иқтисоднинг узилиб қолмаслигини таъминлаётган жуда муҳим қатлам эди. Улар ўзҳуқуқларини олий тоифадаги ҳуқуқшунос даражасида билганларида ҳам, ҳақларини талаб қила олмас эдилар. Қай биринингдир эси оғиб, қонуний ҳуқуқини пеш қилган тақдирда, беш дақиқа ўтар-ўтмас “қонун пешвоси”га қарши “жиноят иши”қўзғатиларди. Бу нарсани улар ўз исмларини билгандек аён билишларини ҳисобга олсак, ҳеч қачон ўз ҳуқуқларини талаб қилолмасликлари уларнинг биз ўйлаган омилардан эмаслигини англатарди.

Ҳуқуқини талаб этиб миршаблар ғазабига учган мардикор, акс ҳолда, чўнтагидан гиёҳвандлик моддаси чиқиб қолганда ҳам ажабланмаслиги зарур. Гиёҳвандлик моддаси – ҳизбут таҳрирчилар ёинки ваҳҳобийчилар ғоялари тарғиб этилган варақага ўралмаган бўлса, у дўпписини осмонга отиши керак. Чўнтакдан чиққан нарсани “меники эмас” дейиш жуда катта хато. Бирга ўсган жонажон дўстинг, ҳожатхонани бирга тозалаган шеригинг, кутилмаганда пайдо бўладиган маҳалладошинг ҳизбут таҳрирчи ёхуд ваҳҳобийчи эканлигингни ўн дақиқада ишончли далиллар билан исботлаб беради. Ҳеч қанча ўтмасдан, “ҳақиқатан, шунақа муттаҳам эканман, ватанфуришлигимни билмасдан юрган эканман”, деб ўз қилмишингдан пушаймон ея бошлайсан. Ҳаётингда бир дафа намоз ўқимаган бўлсанг-да, уч кун ўтиб, намозни бир марта қазо қилмаган “мутаассиб диндор”га – ашаддий ақидапараст, кўзига қон тўлган террорчига айланасан қоласан. Ўзинг ҳаққингдаги баъзи нарсаларни “жиноий иш”га тикилган маълумотлардан ўқиб, кирдикорларингни очиб, юртни ўз вақтида сенинг тажовузингдан қутқариб қолган хавфсизлик ходимларига телевидение орқали ташаккурномалар йўллай бошлайсан…

Шунинг учун, қўлга туштингми, индамасдан, “хўп бўлади, командир” деб,бўйинсиниқлик билан буюрилган вазифани бажарсанг, хавф-хатарларнинг қора булутларини бошингдан аритган бўласан – ота-онанг, ака-укаларингга юк бўлмайсан, бола-чақангнинг ризқини адвокат билан прокурорга туя қилдирмайсан. Миршаблар сени бирор-бир қора ишга ёллаяптими, улар буни ўзларичамас – оғзиларидан тушмайдиган қонунлар устиворлигини товони билан сигаретнинг қолдиғи сингари эзадиган ҳукумат бошида ўтирганлардан чиққан буйруққа биноан амалга оширяпти.Кулиб туришингнинг ўзи, қонунни минг яхши билишингдан кўра, ақл-фаросатли эканлигингни белгилаб, сенга нисбатан хавфсизлик ходимлари дилида раҳм-шафқаттуйғусини уйғотади…

Баҳром бошқарма ҳовлисида ишлаётган  мардикорларга боқиб, шу кабиларни мулоҳаза этар, неча марталаб таниш-билишларини, қариндош-уруғларини шу жойдан олиб чиқиб кетган пайтларини эсларди. Пойтахтга келган аксарият қишлоқдошларининг чўнтагида унинг телефон рақами, уй манзили ёзилган бир парча қоғоз бўларди. Улар шу юрт фуқаролари бўлсалар-да, кўчаларда эркин юра олмасдилар. Миршаблар уларга илк назар ташлашдаёқ вилоятдан келганини пайқар, бу муаммонинг дебочаси бўларди. Миршабларнинг тўқсон фоизга яқини вилоятлардан келиб чиққанига қарамасдан, атрофдан ҳар хил сабаблар билан пойтахтга келган ҳамшаҳарларини аяб ўтирмасдилар. Мабодо меҳр-шафқатли бўлишни хоҳлаганларида ҳам, хизмат бурчлари бунга асло йўл бермасди. Ўзгаларга қонун нуқтаи назаридан муомала қилмоқчи бўлиб, зиммаларига қўшимча муаммо орттиришни истамасалар, юқоридан қўйилган қаътий талабларни бажаришга мажбурэканликларини улар ҳар нафасларида ҳис этмоқлари шарт бўларди.

 Уларнинг чангалига тушган кишилар тақдири ҳар хил якун топарди. Ишнинг ҳал бўлиши, асосан, улар билан тутқунлар ўртасидаги муросаю мадорага тақалиб,порадан кўра ҳам кўпроқ кайфиятга  боғлиқ бўларди.

Бу маконларда асрлар асносида қонунларнинг шунчаки хўжакўрсингаишлатилишини аксарият яхши билади. Ер юзи кафтга жой бўладиган ахборотларасрида буни кўздан яшириш қуёшни этаги билан ёпмоқчи бўлган жодугар кампирнинг уринишига ўхшайди. Қонунлар ўзини ҳимоя этолмагани учун уларга суяниб иш кўриш қийин. Раҳбарлар ва миршаблар тилини топган кимсанинг қўлидан ҳамма иш келади.Шу қоидага риоя қиладиган Баҳром юзлаб чорасизларни бу жойлардан олиб чиқиб кетган кунлар жуда кўп бўлган. Кимдир қўнғироқ қилиб йиғлагудек бўлиб ялинса, қандай қилиб “вақтим йўқ” дей оласан киши. Ҳафсала этилса, уч-тўрт сўм пул эвазига ҳамиша муаммони ечса бўлади. Ўзини билган кимса бундай ишни савоб учун амалга оширади. Бу ишни касб қилиб олиб тирикчилик ўтказадиганлар ҳам сон мингта.

Юқорида таъкидлаганимиздек, Баҳром ҳафтада миршабхонадан бир-иккишўрпешонани олиб чиқадиган кунлар кўп бўларди. Болдирбой билан ҳам шундаймашмашалар сабаб танишиб қолган эдилар. Уйига келган меҳмони йўқолиб қолса,Баҳром тўғри миршабхонага борарди. Аксар ҳолларда мўлжали тўғри чиққанида, ёш боладай қувониб кетарди. У бошда Ғиёсни қидириб топар, уни тополмаса, нархиниикки ҳисса қўшиб айтадиган Неъматга илтимос қиларди. Участка нозири бўлиб ишлайдиган Неъмат тўрт сўм пул учун отасини ҳам сотишдан тоймайдиганлар хилидан эди.

Бир гал Баҳромникига қишлоғидан Нуритдин исмли ёш йигит меҳмон бўлиб келди. У шаҳар кўрмаган содда, ҳазилга мойил, чапани бир йигит эди. Баҳром паловпиширмоқчи бўлганида, хотини уйда сабзи қолмаганини айтди. У Нуритдиннинг қўлига пул бериб, бозорчадан сабзи сотиб олиб келишни буюрди. У шу кетганчаорқасига қайтмади. Ундан сувга чўккан тошдек дарак бўлавермагач, Баҳром безовта бўлиб, миршабхонага йўл олди.

Навбатчиликда турган йигитлар:

– Келганингиз яхши бўлди, сизни қидираётган эдик! – дейишди.

У Нуритдин шу ерда бўлса, бир нима хомтаъма бўлаётгандирлар-да, деб ўйлаб, “гапи йўқ, йигитлар, эрийман” деб юборганини ўзи ҳам сезмай қолди.

Улар:

– Бизни тушунмадингиз, сизни бошлиқ йўқлатган эди. Усербаевга учрар экансиз, – дейишди.

У ҳақиқатан ҳам ҳеч нимага тушунмаётганди. Усербаев дегани ким, қанақа бошлиқ, нима учун уни сўратади?!

Баҳром иккинчи қаватга, унинг ҳузурига чиққанида, Болдирбой унга қийиқ кўзларини тикиб:

– Қурбонов Баҳром сиз бўласизми? – деб сўради.

– Ҳа, мен бўламан, тинчликми? – деб саволга савол билан жавоб қайтарди у.

– Данғара кўчасидаги 23-ҳовлида яшайсизми?

– Шундай!

– Гиёҳвандлик моддалари олди-соттиси билан узоқ йиллардан буён шуғулланасизми?

Қўққисдан айтилган бу гап уни карахт қилиб қўйди. Кимдир бошига гурзи билан ургандай бўлди. Икки қулоғи жаранглаб, кўз олди қоронғилашди.

Албатта, бунга сабаб бор эди. Ўша замонларда, ҳукуматга ёқмаган кимсаларни гиёванд моддаларга алоқадорликда айблаб қамаш, авж нуқтасига чиққан эди. Бундан фойдаланган аксар тижоратчилар ёхуд бошқа касб эгалари ҳам хавфсизлик ташкилотларидан ўзларига рақобатчи кўрилган кимсаларни йўлларидан супириб ташлаш учун таниш-билишлар ёллардилар.

Мамлакат бошида турган президентнинг ҳар қанақа саъй-ҳаракати юқоридан қуйига қараб одат тусига айланарди.

Унинг ранги оқариб кетганини кўрган Болдирбой:

– Ўтиринг, ўтиринг! – дея унга рўпарасидан жой кўрсатди.

У креслога чўкаркан, оёқлари остидан ер қочиб кетаётгандай, хонанинг ичитебранмоқда эди.

Болдирбой стаканда сув тутаркан:

– Ичинг, ичинг! – деди буйруқ оҳангида. – Йигит кишининг бошига ҳар нарса тушиши мумкин. Эркак бўлиб, ўзингизни қўлга олинг. Болидан тотдингизми, заҳарига ҳам чиданг!

– Барчаси туҳмат! – деди Баҳром зўрға пичирлаб.

– Бўлса бордир! – деди Болдирбой. – Бироқ гиёҳвандлик моддаси билан қўлга олинган шахс заҳри қотилни сиздан сотиб олганини айтяпти. Далиллар сизнинг бир неча йиллардан буён оғуфурушлик билан шуғулланиб келганингизни тасдиқлайди.

Баҳром бошига катта мусибат тушганини англади. Қутулиши учун дарҳол Ғиёсни топиши лозим эди.

– Ғиёсни топмасам бўлмайди! – деди у хаста товушда.

– Ихтёрингиз, кимни топсангиз ҳам, энди барибир йигирма йилга қамаласиз.

Болдирбой қаҳр ва ғазаб билан, аммо босиқ гапирарди.

Шунда тўсатдан хонага Ғиёснинг ўзи кириб келди. Унинг нигоҳи Баҳромга тушиши билан:

– Бу ерда нима қилиб ўтирипсиз? – деб сўради ундан.

Баҳром йиртқич ҳайвон чангалига тушган оҳу боласидай ҳамон ҳаприқиб, зўрғанафас олаётганди. Уни кўриб, баттароқ ҳансирай бошлади. Унинг аҳволи оғирлигини пайқаган Ғиёс графиндан стаканга сув қуйди-да, оғзига тутди. Баҳром ютина олмагач,сувни юзига сепиб юборди.

Сўнгра:

– Тинчликми, нима гап? – деб сўради Баҳромдаги жонсараклик боисини тушунмай.

Баҳром, мендан сўраб нима қиласан, ҳамма балони анави қозоқ билади, дегандай, икки кўзини Болдирбойга тикди.

Болдирбой нима гаплигини тушунтириш ўрнига Ғиёсдан:

– Бу нусха билан танишмисизлар? – деб сўради.

– Битта қишлоқданмиз, бу киши яхши акамиз бўлади! – деди Ғиёс ҳали ҳам ҳеч нимани тушунмаётганини Болдирбойга билдириш учун қўлларини икки томонга кериб.

– Бу кимса боя “Ғиёс” деганда сизни айтаётган экан-да. Акангизнинг аҳволи чатоқ! – деди Болдирбой. – Йигитларимиз бир қишлоқини юз мисқол героин билан қўлга олишди. У оғуни Қурбонов Баҳромдан сотиб олганман, деётганмиш. Бу кишининг уй манзилларини, нечта боласи бор, хотини, ота-онаси ким, барисини сўроқ жараёнида адашмасдан айтиб берипди. Чўнтагидан бу кишининг уй манзиллари ва телефон рақамлари ёзилган бир варақ қоғоз ҳам топилипди.

Ғиёс:

– Ким экан у йигит? – деб сўраган эди, Болдирбой стол устидаги қоғозга қараб:

– Манглиев Нуритдин дегани! – деди.

Ғиёс Баҳромга ҳайрон боқиб:

– Танийсизми у йигитни? – деб сўради.

– Ҳа танийман, қишлоғимиздан!

Баҳром Нуритдиннинг номини эшитиб, устидан бир челак муздек сув қуйилгандек ҳушёр тортди. У бундай бўлиши асло мумкин эмаслигини англаётган бўлса-да, нима учун шундай бўлаётганини идрок этишга ожизлик қилаётганди.

– У билан учрашсам бўладими? – сўради у.

Болдирбой қўнғироқ қилиб, оғу билан қўлга олинган йигитни ҳузурига олиб чиқишни буюраркан:

– Нега бўлмас экан?! – деди қийиқ кўзларини Баҳромга қадаб. – Ғиёс билан ҳамшаҳар чиқиб қолдиларингиз. Бу одамнинг ўзига яраша ҳурмати бор.

У гапини тугатиши билан Ғиёс:

– Нуритдин кимнинг боласи ўзи? – дея суриштира бошлади.

– Муқим душоқнинг ўғли, яхши танийсиз! – деб жавоб қайтарди Баҳром.

– Мардон хўжанинг жануб томонида, захкашнинг бўйида яшайдиган Муқим душоқни айтяпсизми? – Ғиёс қулоқларига ишонмади.

– Ҳа-да! – деди Баҳром. – Ўшанинг ўғли.

– Мардон хўжанинг қорадори ейишини эшитгандим. Муқим душоқнинг бунақа иш билан шуғулланишини билмас эканман! – деди Ғиёс ҳам энди ҳайрон бўлиб.

– Шамол бўлмаса, дарахтнинг учи қимирламайди! – дея қистириб қўйди Болдирбой.

Шу пайт қўлларида кишан, сабзи солинган тўр халта бўйнига илдирилган Нуритдинни хонага икки миршаб еталаб кирди. Сабзилар орасида муштумдай оқелимхалта ҳам бор эди. Рангги синиққан Нуритдин Баҳромни кўрган заҳоти ҳўнграб йиғлаб юборди. У ўтган вақт ичида бир неча ёшга кексайганди.

– Эшакка ўхшаб ҳанграма! – деди унга Болдирбой. – Кўзёшларингни артгинда, ўтирган одамга яхшилаб боқ! Уни танийсанми? Сенга оғу сотган одамни топмасанг, ўзинг йигирма йилга қамалиб, жувонмарг бўлиб кетасан, бола!

Нуритдин кўз ёшлари ювган нигоҳини ерга қадаб:

– Танийман! – деди.

– Унинг исми нима?

– Баҳром ака!

– Фамиляси?

– Қурбонов!

– Қаерда танишгансизлар?

– Бир қишлоқданмиз!

– Сенга героинни ким сотди?

– У!

– Кимга олиб бориб беришинг керак эди?

– Худди Дўндиққа!

  Худди Дўндиқ дегани оғуфурушларнинг отаси, фисқ-фасоднинг уяси деганибўлиб, унинг ҳомийлари ҳукумат идораларида ишлайдиган мансабдор шахслар эди.У миллий хавфсизликнинг маҳаллий халқ ичидаги гумаштаси, кўрар кўзи, эшитарқулоғи бўла туриб, номи нима учун бу ерларда йўқланаётганига Ғиёс каби Баҳромнинг ҳам ақли етмасди. Ҳар қанча жинояти бўлса ҳам, тегишли идоралар рухсатисиз унинг номини тилга олиб бўлмасди. У Ғиёснинг қишлоқдаги қўшниси,узоқроқ қариндоши эди. Қолаверса, у Тошкентдан оғу сотиб олмас, аксинча, тошкентликларга сотарди. Унинг оғусини Тошкентда Ғиёс соттиради, деган гап-сўзларҳам қулоққа чалиниб турарди…

Баҳром бошини ғовлатган хаёллардан фориғ бўлганда, Нуритдин хонада йўқ эди. Хонадаги оғир сукунатдан юраги ёрилай деганда, хайрият, Болдирбойнинг овози, тош шишани синдиргандай, жим-житликни чилпарчин қилиб юборди.

– Ҳамқишлоғингиз чиқиб турсин! – деди у Ғиёсга.

Ғиёс энди ўзига ишонмаслигини ўйлаётган Баҳром даҳлизда дераза токчасига суяниб сукутга кетди. Ақл бовар қилмас ишлардан унинг боши ишламай қолганди. Бу каби жиноятни ёпти-ёпти этиш учун камида беш-ўн минг доллар пул зарур бўларди. Айни замонда унинг юз доллардан ошиқ пули йўқ эди.

Эшик очилиб, ичкаридан чиққан Ғиёс Баҳромнинг олдига шаҳд билан келиб, бирдан тўхтади-да, дабдурустдан:

– Икки юз доллар пул топа оласизми? – деди заҳрини сочишдан ўзини базўр тийиб.

Осон қутулаётганидан суюнган Баҳром:

– Топаман! – деди.

– Олиб келишингизга қанча вақт кетади?

– Қирқ дақиқача кетади. Уйда юз доллар бор, юз доллар қўшнидан оламан!

– Бир соатдан кейин сизни пастда бошқарма ҳовлисида кутаман! – деди ҒиёсБолдирбойнинг ҳузурига йўл оларкан.

Бу гаплар иш ўз-ўзидан ҳал бўлаётганини англатарди.

У уйига етиб келганда, эрининг бир зум ичида чўкиб қолганини кўрган хотин турган жойида шамдай қотди.

– Сизга нима бўлди, бирор жойингиз оғримаяптими? – сўради у. – Рангингиз ўчиб кетипди. Нуритдин яхшими, мошин-сошин уриб кетмапдими?!

– Ҳаммаси жойида, хотин! – деди Баҳром. – Озгина кўнгилсизлик юз берди. Худо хоҳласа, тинчийдиганга ўхшаб турипти. Тезда қўшнидан юз доллар олиб чиқ. Мендан бошқа ҳеч нима сўрама, илтимос!

У икки юз долларни чўнтагига тиқиб етиб келганда, Ғиёс икки ходими билан бошқарма ҳовлисида кутиб турарди.

– Баҳром ака! – деди у. – Йигитлар билан бориб, қўлингиздаги пулга Олой бозоридан бозор-ўчар қиласиз. Нималар харид қилиш зарурлигини ўзлари айтадилар. Кейин “Қизил деҳқон” чойхонасига бориб ош буюрасизлар. Бизлар ортларингиздан етиб борамиз.

Ўша кун Баҳром ўн иккита миршабга ош бериб, бало-қазолардан арзимаган икки юз доллар билан қутулганини Ғиёснинг шарофатидан дея ўйлади.

Нуритдиннинг эса Тошкентга биринчи ва охирги келгани ўша бўлди.  Орадан учйил ўтиб у миокард хасталиги туфайли юрак хуружидан вафот этди. Унинг касалга чалинишига туртки берган сабаб ноаниқ эса-да, ёш хотини ва икки полапонини бешафқат дунёда ёлғиз ташлаб кетгани жуда ачинарли эди.

Бир гал Болдирбой, Ғиёс, Неъмат ва Баҳром – тўртовлон чойхонада дам олиб ўтириб, бўлиб ўтган ўша воқеани эсладилар. Баҳром Нуритдиннинг ўлиб кетганини айтганида, маст улфатлар асл ҳодисани кула-кула унга сўзлаб бердилар.

…Ўша якшанбада Болдирбой миршабхонада масъул, Неъмат навбатчи бўлганэкан. Болдирбой Неъматга:

– Бугун туғилган кунинг, эримасанг бўлмайди! – деб қолипди.

Бошқалар ҳам ҳоли-жонига қўймай унга ёпишиб олипдилар. Пули чиққунча жони чиқадиганлар тоифасидан бўлгани учун унинг боши қотипди. Шунда кўча миршаблари сабзи кўтарган Нуритдинни еталаб келипдилар. Йигитни сўраб-суриштириб, кимлигини билиб олган Неъмат, ҳализамон унинг ортидан Баҳром пайдо бўлади, деган ишончда, Болдирбойнинг олдига чопиб чиқиб режасини сўйлапди. Унинг топқирлигига қойил қолган Болдирбой “спектакл”да бош ролда ўйнашга рози бўлипди. Кутилгандек, Баҳром Нуритдинни излаб келганда, Неъмат қорасини кўрсатмай, уни Болдирбойнинг ҳузурига чиқаздириб юборипди. Унгача Нуритдиннидўппослаб қўрқитган миршаблар халтачадаги алебастрнинг героин эканлигига болапақирни ишонтириб қўйган эканлар. Баҳром Болдирбойнинг олдига кўтарилаётганда Неъмат Ғиёсни уйидан шошилинч чақиртириб, зарур масалада униБолдирбой йўқлаётганини айтишни ҳам унутмаган. Ғиёснинг ўша дақиқаларда бу ўйинлардан мутлақо хабари бўлмаган. Худди Дўндиқни ҳам Неъмат ўйлаб топган. Унинг Худди Дўндиқ билан танишлиги Ғиёснинг хаёлига ҳам келмаган…

Барчасидан хабардор этилган Ғиёс Баҳромга бу ҳақда ғинг деб  оғиз очмаганди. Бу воқеани эшитган Баҳромда унга нисбатан ишонсизлик туйғулари уйғонган эса-да, нафратга айланмаган ҳислар вақт ўтиши билан ёмон туш каби унутилди. Миршаблар ўзлари содир этган қинғир ишларини унинг олдида бемалол муҳокома этишга одатландилару, Баҳром буларни эшитавериб қулоғи қотгани етмагандек, жиноят ҳисобландиган баъзи нарсалар унга шунчаки эрмак бўлиб туюла бошлади. Улар бу каби муттаҳамгарчиликларни кўп бора амалга оширгандилар. Ўзларининг айтишларига кўра, улар хорижлик фуқароларни иғво қилиш йўли билан қўрқитиб, тинтув ўтказар, чўнтакларидан оғу чиққан бечоралар топганларини бериб қутулганларига шукуроналар ўқир эканлар. Влюта алмаштириш ва савдо-сотиқ билан шуғулланадиган кимсаларнинг машинаси юкхонасига ўқ-дори ва варақага ўхшаган нарсалар ташлаб, уларни фитна қурбонига айлантирар эканлар. Иш Болдирбойга тақалганда, ҳаммаси бости-бости бўлар, бор дунёсидан айрилган жабрдийдаларнинг баъзи бирлари ўла- ўлгунича Болдирбойга қуллуқ қилгани етмагандек, бошига иш тушган кимсалар билан унинг ўртасида воситачилик ролини ҳам ижро этарди. Муомалани ўринлата олмаган бегуноҳларнинг кўпчиликлари қамалиб кетардилар…

…Деразадан ҳовлини томоша қилаётган Баҳромнинг шу каби хаёллар билан овунишдан ўзга чораси йўқ эди. Хаёл суравериб чарчади шекилли, у яна ўз муаммоси ҳақида бош қотира бошлади.

Бош терговчи ҳар икки оғиз сўзида қонунни пеш қилдими, демакки, у билмаган жуда кўп нарсалар бор эди. Қонунлар устиворлиги хусусида гап кетганда имконият эшиклари тақа-тақ ёпилар, таниш-билишчилик, пора иш бермас эди. Қўлга олинган кимсанинг айби бор-йўқлиги аҳамият касб этмас, у ҳеч нарсадан ҳеч нарсага қамалиб кетаверарди.

Адвокатнинг қиёфасини ҳамиша бўкиб пиво ичиб, тузланган балиқдан тўйганпиёнистага ўхшатадиган Баҳром, унинг офтобдан қорайиб, шўрлаб кетгандайдиларникига чолим[1] берадиган башарасини кўзлари олдига қанчалар келтирмасин, ундан дарак бўлмаётганди. У мардикорларга термулавериб безор бўлганидан, энди адвокатнинг йўлига кўз тикканди. Тубсиз хаёлларга чўмган сониялари йилларга тенг ўтар, у вақт билан ораларидаги ҳисоб-китобни йўқотганидан, девордаги соат миллари энди унинг зарарига ишлашни бошлаганди.

Бир пайт очиқ турган эшикдан иккита терговчи хонага кириб келди. Улар жойларига бориб ўтиришлари билан ниманидир пичирлашиб муҳокома этабошладилар. Шивир-шивирлари қулоққа чалингани билан сўзларидан маъно англашилмасди. Кўп ўтмай, олтмиш ёшлар чамасидаги бир маҳбусни икки қўриқчитерговга олиб келди. Суягига ёпишган териси чолни мўмиёланган мурдага айлантирганди. У ҳар киприк қоққанда, кўзлари балчиқдаги шиша синиғидай йилт-йилт этар, суяклари туртиб чиққан ёноқларида тирикликдан асар ҳам қолмаган эди. Терговчиларнинг ғалчадан келган ёшроғи Баҳромнинг ёнидаги бўш курсини боши билан имлаб кўрсатиб:

– Ўша ёқда ўтириб тур! – деди унга.

Шу пайт эшикдан Баҳромни қўриқлаётган миршаб кириб, терговчиларга:

– Ўртоқлар, ижозатларингиз билан тушлик этиб келсам, қорним ноғора чаляпти, шом бўлди, ахир! – деди қорнини шапатилаб.

Шунда терговчилардан бири унга:

– Бўпти, тезроқ келинг! – деб, сўнгра Баҳромга қараб қўйди.

Баҳром шунда қаровсиз қолдирилмаганини англади. Қўриқчи ўшандан буён уни эшик орқасида, даҳлизда пойлаб турганди.

Назарида имиллаётгандек туюлган вақтнинг қандай ўтганини Баҳром сезмасданқолганди. Аср пайти яқинлашиб, қуёш оға бошлаганига алламаҳал бўлганди.

Ва ниҳоят, хонага адвокат билан терговчи кириб келди. Адвокатнинг қўлида қоғозга ўралган сомса бор эди. У сомсани стол устига қўяркан:

– Баҳромжон, иссиқлигида еб олинг! – деди бақасимон кўзларини пирпиратиб, мўйловларини учираркан.

Ҳозир унинг томоғидан қил ҳам ўтмасди.

– Шамшод ака! – деркан, унинг қарашларидан жиддий гаплашиб олмоқчилиги билиниб турарди. – Сиз билан бафуржа гаплашиш иложи борми?

– Ҳа, бемалол, овқатланганингиздан сўнгра гаплашаверамиз! – деди у.

– Мумкин бўлса, ҳозироқ гаплашиб олганимиз маъқул, иштаҳам йўқроқ!

– Майли! – дея талмовсираган адвокатнинг икки кўзи, нима қилсам экан,дегандай, терговчига илтижоли термулди.

Унинг ялинганнамо қарашини пайқаган терговчи, “бўпти” дегандай:

– Ҳозир келаман! – дея хонадан чиқиб кетди.

Хона анча кенг-мўл бўлгани учун, секин гаплашса, нариёқдагиларга овоз етиб бормасди.

Маҳбус чол қоғоздан кўзини узмас, димоқни қитиқлаётган сомса ҳиди кўнглини беҳузур қилаётганди, ҳойнаҳой. Кекирдагидаги тугунчаси лиқиллаб ўйнаши унингқорни ўлгудек оч эканлигидан далолат берарди. Буни сезган Баҳромнинг унга раҳми келди, чоғи, кишанланган қўллари билан сомсани уни олдига суриб қўймоқчи бўлганди, эплай олмади ва:

– Шамшод ака, сомсани шу кишига беринг. Менинг овқатланишга тобим йўқ, барибир увол бўлади! – деди.

Адвокат сомсани суриб:

– Олинг, енг! – деди маҳбусга.

Кўз қири билан кузатиб турган ғалча терговчи маҳбуснинг қорин тўйдириш орзусини пучга чиқарди.

– Бу ёққа кел, кишкаман! [2] – деди у дўқ уриб.

Маҳбус истамаса-да, ўспиринлардек чаққон юриб унинг олдига борди. У мутелигини билдириш учун кишанланган қўлларини кўксига қўйиб, терговчининг кўзларига кулиб қарашга тиришарди.

Иккинчи терговчи биринчи терговчи билан:

– Эртага кўришамиз энди! – деб хайрлашиб, хонадан чиқанида, бемалол гаплашиб олиш фурсати етганини англаган Баҳром, етимқўзидек қалтираётганмаҳбусга эътибор бермасдан, ўз ишини битиришга киришди.

– Шамшод ака, ҳеч нарсага тушунмаяпман! – деди у дабдурустдан гап бошлаб. –Мен томонимдан барча шартлар бажарилган. Сизнинг ваъдаларингизни бирортасирўёбини ҳозирча кўрганим йўқ. Келишганимизга кўра, бунақа бўлиши мумкин эмас эди. Мени бугуноқ бу ердан олиб чиқиб кетинг!

– Бунинг иложи йўқ! – деди адвокат икки кўзини лўқ қилиб. – Иш бузилди, Баҳромжон. Сиз ҳали Комронга қўнғироқ қилмасингиздан, Ҳамия деган қўшнингизбошқарма бошлиғига қўнғироқ қилиб, уйда эканлигингизни айтиб қўйипти. Энди қонунга асосан етмиш икки соат ичида прокурор билан келишиб, сизни бу жойдан олиб чиқиб кетишдан ўзга чорамиз қолмади. Аксига олиб, бугун байрам бўлгани учун прокурор ишга чиқмапти. Прокурор билан мошимиз пишмаса, шу жойларда бир фурсат дам олишингизга тўғри келади. Иннан кейин сизни суд залидан чиқариб оламиз. Ёмон томонини ўйламасанг, яхшисига етолмайсан, деганларидек, бу гаплардан хафа бўлманг тағин.

Адвокатнинг орқасига чоптираётганини кўрган Баҳром нима дейишини билолмай қолди. Важ-карсонларнинг берган ваъдасига дахли йўқ бўлса ҳам, у уялмасданкуракда турмайдиган гапларни айтаётганди.

– Ёмон томонини аввалроқ нима учун ўйламадингиз? – деди жони ҳиқиллоғига етган Баҳром. – Ҳамиянинг нима алоқаси бор бу ишга?

– Уйингиз олдидаги нон дўконида сотувчи бўлиб ишлайдиган Ҳамия деган ўшааёл бошлиқнинг хуфияси экан. Гулмуроднинг сўзларига қараганда, сизни биринчи бўлиб ундан эшитган бошлиқнинг жаҳли чиқиб, қаманглар, деган эмиш.

Адвокат Баҳромнинг биринчи саволини жавобсиз қолдирди. Унинг Ҳамия хусусидаги баҳонаси ўзига ҳам эриш туюлаётган эди, шекилли, мўйловининг бир томони кесиб ташланган калтакесак думидай ҳар замонда бир ликиллаб тушарди.

– Ҳамиянинг бутун оиласи билан чақимчилигини бутун маҳалла билади! – деди ғирромлик йўлига ўтиб, адвокатнинг аравани қуруқ олиб қочаётганини пайқаган Баҳром. – У мени миршаблар уйимдан чиқазиб олиб келаётганда, кўчада кўриб қолди. Ундан аввал кўрмаган эди. Гапларингизнинг бариси ёлғон. Сиз, ҳамма ишни бош терговчи Гулматов пишириб қўйди, ҳеч қандай таҳлика йўқ, айтганимни қил, деб туриб, энди айтганларингизга тескари гапираётганингизни биляпсизми?! Барча ишлар сиз айтгандек бўлган бўлса, бошлиқнинг мен билан неча пуллик иши бор?Олган пулларингизни бош терговчига тўлиқ берганмисиз ўзи?

– Секин, секин гапиринг, Баҳромжон! – деди адвокат хавотирга тушиб. Баҳромнинг ўзи билмаган ҳолда, овози баландлаб борарди. Адвокат у ёқ-бу ёғига қўрқа-писа қараб қўйиб, гапида давом этти: – Ҳаммаси, айтилганидай бўлган. Биз сизни юз фоиз бу ердан олиб чиқиб кетамиз. Ишлар режадагидек давом этяпти. Ўйин қоидаси бироз ўзгарди, холос.

Ўксик қалби мавҳум бир синоат шарпасини сезганда, нохуш ҳислар, Баҳромнинг сўнгги умидларини яралаб, буғдой ғарамига ўт кетгандек, юрагини аламлар ёқа бошлади.

– Ғиёсни топинг, Ғиёсни! – деди у адвокатга. – Нима бўлганда ҳам, у мен билан учрашиши керак!

[1] Чолим – ўхшаб кетадиган.
[2] Кишкаман – очкўз, юҳо.

Давоми бор

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube